Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 20 февралдаги 01-02/12-7-сон қарори (рўйхат рақами 3154, 2019 йил 19 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2019 й., 10/19/3154/2972-сон) билан тасдиқланган Товарларни божхона кўздан кечируви ва божхона кўригидан ўтказишда ҳамда намуна ва (ёки) синамалар олишда божхона тартиб-таомилларини амалга ошириш тўғрисидаги
йўриқномага иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартириш киритилсин.
2. Мазкур қарор 2022 йил 3 майдан кучга киради.
1.
4-банд қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тирик ҳайвонлар ва тез бузиладиган товарлар биринчи навбатда божхона кўригидан ўтказилади.».
«Товарлардан намуна ва (ёки) синамалар олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 мартдаги 145-сон «Ўзбекистон Республикаси божхона органлари тизимида товарларнинг намуна ва синамаларини тасарруф этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.».
3. Мазкур қўшимча ва ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.