Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 737-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н.Н. Обломурадов зиммасига юклансин.
«19. Ифлосланиш манбалари мониторинги олиб бориладиган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати Давлат экология қўмитаси ҳудудий органларининг маълумотлари асосида Давлат экология қўмитаси томонидан шакллантирилади (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор этиш тартибида маълумот учун тақдим этилади) ва тасдиқланади».
«Давлат инспекторининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик, шунингдек, унинг кўрсатмаларини бажармаслик Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1976-моддасида назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади».
3. 23-банднинг
иккинчи хатбошисидаги «унумдорликни пасайтиришга» сўзлари «ишлаб чиқариш қувватини камайтиришга» сўзлари билан алмаштирилсин.
иккинчи хатбошиси «ҳамда» сўзидан кейин «қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳудудларда,» сўзлари билан тўлдирилсин;
9.
49-банддаги «шўрланганлиги, ўт босганлиги, ерларнинг пестицидлар» сўзлари «шўрланганлиги, ерларнинг пестицидлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. 69-банднинг
биринчи хатбошиси «аккредитация қилинган» сўзларидан кейин «ёки техник жиҳатдан малакалилиги маъқулланган» сўзлари билан тўлдирилсин.
11.
72-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«72. Атроф табиий муҳит мониторинги маълумотлари асосида:
Давлат экология қўмитаси ҳар уч йилда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит ҳолати ва табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисидаги миллий маърузанинг;
Марказ ҳар йили 15 майгача атроф табиий муҳит ҳолати тўғрисида бюллетеннинг тайёрланишини ва нашр этилишини таъминлайди».