toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини ва ҳосилдорликни ошириш, суғоришнинг янги технологияларини жорий этишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини ва ҳосилдорликни янада ошириш, суғоришнинг янги технологияларига ўтиш, ўсимликлар ҳимояси бўйича хизматларни йўлга қўйиш, замонавий лабораториялар барпо этиш, фермерларни ўқитиш каби тадбирларни рағбатлантиришнинг таъсирчан механизмини жорий этиш мақсадида:
1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчи (ижарачи)лар томонидан пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2022-2023 йилларда синов тариқасида рағбатлантиришнинг қуйидаги механизмларини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
тупроқ унумдорлигини ошириш ва эрозиядан муҳофаза қилиш тадбирларини амалга оширганлик учун солиқ имтиёзлари бериш;
тасдиқланган ер тузиш ҳужжатларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги ерларини тиклаш, қайта фойдаланишга киритиш ва янгидан ўзлаштириш, қишлоқ хўжалиги ерларини рекультивациялаш ва мелиорациялаш тадбирларини бажариш учун субсидиялар ажратиш ва ер солиғидан қисман озод этиш.
2. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ 2022-2023 йилларда синов тариқасида:
а) тупроқ унумдорлиги ва пахта ҳосилдорлигини ошириш, илмий асосланган алмашлаб экишни ва суғоришнинг янги технологияларини жорий этиш ҳамда ўсимликлар ҳимояси бўйича хизматларни йўлга қўйиш ва замонавий лабораторияларни барпо этиш, шунингдек, деҳқончилик соҳасидаги янгиликлар ва илғор тажрибалар бўйича фермерларни ўқитиш учун ердан фойдаланувчи (жумладан, кластер)ларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар бир гектар майдонга бир миллион сўмдан субсидия ажратилади. Бунда:
пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича тадбирларни бажариш учун дастлаб ҳисобланган субсидиянинг 70 фоизи ажратилади;
субсидиянинг қолган 30 фоиз қисми ҳосилдорлик олдинги мавсумга нисбатан ўртача 15 фоизга оширилиб, Давлат статистика қўмитасининг таҳлилий маълумотларида ўз аксини топганда, ўтказиб берилади;
б) пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни оширганлик учун солиқ имтиёзлари тупроқ бонитировкаси таҳлили натижалари бўйича тупроқ унумдорлиги ошган ердан фойдаланувчиларга татбиқ этилади. Бунда:
ердан фойдаланувчилар учун ер участкаси тупроғи бонитет бали амалдаги бонитет баллга нисбатан 3 баллгача ошган ҳолларда ер солиғи ставкаси 25 фоизга, 3 балл ва ундан ошган ҳолларда 50 фоизга камайтирилади;
ер солиғи бўйича имтиёзлар уч йил муддатга амал қилади.
3. Қуйидагилар:
2022-2023 йилларда пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини ошириш ва экологик ҳолатини яхшилаш учун субсидия ажратиш тажрибаси синовдан ўтказиладиган туманлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш, суғоришнинг янги технологияларига ўтишда амалга ошириладиган илмий асосланган тадбирлар бўйича «Йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини ва ҳосилдорликни ошириш бўйича тадбирларни бажариш учун субсидия ажратиш тартибини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда:
қишлоқ хўжалигида ер муносабатларини тартибга солиш бўйича давлат сиёсатини амалга оширувчи ваколатли орган томонидан тупроқ унумдорлигини ошириш ва экологик ҳолатини яхшилаш бўйича тадбирларни рағбатлантириш тўғрисида мурожаатларни кўриб чиқиш учун асос бўладиган ҳужжатлар;
пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича тадбирларни бажариш учун субсидия ажратиладиган ердан фойдаланувчилар рўйхатини шакллантириш тартиби;
Давлат бюджетидан субсидия ажратиладиган ер участкаси майдонини аниқлаш ҳамда субсидия миқдорини ҳисоблаш ва тақдим этиш муддати;
пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича бажариладиган тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва уни тасдиқлаш тартиби назарда тутилсин.
5. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда мазкур қарорнинг 1-иловасига асосан субсидия ажратиладиган туманлар бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар юзасидан масъуллар ва муддатларни аниқ белгилаган ҳолда ҳар бир туман учун алоҳида «Йўл харитаси»ни тасдиқласин.
6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2023 йил 15 декабрга қадар мазкур қарорнинг 1-иловасига мувофиқ синов тариқасида субсидия ажратилган туманларда пахта хомашёсини етиштириш натижаларини таҳлил қилиб, мазкур тажрибани республиканинг бошқа туманларида жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
7. Ҳисоб палатаси (Б.Т. Турабов) Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) билан биргаликда мазкур қарор доирасида Давлат бюджети ҳисобидан маблағларнинг мақсадли ажратилиши ва сарфланиши устидан доимий назорат ўрнатсин ҳамда ҳар ярим йилда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.
8. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда мақсад ва вазифаларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев, молия вазири Т.А. Ишметов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 25 март,
ПҚ-179-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 мартдаги ПҚ-179-сон қарорига
1-ИЛОВА
2022-2023 йилларда пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини ошириш ва экологик ҳолатини яхшилаш учун субсидия ажратиш тажрибаси синовдан ўтказиладиган туманлар
РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудудлар номи

Туманлар номи

Туманлардаги асосий экин майдони

(гектарда)

шундан, туманлардаги пахта майдони

(гектарда)

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Элликқалъа

24 208

9 600

2.

Андижон

Улуғнор

20 727

8 534

3.

Бухоро

Вобкент

20 211

10 494

4.

Жиззах

Шароф Рашидов

29 923

9 300

5.

Қашқадарё

Қарши

37 979

15 000

6.

Навоий

Навбаҳор

23 720

7 555

7.

Наманган

Поп

36 729

10 302

8.

Самарқанд

Нарпай

21 115

10 762

9.

Сурхондарё

Жарқўрғон

19 423

6 665

10.

Сирдарё

Сайхунобод

28 462

10 000

11.

Тошкент

Қуйичирчиқ

35 969

11 461

12.

Фарғона

Бешариқ

20 434

7 995

13.

Хоразм

Қўшкўпир

23 909

9 600

Жами

342 809

127 268

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 мартдаги ПҚ-179-сон қарорига
2-ИЛОВА
Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш, суғоришнинг янги технологияларига ўтишда амалга ошириладиган илмий асосланган тадбирлар бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Т/р

Чора-тадбир номи

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

Ҳокимлик ва ташкилотлар

Вазирлик ва идоралар

I. Тупроқнинг унумдорлик ҳолати ва озуқа элементлари билан таъминланганлик даражасига боғлиқ ҳолда агротехник тадбирларни ўтказиш

1.

Пахта экиладиган майдонларда тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича бажариладиган тадбирлар режасини ишлаб чиқишда фойдаланиш учун мавжуд маълумотлар базаси асосида тупроқ ҳолати тўғрисидаги хулосани тайёрлаш.

Йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари,

пахта-тўқимачилик кластери ва ердан фойдаланувчилар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

Кадастр агентлиги

(А. Аллаберганов),

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

(И. Эргашев)

2.

Тупроқ балл бонитети, гумус, умумий азот, фосфор, калий ҳамда нитратли азот, ҳаракатчан фосфор ва алмашинувчи калий билан таъминланиши даражасига қараб ғўзани минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантириш меъёрларини белгилаш.

Йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари,

пахта-тўқимачилик кластери ва ердан фойдаланувчилар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

(И. Эргашев)

3.

Шудгор олдидан ерга фосфорли ўғитлар йиллик меъёрининг 70% ини (100 кг/га соф ҳолда, аммофос ўғити 220 кг/га меъёрда), калийли ўғитнинг 50 % ини (50 кг/га калий соф ҳолда ёки 83 кг/га калий хлорид ўғити) ҳамда маҳаллий ўғит (гўнг 15 — 20 тонна ёки компост 20 тонна/га миқдорида) солиш юзасидан семинар ўтказиш.

2022 йил октябрь-ноябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари,

пахта-тўқимачилик кластери ва ердан фойдаланувчилар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

(И. Эргашев),

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

(А. Тўраев)

4.

Кузги шудгорнинг аҳамияти, ўтказиш муддати, чуқурлиги ва механик таркиби оғир майдонларда плуг ости қатламини 60 — 70 см чуқур юмшатиш тўғрисида семинарлар ўтказиш ҳамда илмий амалий тавсиялар бериш.

2022 йил ноябрь-декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари,

пахта-тўқимачилик кластери ва ердан фойдаланувчилар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

(А. Тўраев)

5.

Тупроқнинг шўрланиш даражалари, шўр ювиш жараёни, усуллари ва меъёрлари, тупроқ таркибидаги зарарли тузларнинг ғўза ўсимлигига таъсири, иккиламчи шўрланиш, шўрланган ерларда агромелиоратив тадбирларни амалга ошириш бўйича семинарлар ўтказиш.

2022 йил ноябрь-декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари,

пахта-тўқимачилик кластери ва ердан фойдаланувчилар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев)

Кадастр агентлиги

(А. Аллаберганов)

6.

Тупроқ унумдорлигини оширишда оралиқ ва сидерат экинлар тури ва навларини танлаш ва экиш, илмий асосланган алмашлаб ва навбатлаб экиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва семинарлар ўтказиш.

2022 йил октябрь-ноябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари,

пахта-тўқимачилик кластери ва ердан фойдаланувчилар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

(А. Тўраев)

II. Вилоятларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб ғўза навларини илмий асосланган ҳолда тўғри жойлаштириш режасини тузиш ва уруғлик жамғариш

7.

Ғўза навларини тезпишарлиги, ҳосилдорлиги, сув танқислиги ва шўрга бардошлилиги бўйича илмий асосланган жойлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

2022-2023 йиллар сентябрь — январь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари,

пахта-тўқимачилик кластери ва ердан фойдаланувчилар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

(А. Тўраев)

8.

Экиш режалаштирилган ғўза навларининг уруғлик чигитларини тайёрлаш, сифатини назорат қилиш.

2023 йил март

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари,

пахта-тўқимачилик кластери ва ердан фойдаланувчилар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев)

9.

Пахтачиликка ихтисослашган туманларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда ғўза навларидан юқори ва сифатли пахта ҳосили етиштириш агротехнологиялари бўйича илмий асосланган тавсияномалар тайёрлаш, ўқув семинарларини ўтказиш.

2023 йил март

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари,

пахта-тўқимачилик кластери ва ердан фойдаланувчилар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

(А. Тўраев)

10.

Районлашган, истиқболли ва янги ғўза навлари уруғлик майдонларини навга хос бўлмаган ўсимликлардан тозалаш ва апробация кўригидан ўтказиш бўйича тавсиялар бериш, муаллифлик назоратини олиб бориш.

2023 йил август

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари,

пахта-тўқимачилик кластери ва ердан фойдаланувчилар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

(А. Тўраев)

III. Илмий асосланган агротавсиялар асосида бегона ўтларга қарши кураш ва чигит экиш

11.

Тупроқ тури ва таркибидан келиб чиқиб, ғўза майдонларини капитал ва жорий текислаш, чигитни экишга тайёрлаш, бороналаш, молалаш каби тадбирларнинг аҳамияти, ўтказиш тартиби ва муддати бўйича семинарлар ўтказиш.

2023 йил март-апрель

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари,

пахта-тўқимачилик кластери ва ердан фойдаланувчилар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

(А. Тўраев)

12.

Чигитни экиш олдидан биостимуляторлар билан ишлов бериш: «Узгуми» 0,7-0,8 л/т, «Фитовак» 200 — 300 мл/т, «Биодукс» 2-3 мл/т ва бошқа стимуляторларни қўллаш, ўсимликнинг жадал ўсиши ва ривожланишини таъминлаш мақсадида вегетация давомида ўсишни созловчи моддалар билан барг орқали озиқлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

2023 йил март-апрель

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари,

пахта-тўқимачилик кластери ва ердан фойдаланувчилар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

(А. Тўраев)

13.

Чигит экиш билан ёки экишдан кейин бегона ўтларга қарши тупроқ устидан «Стомп» 0,8 — 1,0 л/га, «Которан» 1,0 — 1,2 кг/га ва бошқа гербицидларни қўллаш бўйича илмий асосланган тавсиялар бериш.

2023 йил март-апрель

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари,

пахта-тўқимачилик кластери ва ердан фойдаланувчилар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

(А. Тўраев)

14.

Ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, чигит экиш графикларини ишлаб чиқиш ва чигит экиш мавсумини қисқа муддатда (10 — 12 кун) якунлаш, тўлиқ ва соғлом ниҳол ундириб олишга эришиш.

2023 йил апрель

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари,

пахта-тўқимачилик кластери ва ердан фойдаланувчилар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев)

15.

Сараланган, дориланган, юқори унувчанликка эга уруғларни экиш билан бирга гектарига соф ҳолда 15 — 20 кг азотли ва 20 — 25 кг фосфорли ўғитларни сеялкага ўрнатилган махсус мосламалар ёрдамида экиш чизиғидан 5 — 7 см узоқликда, 12 — 15 см чуқурликка солиш ва чигит экишни таъминлаш.

2023 йил март-апрель

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари,

пахта-тўқимачилик кластери ва ердан фойдаланувчилар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев)

IV. Ғўза етиштиришда амалга ошириладиган агротехник тадбирларни илмий асосланган тавсиялар асосида ўтказиш

16.

Далаларнинг мелиоратив тупроқ шароити, экиш схемаси ва ғўза навига боғлиқ равишда яганалашни энг мақбул муддат — 1-2 чинбарг пайдо бўлганда ўтказиш бўйича фермер хўжаликлари ҳамда агрокластерлар раҳбарлари иштирокида семинарлар ўтказиш.

2023 йил апрель-май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари,

пахта-тўқимачилик кластери ва ердан фойдаланувчилар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

(А. Тўраев)

17.

Ғўза қатор ораларига ишлов беришнинг аҳамияти, ишлов бериш муддатлари, чуқурлиги, культивация ўтказишда ишчи органлар сони ва уларни ростлаш, бегона ўт босган участкаларда комплекс ишлов бериш тадбирини сифатли ўтказишни мониторинг қилиш.

2023 йил апрель-май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари,

пахта-тўқимачилик кластери ва ердан фойдаланувчилар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев)

18.

Ғўзани озиқлантиришда минерал ўғитларнинг йиллик меъёрларига кўра, ўғитларни тупроқдаги ҳаракатчан фосфор ва алмашинувчи калий миқдорларига боғлиқ ҳолда табақалаштириб солиш, тупроғи шўрланган ерларда азотли ўғитлар меъёрини 10 — 15 фоиз ошириш, фосфор ва калийли ўғитларни агрокимёвий картограммалар асосида беришни ташкил этиш.

Мавсум давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари,

пахта-тўқимачилик кластери ва ердан фойдаланувчилар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

(И. Эргашев)

19.

Ғўзани вегетация даврида барги орқали биостимуляторлар билан озиқлантиришнинг аҳамияти, ишлов бериш муддати ва меъёрлари, стимуляторлардан («Узгуми», «Фитовак», «Биодукс» ва б.) самарали фойдаланиш бўйича семинарлар ўтказиш.

Мавсум давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари,

пахта-тўқимачилик кластери ва ердан фойдаланувчилар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

(И. Эргашев),

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

(А. Тўраев)

20.

Ғўзани чилпиш муддати ва усуллари, кимёвий чилпишда қўлланиладиган препаратлардан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда семинарлар ўтказиш.

2023 йил июль-август

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари,

пахта-тўқимачилик кластери ва ердан фойдаланувчилар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси

(И. Эргашев),

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

(А. Тўраев)

V. Ҳудудларда сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва сув тежайдиган суғориш технологияларини қўллаш

21.

Ғўзанинг ўсиши, ривожланиши ва тупроқнинг механик таркибини ҳисобга олган ҳолда суғориш муддатлари ва меъёрларини белгилаш, сув тежовчи усул ва технологиялар қўлланиладиган майдонларни кенгайтириш, тупроқдаги намликни узоқ муддат сақлаб турувчи технологиялардан фойдаланиш.

Мавсум давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари,

пахта-тўқимачилик кластери ва ердан фойдаланувчилар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев)

22.

Ғўза навларининг биологик хусусиятлари ҳамда тупроқ-иқлим шароити, сизот сувлари сатҳи, гидромодул ҳудудлардан келиб чиқиб суғориш давомийлиги, суғоришлар оралиғи ва техникаси, шарбат усулида суғориш, тунда суғоришнинг аҳамияти, суғоришда замонавий асбоблардан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

Мавсум давомида

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари,

пахта-тўқимачилик кластери ва ердан фойдаланувчилар

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев)

VI. Ғўза майдонларида илмий асосланган ҳолда дефолиация ўтказиш ҳамда унинг сифатини назорат қилиш

23.

Ғўза дефолиациясининг аҳамияти, дефолиация самарадорлигига таъсир этувчи омиллар, ўтказиш муддати ва дефолиантлар меъёрларини белгилаш, ишчи эритмаларни тайёрлаш, пуркагич агрегатларни созлаш, уларни ишлатиш тартиблари бўйича тавсиянома ишлаб чиқиш ва семинарлар ўтказиш.

2023 йил август-сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари,

пахта-тўқимачилик кластери ва ердан фойдаланувчилар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев),

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

(И. Эргашев)

24.

Пахта ҳосилини машиналар ёрдамида териш учун далаларни тайёрлаш, терим машиналарини доимо иш ҳолатида бўлишини таъминлаш ва теримни ташкил этиш.

2023 йил сентябрь-октябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари,

пахта-тўқимачилик кластери ва ердан фойдаланувчилар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Ж. Ходжаев)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 07/22/179/0238-сон)