|
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
|
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 мартдаги 134-сон қарорига
1-ИЛОВА
| Т/р | Ҳудуд номи | Саноат ярмаркасининг ихтисослашуви | Ўтказиш муддати |
| I. Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркалари | |||
| 1. | Самарқанд вилояти | Туризм, гастрономик туризм, озиқ-овқат саноати, мебелсозлик ва электротехника саноати ҳамда гилам маҳсулотларини ишлаб чиқариш | 2022 йил 14-15 апрель |
| 2. | Сурхондарё вилояти | Қишлоқ хўжалиги ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, доривор ўсимликларни қайта ишлаш, транспорт ва логистика соҳалари | 2022 йил 5-6 май |
| 3. | Наманган вилояти | Тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат ва мебелсозлик саноати | 2022 йил 26-27 май |
| 4. | Фарғона вилояти | Тўқимачилик ва ипакни қайта ишлаш, чарм-пойабзал, мебелсозлик, нефть ва газ саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш | 2022 йил 9-10 июнь |
| 5. | Андижон вилояти | Қурилиш материаллари, тўқимачилик, автомобилсозлик, электротехника ва фармацевтика саноати | 2022 йил 23-24 июнь |
| 6. | Тошкент вилояти | Металлургия, кимё саноати, электрэнергияси, электротехника, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги техникаси | 2022 йил 4-5 август |
| 7. | Қорақалпоғистон Республикаси | Табиий ва минерал ресурсларни чуқур қайта ишлаш, нефть-кимё саноати маҳсулотлари, қурилиш материаллари, электрэнергияси ва электротехника маҳсулотлари саноати | 2022 йил 25-26 август |
| 8. | Хоразм вилояти | Туризм, туризм соҳаси учун тўқимачилик маҳсулотлари, транспорт ва логистика, автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги техникаси, мебелсозлик саноати | 2022 йил 8-9 сентябрь |
| 9. | Бухоро вилояти | Қурилиш материаллари, тўқимачилик, нефть ва газ саноати, қишлоқ ва сув хўжалиги, туризм саноати учун маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда қоракўлчилик соҳаси | 2022 йил 22-23 сентябрь |
| 10. | Қашқадарё вилояти | Нефть ва газ саноати, электр энергетикаси, кимё саноати, чарм-пойабзал саноати | 2022 йил 6-7 октябрь |
| 11. | Навоий вилояти | Тоғ-кон металлургияси, электротехника, кимё саноати ва қурилиш материаллари | 2022 йил 20-21 октябрь |
| II. Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси | |||
| 12. | Тошкент шаҳри | Республиканинг барча тармоқлари томонидан 2023 йил учун буюртмалар портфелини шакллантириш | 2022 йил 14 — 18 ноябрь |
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 мартдаги 134-сон қарорига
2-ИЛОВА
| 1. | С.У. Умурзаков | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири, ишчи гуруҳ раҳбари |
| 2. | А.Б. Воитов | — | инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари |
| 3. | Ф.К. Рузиев | — | Вазирлар Маҳкамасининг Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва кооперация алоқалари масалалари котибияти мудири ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари |
| 4. | А.Р. Жуманазаров | — | Вазирлар Маҳкамасининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ўринбосари |
| 5. | Д.С. Касимов | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил |
| 6. | Б.К. Абдиназаров | — | иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари |
| 7. | А.Я. Хайдаров | — | молия вазири ўринбосари |
| 8. | Ж.Т. Махсудов | — | ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари |
| 9. | Д.А.Ваҳобов | — | Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси |
| 10. | Д.Н. Саттаров | — | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори |
| 11. | С.З. Мирзаев | — | Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти |
| 12. | О.М. Саидхонов | — | «Ўзэкспомарказ» АЖ бошқаруви раиси |
| 13. | Ф.Б. Хўжамқулов | — | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация маркази директори, ишчи гуруҳ котиби |
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 мартдаги 134-сон қарорига
3-ИЛОВА| 1. | Лавозимига кўра | — | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, ишчи гуруҳ раҳбари |
| 2. | Лавозимига кўра | — | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича ёрдамчилари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари |
| 3. | Лавозимига кўра | — | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари |
| 4. | Лавозимига кўра | — | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи |
| 5. | Лавозимига кўра | — | Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи |
| 6. | Лавозимига кўра | — | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизими ташкилотининг ҳудудий филиали бошлиғи |
| 7. | Келишув асосида | — | ҳудудлардаги иқтисодиёт тармоқлари раҳбарлари |
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 мартдаги 134-сон қарорига
4-ИЛОВА
| Т/р | Чора-тадбир номи | Бажариш муддати | Масъуллар |
| Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркалари | |||
| 1. | Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаларида (кейинги ўринларда — саноат ярмаркалари) ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ҳудудий корхоналар, шу жумладан, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг иштирокини таъминлаш мақсадида уларни хабардор қилиш ва жалб этиш. | Ярмаркаларни ўтказиш режа-жадвалида кўрсатилган муддатдан бир ой олдин | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси |
| 2. | Саноат ярмаркаларида иштирок этадиган иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ҳудудий корхоналар рўйхатини шакллантириш. | Ярмаркаларни ўтказиш режа-жадвалида кўрсатилган муддатдан бир ой олдин | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
| 3. | Иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналар, шу жумладан, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан намойиш этиладиган янги турдаги маҳсулотлар, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари томонидан импорт қилинадиган маҳсулотлар (хом ашё, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, ускуна ва материаллар) рўйхатини шакллантириш ҳамда Рақамли трансформация марказининг электрон кооперация портали (кейинги ўринларда — Портал) орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарга етказиш. | Ярмаркаларни ўтказиш режа-жадвалида кўрсатилган муддатдан бир ой олдин | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
| 4. | Республикада фаолият юритаётган корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни саноат ярмаркаларида намойиш этиш мақсадида улар тўғрисидаги батафсил маълумотларни Порталга жойлаштириш. | Саноат ярмаркаларини ўтказиш вақтида | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
| 5. | Кўргазма стендларининг макетларини ҳамда саноат ярмаркаларини ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш. Дастурда саноат ярмаркаларининг очилиш ва ёпилиш маросимлари сценарийсини, ҳудудий корхоналар, шу жумладан, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакилларининг тақдимотларини назарда тутиш. | Ярмаркаларни ўтказиш режа-жадвалида кўрсатилган муддатдан ўн кун олдин | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, хўжалик бирлашмалари |
| 6. | «Ўзэкспомарказ» АЖ билан ҳамкорликда саноат ярмаркалари иштирокчиларининг кўргазма стендларини жойлаштириш ҳамда дизайнини ишлаб чиқиш бўйича амалий чоралар кўриш. Бунда кўргазма стендларида жойлаштириладиган маҳсулотларни ишлаб чиқарилаётган, ишлаб чиқарилиши ўзлаштириладиган ҳамда ишлаб чиқарилиши тавсия этиладиган маҳсулотларга ажратилган ҳолда жойлаштирилишини таъминлаш. | Саноат ярмаркаларини ўтказиш вақтида | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзэкспомарказ» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, хўжалик бирлашмалари |
| 7. | Иқтисодиёт тармоқларининг ишлаб чиқариш фаолиятида талаб этиладиган маҳсулотларга (хом ашё, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, ускуна ва материаллар) бўлган эҳтиёжлари тўғрисидаги маълумотлар бўйича тақдимотлар ўтказилишини ҳамда уларнинг Портал орқали ёритиб борилишини таъминлаш. | Саноат ярмаркаларини ўтказиш вақтида | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, хўжалик бирлашмалари |
| 8. | Саноат ярмаркалари ўтказиладиган ҳудудни, шу жумладан, тақдимотлар, музокаралар ҳамда ҳамкорлик шартномалари имзоланадиган жойларни тайёрлаш ва безаш. | Ярмаркаларни ўтказиш режа-жадвалида кўрсатилган муддатдан тўрт кун олдин | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, хўжалик бирлашмалари |
| 9. | Кўргазма стендларини лойиҳалаш ва ўрнатиш ишларини якунлаш. | Ярмаркаларни ўтказиш режа-жадвалида кўрсатилган муддатдан тўрт кун олдин | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзэкспомарказ» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
| 10. | Саноат ярмаркалари давомида Портал орқали маҳсулотларни сотиш ва харид қилиш бўйича ҳамкорлик шартномалари ҳамда импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича техник жиҳатдан ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги меморандумларни имзолаш ва маҳсулотни ўзлаштириш бўйича «йўл харитаси»ни тузиш. | Саноат ярмаркаларини ўтказиш вақтида | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
| 11. | Саноат кооперацияси бўйича тузилган шартномалар миқдори, ишлаб чиқариш мўлжалланган маҳсулот турлари, шунингдек, янги юқори технологик маҳсулотлар, инновацион ишланмалар ва бошқа кўрсаткичлар бўйича энг яхши натижаларга эришган саноат ярмаркалари иштирокчиларини рағбатлантириш. | Саноат ярмаркаларини якунлаш вақтида | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
| 12. | Саноат ярмаркалари якунлари бўйича бажарилган ишлар ва эришилган натижалар, шу жумладан, янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳамда саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш тўғрисидаги маълумотларни тайёрлаш ва ишчи гуруҳга тақдим этиш. | Саноат ярмаркаларини якунлаш вақтида | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, хўжалик бирлашмалари |
| 13. | Саноат ярмаркаларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳнинг йиғилишини ташкил этиш. Йиғилишда саноат ярмаркалари натижаларини муҳокама қилиш, шунингдек, янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ва саноат кооперациясини кенгайтириш ишларини янада такомиллаштириш ҳамда белгиланган самарадорликка эришиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш. | Саноат ярмаркалари якунланганидан сўнг уч кун муддатда | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, хўжалик бирлашмалари |
| Иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ҳудудий корхоналар ўртасида кооперация алоқаларини ўрнатиш ва кенгайтириб бориш, шунингдек, ушбу жараёнда кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокини фаоллаштириш таклифларини ишлаб чиқиш | |||
| 14. | Иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналар томонидан маълумотларни Порталда жойлаштириш ҳамда доимий равишда янгиланиб боришини таъминлаш, хусусан: ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, ўзлаштириладиган янги турдаги маҳсулотлар, барқарор талабга эга ҳамда ривожланиши истиқболли бўлган корхоналар импорт товарлари тўғрисида; ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишда масъул бўлган раҳбарлар тўғрисида. | Доимо | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, хўжалик бирлашмалари |
| 15. | Саноат ярмаркалари натижаларига кўра ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат кооперацияси бўйича таклифларни хатловдан ўтказиш, саноат кооперацияси доирасида маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномалар реестрини, импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожлантириш меморандумларини шакллантириш. | Саноат ярмаркаларини ўтказиш вақтида | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари |
| Тайёрланган маълумотларни ишчи гуруҳга киритиш. | Саноат ярмаркаларини якунлаш вақтида | ||
| 16. | Иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналар томонидан импорт қилинадиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларни ишлаб чиқариш жараёнига кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш. | Саноат ярмаркаларини ўтказиш вақтида | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, хўжалик бирлашмалари |
| Тайёрланган маълумотларни ишчи гуруҳга киритиш. | Саноат ярмаркаларини якунлаш вақтида | ||
| 17. | Импорт таркиби ва ички бозор эҳтиёжлари таҳлили асосида ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштириш учун тавсия этилаётган маҳсулотлар бўйича кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига буюртма бериш. | Саноат ярмаркаларини ўтказиш вақтида | Хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
| 18. | Ҳудудий корхоналарга, шу жумладан, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларига куйидаги масалаларда ёрдам кўрсатиш: уларга бўш бино ва иншоотларни, фойдаланилмаётган технологик ускуналарни ва янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун асбоб-ускуналарни ижарага бериш; ўзлаштирилаётган маҳсулотлар учун техник параметрлар ва сифат талабларини мувофиқлаштириб бориш. | Доимий | Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
| Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси | |||
| 19. | Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси (кейинги ўринларда — республика саноат ярмаркаси) доирасидаги таклифлар асосида иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналар, шу жумладан, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари билан кооперация алоқаларини ривожлантиришни ўрганиш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун замонавий технологияларни жалб қилишда маҳаллий корхоналар ва хорижий инвесторлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш. | 2022 йил март — ноябрь | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари |
| 20. | Ихтисослашган ташкилотларнинг республика саноат ярмаркасида янги алоқалар ва ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш доирасида янги технологиялар ва ишлаб чиқариш лойиҳаларини, шунингдек, талаб этиладиган маҳсулотлар бўйича таклифларни тақдим этиш. | 2022 йил март — ноябрь | Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси |
| 21. | Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат кооперацияси алоқаларини кенгайтириш тадбирлари доирасида янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш, маҳсулотнинг техник параметрлари ва сифат кўрсаткичларини такомиллаштириш ечимини ишлаб чиқиш. | Республика тармоқлараро саноат ярмаркасига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасида | Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги |
| 22. | Саноат кооперацияси асосида маҳсулот етказиб бериш бўйича Портал орқали тузилган шартномаларнинг реестрини шакллантириб бориш. | 2022 йил март — ноябрь | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
| 23. | Республикада фаолият юритаётган корхоналарга республика саноат ярмаркасида иштирок этиш учун таклифномалар юбориш. | 2022 йил 1 ноябрь | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси |
| 24. | Республика саноат ярмаркасида иштирок этиш учун ариза бериш, ярмаркада иштирок этадиганлар рўйхатини шакллантириш, стенд эскизлари билан танишиш, шунингдек, ярмарка иштирокчисининг янги ва намойиш этадиган маҳсулоти турларини жойлаштиришни Портал орқали онлайн тарзда амалга ошириш тизимини ишга тушириш. | 2022 йил 1 ноябрь | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
| 25. | Стендларни лойиҳалаш ва жойлаштиришни республика саноат ярмаркаси иштирокчилари билан келишиш. | 2022 йил 5 ноябрь | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзэкспомарказ» АЖ, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
| 26. | Республика саноат ярмаркасида тузилган шартномалар доирасида маҳсулотларни етказиб беришнинг прогноз параметрларини аниқлаш ва Республика саноат ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳга тасдиқлаш учун тақдим этиш. | 2022 йил 10 ноябрь | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, хўжалик бирлашмалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
| 27. | Республика саноат ярмаркасини ўтказиш дастурини тайёрлаш. | 2022 йил 10 ноябрь | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси |
| 28. | Республика саноат ярмаркаси иштирокчилари кўргазма стендларини ўрнатиш ва лойиҳалаш ишларини якунлаш. | 2022 йил 10 ноябрь | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзэкспомарказ» АЖ, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
| 29. | Республика саноат ярмаркасида иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилиши тавсия этилган маҳсулотлар рўйхати ва илғор хорижий технологиялар тақдимоти асосида кўргазма стендларини безатиш. | 2022 йил 12 ноябрь | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзэкспомарказ» АЖ, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
| 30. | Кўргазма стендларига безак бериш ва ярмарка иштирокчиларига стандартлаштириш, сертификатлаш, молиявий хизматлар бўйича маслаҳатлар бериш. | Республика саноат ярмаркасини ўтказиш вақтида | «Ўзэкспомарказ» АЖ, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, тижорат банклари, суғурта ва лизинг компаниялари |
| 31. | Порталда ярмарка доирасида тузилган шартномалар ҳажми ва соҳалар бўйича таҳлилий материалларни тайёрлаш. | 2022 йил 15 — 20 ноябрь | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
| Асосий тадбирлар учун жойларни тайёрлаш | |||
| 32. | Республика саноат ярмаркаси тадбирларини ўтказиш учун ярмарка ҳудудини, павильонларни тайёрлаш ва безаш. | 2022 йил 10 ноябрь | «Ўзэкспомарказ» АЖ |
| 33. | Электр таъминоти, захирадаги ёритиш ускуналари, кондиционер, алоқа ва телекоммуникация тизимлари ҳамда кўргазма мажмуаси ва конференциялар залини тайёрлаш. | 2022 йил 10 ноябрь | «Ўзэкспомарказ» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ |
| 34. | Кўргазма мажмуаси ташқи ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш. | 2022 йил 10 ноябрь | «Ўзэкспомарказ» АЖ |
| 35. | «Ўзэкспомарказ» АЖ ҳудудида республика саноат ярмаркаси ўтказиладиган жойларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш. | 2022 йил 10 — 20 ноябрь | «Ўзэкспомарказ» АЖ, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
| 36. | Республика саноат ярмаркасининг очилиш ва ёпилиш маросимлари учун зарур асбоб-ускуналар (овоз кучайтиргич аппаратураси, кенг форматли мониторлар ва проекторлар) билан таъминлаш ҳамда тадбир давомида тақдимотлар ўтказиш. | 2022 йил 10 — 20 ноябрь | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Ўзэкспомарказ» АЖ |
| 37. | «Ўзэкспомарказ» АЖ барча павильонларида тақдимотларни намойиш этиш ва жонли эфирга узатишни таъминлаш. | Республика саноат ярмаркасини ўтказиш вақтида | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзэкспомарказ» АЖ, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси |
| 38. | Республика саноат ярмаркаси ўтказиладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш. | Республика саноат ярмаркасини ўтказиш вақтида | «Ўзэкспомарказ» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Тошкент шаҳар ИИББ |
| Реклама кампанияси, оммавий ахборот воситаларида республика тармоқлараро саноат ярмаркасига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳақида ахборотларни кенг жамоатчиликка етказиш | |||
| 39. | Иқтисодиёт тармоқлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари расмий веб-сайтларида, шунингдек, Порталда республика тармоқлараро саноат ярмаркаси ҳақидаги рекламаларни жойлаштириш. | 2022 йил 10 ноябрь | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
| 40. | Республика саноат ярмаркаси ўтказилиши ҳақида аудио ва видео форматда реклама лавҳасини ишлаб чиқиш ҳамда уларни марказий телевидение ва радио каналлар орқали ёритиб бориш. | 2022 йил октябрь — ноябрь ойларида | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси |
| 41. | Республика ва ҳудудий саноат ярмаркаси доирасида режалаштирилган тадбирлар ҳақида оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, марказий ва ҳудудий босмахоналар, шунингдек, радио ва телерадиоканалларда рекламаларни жойлаштириш. | 2022 йил июнь — октябрь 2022 йил 10 — 20 ноябрь | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси |
| 42. | Республика саноат ярмаркаси тадбирлари, уларни амалга оширишнинг мақсад ва вазифалари, кооперация алоқаларини ривожлантириш бўйича корхоналар тажрибаси ҳақидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш. | Ярмаркаларни ўтказиш режа-жадвалида кўрсатилган муддатларда | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси |
| 43. | Республика саноат ярмаркаси тадбирини реклама қилувчи баннерларни ишлаб чиқиш. | 2022 йил 1 ноябрь | «Ўзэкспомарказ» АЖ |
| 44. | Республика саноат ярмаркаси ўтказилиши ҳақида реклама баннерларини чоп этиш ва жойлаштириш. | 2022 йил 5 — 10 ноябрь | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги «Ўзэкспомарказ» АЖ |
| 45. | Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказларининг марказий кўчалардаги электрон мониторларда республика саноат ярмаркаси ҳақида тайёрланган реклама роликларини кўрсатиб бориш. | 2022 йил 5 — 20 ноябрь | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |