1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.10.00 Банклараро операциялар ва юридик, жисмоний шахслар ўртасида операциялар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 7 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1545-4]
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/3-сон қарори (рўйхат рақами 1545, 2006 йил 14 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 48-модда) билан тасдиқланган Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 21 февраль,
2/9-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 21 февралдаги 2/9-сон қарорига ИЛОВА
Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. 1-банд қуйидаги мазмундаги 9-кичик банд билан тўлдирилсин:
«9) тўловчининг идентификация рақами — юридик шахслар тўловчи сифатида иштирок этадиган электрон тўлов ҳужжатларида солиқ тўловчининг идентификация рақами ва жисмоний шахслар тўловчи сифатида иштирок этадиган электрон тўлов ҳужжатларида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами кўрсатиладиган электрон тўлов ҳужжатининг реквизити.».
биринчи хатбошидаги «инкассо топшириқномасини (ТҲК 11) ва масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали ўтказилган тўлов топшириқномаси (ТҲК 21)» деган сўзлар «инкассо топшириқномасини (ТҲК 11), масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали ўтказилган тўлов топшириқномаси (ТҲК 21) ва масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали ўтказилган тўлов талабномасини (ТҲК 22)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«37. Қайта ишлаш жараёнида келиб тушган ЭТҲлар ички назорат ва электрон рақамли имзо текширувидан ўтади. Назоратдаги реквизитлар ёки электрон рақамли имзода хатолар аниқланганда, хато ЭТҲлари қайта ишлашдан чиқариб ташланади. Шунингдек, ЭТҲ БДМАБ базасида бенефициар банк ва ташаббускор банк мижозларининг ҳисобварақлари ҳамда тўловчиларнинг идентификация рақамлари мавжудлиги бўйича реквизитлар назоратидан ўтади. Агар ЭТҲнинг реквизитларида кўрсатилган ҳисобварақлар ва тўловчининг идентификация рақами БДМАБ маълумотлари билан мос келмаса, ушбу ЭТҲ тегишли хатолик коди кўрсатилган ҳолда яроқсиз деб топилади.».
6. 2 — 6-иловалардаги «Тўловчининг СТИРи» деган сўзлар «Тўловчининг идентификация рақами» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 8-илова қуйидаги мазмундаги 7-позиция билан тўлдирилсин:
«
7.
Масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали ўтказилган тўлов талабномаси
22
».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 10/22/1545-4/0194-сон)