Ўзбекистон республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2020 йил 1 майдаги 01/11-15/62-сон буйруғи (рўйхат рақами 3239, 2020 йил 4 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 10/20/3239/0721-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ягона миллий баҳолаш
стандартига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«баҳоловчи — белгиланган тартибда Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан берилган баҳоловчининг малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахсдир;»;
«баҳоловчи ташкилотнинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларидан бирига аъзо бўлганлиги тўғрисидаги маълумотлар;»;
3.
41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«41. Баҳолаш ҳақидаги ҳисоботга иловаларда баҳоловчи баҳолаш ҳақидаги ҳисоботни тайёрлаш жараёнида фойдаланган ҳужжатлар нусхалари, шунингдек баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларидан бирига аъзо бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнома, баҳоловчиларнинг малака сертификатлари ва фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш полиси нусхалари бўлиши лозим.».