1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.01.00 Стандартлаштириш / 09.07.01.03 Стандартлар бўйича давлат назорати;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.05.00 Шаҳарсозлик нормативлари. Шаҳарсозлик ҳужжатлари. Экспертиза]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Стандартлаштириш. Сертификатлаш;
2.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги
Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
ШНҚ 2.08.01-2019
Турар жой бинолари
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 14 августдаги 01/2-57-сонли «ШНҚ 2.08.01-24 «Турар жой объектларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 293, 25.09.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. ҚЎЛЛАНИШ СОҲАСИ
Ушбу меъёрлар янги қурилаётган ва реконструкция қилинаётган турар жой биноларини, шу жумладан, мулкчилик шаклидан қатъий назар, бирхонадонли ва бирлаштирилган (жуфтланган) уйлар, 16-қаватгача бўлган кўп хонадонли уйлар (16 қават ҳам), махсус турар-жойларни лойиҳалаш ва қуришга татбиқ қилинади
Ушбу меъёрлар биноларга кўчиб кириш ва эгалик қилиш шартларига, шунингдек инвентар ва кўчма (кўчириб юриладиган) биноларни лойиҳалашга татбиқ қилинмайди.
Турар-жой биноларини лойиҳалашда, ушбу меъёрлар талаблари билан бир қаторда, қайд этилган иловаларга мувофиқ амалдаги меъёрий ҳужжатлар ҳам ҳисобга олиниши керак; санитария-гигиена, ёнғинга қарши ва функционал-типологик талаблар ва турар жойни шакллантириш параметрлари, зилзилабардошлик, микроиқлим қулайликни, энергия тежамкорлик ва энергия самарадорликни таъминлаш талаблари, замонавий муҳандислик жиҳозларини қўллаш талаблари комплекс холда ҳисобга олиниши керак. Ушбу меъёрлар табиий иқлим шароитлари хусусиятларини ва турар жой турларига аҳолининг маиший эҳтиёжини шунингдек ногиронларнинг ҳаётий фаолияти шароитларини ҳисобга олади. Ушбу меъёрлар матнида ҳавола қилинаётган меъёрий ҳужжатлар 1-иловада келтирилган. Ҳавола қилинаётган меъёрий ҳужжатлар амалдагилар қаторидан чиқарилганда, улар ўрнига киритилган меъёрларга амал қилмоқ лозим.
Мазкур меъёрларнинг 1А-иловада келтирилган термин ва атамалар, шунингдек, 1-иловада келтирилган меъёрий ҳужжатларда қабул қилинган бошқа термин ва атамалардан фойдаланилган.
Турар-жой уйлар, ётоқхоналар, қариялар ва ногиронлар интернат уйларининг қаватлар сонини, яшаш ва умумий юзаларини, қурилиш ҳажмини ҳисоблаб чиқиш қоидалари 2-иловада келтирилган.
Ушбу меъёрларда мажбурий талаблар билан бир қаторда тавсиявий қоидалар ҳам келтирилган бўлиб, унда турар-жойнинг қулайлиги бўйича асосий синфлари (класслари) аниқланган: «оддий (меъёрий)», «яхшиланган» ва «юқори»; турар жой қулайлиги синфи бўйича хусусиятлари ва параметрлари 3-иловада келтирилган.
СанПин 0146-04 санитария-гигиена нормаларига мувофиқ келувчи турар жой қулайлик даражаси «оддий (меъёрий)» синфига мос келадиган меъёрий параметрларга риоя қилиш мажбурий бўлиб; «яхшиланган» ва «юқори» класс қулайликли турар-жой параметрлари хусусий қурилиш учун тавсиявийдир.
2. УМУМИЙ КЎРСАТМАЛАР
Санитария-гигиена талаблари, ёритилганлик, инсоляция ва шамоллатиш.
2.1. Турар жой бинолари қурилиши ва реконструкция қилиниши ушбу шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (кейинги ўринларда ШНҚ деб юритилади) ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган шаҳарсозлик фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари асосида бажарилган лойиҳалар бўйича амалга оширилиши керак.
(2.1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 18 февралдаги 22-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 69, 26.02.2022 й.) таҳририда)
Турар-жой биноларини лойиҳалашда одамларнинг соғлиғи ва ҳаётини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофазалаш, узоқ вақтга чидамлилик, таъмирлашга яроқлилик, энергия самарадорлик, шунингдек энергия тежамлилигини таъминловчи чоралар ва бошқа талаблар ШНҚларга мувофиқ кўзда тутилиши керак.
2.2. Турар-жой биноларини шаҳарлар ва қишлоқларнинг аҳоли яшаш жойлари ҳудудларида жойлаштириш, йўналтириш, улар билан бошқа иншоотлар орасидаги масофа, уларга қарашли ер участкаларининг ўлчами қурилиш лойиҳалари бўйича ҳамда мос равишда ШНК 2.01.01 ва ШН 2.07.01 талабларига мувофиқ ўрнатилиши керак.
2.3. Биноларнинг қаватлилиги, узунлиги ва композицион-тарҳий ечимлари қурилиш лойиҳа ҳужжатлари, ушбу ШНҚ ҳамда ёнғин ва сейсмик хавфсизлиги (ШНҚ 2.01.02 ва ШНҚ 2.01.03) талабларига биноан аниқланади.
Қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларни жойлаштириш учун ихтисослаштирилган квартирали турар жой бинолари ҳамда интернат-уйлари 3 қаватдан баланд бўлмаслиги керак.
(2.3-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 18 февралдаги 22-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 69, 26.02.2022 й.) таҳририда)
2.4. Кўпхонадонли ва ихтисослаштирилган турар-жой бинолари лойиҳаларига яшаш хонадонлари ва биноларнинг жамоат хоналаридан фойдаланиш бўйича йўриқнома илова қилиниши лозим. Уйнинг хонадонлари ва хоналардан фойдаланиш бўйича йўриқномаларда квартиралар (эгалари) ва бино ҳажми ичидаги хоналар ижарачиларига, шунингдек фойдаланувчи ташкилотларга, эксплуатация жараёнида хавфсизликни таъминлаш учун зарур бўлган маълумотлар, шу жумладан, асосий конструкциялар ва муҳандислик тизимлари ҳақида маълумотлар, каркаснинг кўринмайдиган элементлари ва узелларининг, кўринмайдиган ўтказгичлар ва муҳандислик тармоқларининг жойланиш схемалари, шунингдек уй конструкциялари ва электр тармоғига юкланишларнинг энг катта кўрсаткичлари келтирилган бўлиши керак. Ушбу маълумотлар ижро ҳужжатларининг нусхаси кўринишида тақдим этилиши мумкин. Бундан ташқари йўриқнома ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимларини сақлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш қоидаларини ва ёнғин вақтида эвакуация қилиш режасини ўз ичига олган бўлиши керак.
2.5. Кўп хонадонли уйларда ва махсус уй-жойларда қуйидагиларни кўзда тутмоқ лозим:
хўжалик-ичадиган сув, ёнғинга қарши ва иссиқ сув таъминотини, канализация ва тарновларни — ҚМҚ 2.04.01 ва ШНҚ 2.04.02 га мувофиқ; иситиш ва вентиляция, тутундан муҳофазани — ҚМҚ 2.04.05 га мувофиқ;
меъёрий ҳужжатлар талабларига кўра электр ёритиш, куч электр ускунаси, телефонлаштириш, радиолаштириш, телевизор антенналари ва қўнғироқли сигнализацияни, шунингдек, автомат ёнғин сигнализациясини, ёнғин вақтида хабар бериш ва эвакуацияни бошқариш тизимини, ёнғин бўлинмалари ва одамларни қутқариш воситаларини ташиши учун лифтларни;
бир хонадонли ва бирлаштирилган (жуфтланган) уйларда муҳандислик тармоқлари ва ускунаси лойиҳалашга топшириқда кўзда тутилади;
турар-жой бинолари томларида эшиттиришларни биргаликда қабул қилиш антенналарни ва радиоэшиттиришнинг ўтказувчи тармоқлари стойкаларини ўрнатишни кўзда тутмоқ лозим. Радио релели мачталар ва миноралар ўрнатиш тақиқланади.
2.6. Турар-жой бинолари шу тариқа лойиҳаланиши, қурилиши ва жиҳозланиши керакки, унда яшовчилар хонадон ва уй ичида ҳаракатланаётганида, шунингдек уйга кириш ва чиқишда, унинг қисмларидан ва муҳандислик жиҳозларидан, уй теварак-атрофидан фойдаланишида жароҳат олиш хавфи бўлмаслиги керак.
Турар-жой бино хоналари унга ёмғир, қор-муз ёки ер-ости сувлари ва фойдаланиш жараёнида фавқулодда вужудга келган сувларнинг киришидан конструктив воситалар (тадбирлар) ва техник мосламалар билан ҳимояланиши керак.
2.7. Бинонинг кираверишидаги хона полининг сатҳи кириш олдидаги тротуар сатҳидан камида 0,15 м баланд бўлиши керак.
Биноларда ўтиш ва машинада ўтиш йўлаклари ШНҚ 2.01.03 даги меъёрлар бўйича ва ушбу ШНҚнинг 5.9-б. бўйича қилинади.
2.8. Турар-жой биноларини лойиҳалаш СанПиН 0146-04 ва ШНҚ 2.01.01 га мувофиқ қурилиш-иқлимий минтақалаштиришга мос равишда, минтақа ва минтақа остилар асосий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак:
I минтақа — саҳро иқлими таъсирида бўлган, ўта ноқулай ёзги шароитга эга ҳудудлардан иборат. I минтақада айниқса юқори давомли жазирама даврли IА ва IБ остминтақалар, ҳавоси юқори даражада чангли IА, IБ ва IГ остминтақалар ажратилган, IГ остминтақа совуқ қиши билан ажралиб туради.
II минтақа — тоғолди воҳалар, табиий-иқлимий ва ландшафт шароитлари нисбатан яхши бўлган водийлар ва ясситоғли туманлар.
III минтақа — тоғли ҳудудлар — ўта ноқулай экстремал қишги шароитлари билан ажралиб туради.
Ўзбекистоннинг маъмурий туманлари бўйича қурилиш-иқлимий зоналари ва остминтақалари рўйхати 4-иловада келтирилган.
I қурилиш-иқлимий минтақада турар-жой биноларининг архитектура-тарҳий ечимлари истиқоматгоҳни ёзги жазирама, шунингдек шамол ва чангдан ҳимоялашни таъминлаши керак. Яшаш хоналарини чанг-тўзон таъсиридан ҳимояланган ҳовли бўшлиқларига очилишини таъминлайдиган, максимал кенг корпусли турар-жой уйларнинг ихчам қуршалган(ўралган) ёки ярим қуршалган(ўралган) композицион-тарҳий ечимларини қўллаш тавсия қилинади; кўпқаватли уйларда уй структураси ичига «чуқур киритилган» ойнаванд пешайвонлар, камқаватли уйларда эса ёпиқ ҳовлилар қўллаш мақсадга мувофиқдир.
II қурилиш-иқлимий минтақада архитектура-тарҳий ечимлар иқлимнинг оромбахш шароитларидан максимал фойдаланишга, шу билан бир вақтда истиқоматгоҳни ортиқча жазирамадан ҳимоялашга қаратилган бўлиши керак. Жазирамадан ҳимоялаш соябонлаш, истиқоматгоҳни ташқи кўкаламзор муҳитга очиш, оромбахш салқин шамоллар йўналишини ҳисобга олган ҳолда шамоллатиш ҳисобига таъминланади.
III қурилиш-иқлимий минтақада архитектура-тарҳий ечимни танлашда етакчи омил, бу истиқоматгоҳни қиш даврида ўта ноқулай иқлим таъсиридан ҳимоялашдир. Истиқоматгоҳ ва пешайвонлар асосан жанубий (жануби-шарқ, жануби-ғарб) уфққа қаратилган, ихчам композицион-тарҳий ечимлар қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади.
2.9. Шахсий уй-жойларни ва кўпхонадонли турар жойлардаги хонадонларни уларга биттадан оилани кўчиб кириши шартидан келиб чиқиб лойиҳалаштирилиши керак. Истиқоматгоҳ майдонининг ҳисобий кўрсаткичлари таъминланганликнинг эришилган даражасини, ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларни, қурилишни ресурс билан таъминланганлигини ҳисобга олган холда лойиҳалаш топшириғи билан ўрнатилади, лекин 1 одамга умумий майдон 16 м2 дан, кресло-аравачадаги ногиронлар учун эса, 23 м2 дан паст бўлмаслиги керак.
2.10. Яшаш хоналари ва ошхоналарни полидан шипгача баландлигини камида 2,7 м қабул қилиш лозим. Санитар-гигиена шарт-шароитлари бўйича полдан шипгача энг мақсадга мувофиқ баландлик 3 м бўлиб ҳисобланади. Хоналар баландлиги лойиҳалаш топшириғи билан ўрнатилади.
Изоҳлар:
1. Уй қурилиши корхоналари буюмларидан қуриладиган уйларда ҳамма зоналар учун баландлик 2,8 м деб қабул қилиниши мумкин (полдан шипгача).
2. Ёрдамчи хоналар баландлигини 2,4 м гача пасайтиришга йўл қўйилади.
3. Қайта тикланаётган биноларда, ҳамда мансарда қаватларда яшаш ва ёрдамчи хоналар баландлиги лойиҳалаш топшириғи билан ўрнатишга йўл қўйилади.
2.11. Яшаш хоналарини ертўла қаватларда жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Янги қурилаётган турар жой биноларининг ярим ертўла (цоколь) қаватларида қуйидаги шартлар бажарилган ҳолларда яшаш хоналарини жойлаштиришга йўл қўйилади:
ерости сувлари ер сатҳидан 3 m ва ундан пастда бўлган ҳудудларда;
ярим ертўла (цоколь) қаватининг камида 1/3 қисми ер сатҳидан юқорида лойиҳалаштирилганда;
ярим ертўла (цоколь) қавати хоналарининг полдан шифтгача бўлган баландлиги 2,4 m дан кам бўлмаганда;
ярим ертўла (цоколь)дан ўтувчи горизонтал муҳандислик тизимлар (тармоқлар) яшаш хоналарини инобатга олган ҳолда жойлаштирилганда;
хоналарнинг ташқи деворлари ва полларида иссиқлик ҳимояси таъминланганда;
табиий ёруғлик ва инсоляция даражасининг 22 февралдан 22 октябргача бўлган даврда 2 соатдан кам бўлмаган даражаси таъминланганда;
ҳавонинг яхши айланиши (механик вентиляцияси) таъминланганда;
ярим ертўла (цоколь) қаватидаги ошхона ва санитария хоналари канализация тизими бинонинг умумий канализация тизими сатҳидан юқори жойлашганда ҳамда қайтарувчи клапан билан жиҳозланганда;
таом тайёрлаш учун электр плиталардан фойдаланилганда;
табиий ва суюлтирилган газларда, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларда ҳамда портлаб ёниш хавфига эга бўлган бошқа моддалар ва материалларда ишловчи қурилма ва асбоб-ускуналар кўзда тутилмаганда.
кириш эшиклари ташқи томонга очилиши ҳамда ёнғин хавфи вужудга келганда одамларни эвакуация қилиш учун камида иккита тўғридан-тўғри ташқарига чиқувчи жойлари кўзда тутилиши;
хонадонлар фақатгина йўлак типида лойиҳалаштирилиши ҳамда квартирадан эвакуация чиқиш жойига биттадан кўп бўлмаган бурилиш орқали етиб борилишини таъминланиши;
хонадоннинг чиқиш эшигидан энг узоқда жойлашган эвакуация чиқиш жойигача бўлган масофа 12 метрдан ошмаслиги;
бинонинг юқори қаватлари билан ярим ертўла (цоколь) қаватларининг зина катаклари тўғридан-тўғри боғланмаслиги;
ҳар бир хонадондан ўлчамлари 0,8 х 1,2 m дан кам бўлмаган авария чиқиш жойлари билан таъминланиши;
авария чиқиш жойлари одамларни қутқаришга тўсқинлик қилувчи воситалар билан тўсилмаслиги (металл панжара ва бошқа турдаги тўсиқлар).
Ярим ертўла қаватида жойлашган хонадонларнинг фойдали ва яшаш майдонлари лойиҳаларда 0,5 коэффициент билан ҳисобга олинади.
(2.11-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 18 февралдаги 22-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 69, 26.02.2022 й.) таҳририда)
2.12. Яшаш хоналари, ошхоналар, оқовалаштирилмаган ҳожатхоналар, зинапоя бўлмалари (хонадон ичидагидан ташқари), йўлакли типдаги биноларда умумий йўлаклар, вестибюллар, ҳамда бино ичига жойлаштирилган жамоат хоналари табиий ёритишга эга бўлиши керак.
Табиий ёритишни ШНҚ 2.01.05 га мувофиқ, ШНҚ 2.01.04 талабларини ҳисобга олган ҳолда, хоналар учун пол сатҳида табиий ёритилганлик коэффициентининг (ТЁК) меъёрланган қийматини 5-иловага мувофиқ қабул қилиб лойиҳалаштириш лозим. Бунда ёруғлик проёмлари майдонини яшаш хоналари ва ошхона поллари майдонига нисбати, одатда, 1:5,5 дан кўп бўлмаслиги, минимал нисбати I ва III минтақаларда 1:10 дан ва II минтақада 1:8 дан кам бўлмаслиги керак; мансарда қаватлари учун юқорида кўрсатилган нисбат ҳамма минтақаларда 1:10 қилиб қабул қилинишига йўл қўйилади.
Йўлакли типдаги бинолар умумий йўлаклар деразасининг юзаси пол юзасининг 1/16 қисмидан кам бўлмаслиги керак.
Ташқи девордаги ёруғлик проёмлари орқали бир чеккадан (торецдан) ёритилганда, ётоқхоналар умумий йўлакларининг узунлиги 24 м дан, икки чеккасидан бўлганда 48 м дан ошмаслиги керак. Йўлаклар узунлиги бундан кўп бўлса, ёруғлик кармонлари орқали қўшимча табиий ёритиш кўзда тутилиши керак. Икки ёруғлик кармонлари орасидаги масофа 24 м дан, ёруғлик кармони билан йўлак охиридаги (торецдаги) ёруғлик проёми орасидаги масофа 30 м дан ошмаслиги керак. Ёруғлик кармонининг кенглиги (эни) чуқурлигининг ярмидан кам бўлмаслиги керак (ёндош йўлак кенглиги ҳисобга олинмайди). Ёруғлик кармони хизматини ўташи мумкин бўлган зинапоя бўлмаси орқали, унинг икки томонида жойлашган йўлакларни 12 м гача ёритиш мумкин.
Изоҳ: Ётоқхоналарда икки кишилик яшаш ячейканинг тахмон-ошхонасини ва кичик габаритли бирхонали хонадонлардаги электрплита ва шамоллатгич (ташқарига тортиш) жиҳозли тахмон-ошхоналарни табиий ёритишсиз лойиҳалашга йўл қўйилади.
2.13. Табиий ёритилган хоналар фрамуга, дарча (форточка) ёки бошқа қурилмалар орқали шамоллатиш билан таъминланиши керак.
Қуйидагиларга йўл қўйилади:
тик йўналишда шамоллатиш (вентиляция каналлари, шахталар орқали), бунда ҳар бир шамоллатиш каналига фақат битта квартира бириктирилиши (уланади) керак. Ҳавонинг бир квартирадан бошқасига оқиб ўтишига йўл қўйилмаслиги керак;
ҳаво алмашиш, ҳожатхоналар ва ошхоналар вентиляция каналлари орқали механик вентиляцияни қўллаб.
Бир томонлама жойлашган бир ва икки хонали квартираларни ойнакланмаган холл майдончалар, зинапоя бўлмаси ёки ташқарига очиқ квартирадан ташқари хоналар орқали шамоллатишга йўл қўйилади.
Йўлакли (коридор) турдаги ётоқхона биноларида яшаш хоналарини бевосита табиий ёритилган ва тўғри ёки бурчаклама шамоллатиладиган, узунлиги 24 м гача бўлган умумий йўлаклар (коридорлар) орқали шамоллатишга йўл қўйилади.
2.14. Турар-жой биноларини тарҳланиши (планировкаси), жойланиши ва уфққа нисбатан ўрни яшаш хоналарининг 22 март — 2 сентябр даврида узлуксиз давом этадиган инсоляцияси 2,5 соатдан кам бўлмаслигини таъминлаши керак; кун давомида инсоляциянинг умумий вақти 0,5 соатга ошганда яшаш хоналарини инсоляцияси бир марта узилишига йўл қўйилади.
Бир-, икки- ва уч хонали хонадонларда камида бир хонада; тўрт-, беш-, олтихоналикда- камида икки хонада инсоляциянинг меъёрланган давомийлилиги таъминланиши керак.
Ётоқхоналарда, одатда, яшаш хоналарининг камида 60%, интернат-уйлар эса камида 75% инсоляция қилиниши керак.
Изоҳ: Турар-жой биноларини жойлашишини, уфққа нисбатан ўрни, бинолар оралиғи ШНК 2.07.01 талабларига мувофиқ бўлиши керак.
2.15. Турар-жой бинолари уфққа нисбатан ноқулай жойлашганда яшаш хоналарини ортиқча қуёш радиацияси ва исиб кетишдан сақлаш кўзда тутилиши керак. I ва II минтақаларда яшаш хоналари деразалари уфқнинг ғарбий қисмига 200 — 290° оралиғида қаратилмаслиги керак. Уфқнинг кўрсатилган қисмига: иккихонали квартирада — битта хонани, учхоналикда-иккитагача, ётоқхоналарда — офтобдан соябон қурилмаси бўлганда ёки махсус ойнакланган бўлса, кўпи билан 25% яшаш хоналари қаратилишига йўл қўйилади.
I ва II минтақаларда яшаш хоналари уфқнинг 200 — 290° секторига қаратилганда офтобдан ташқи соябон қурилмалари қўлланилиши керак; турар жой қулайлиги «яхшиланган» ва «юқори» классида офтобдан соябон қурилмаси: I минтақада — 70 — 290° оралиғида, II минтақада — 180 — 290° оралиғида қўлланилиши тавсия этилади.
II минтақада 1 — 4 қаватли биноларда офтобдан соябон кўкаламзорлаш воситаси билан таъминланади. I минтақада кўкаламзорлаш ҳисобига эришиладиган офтобдан соябон 2-қаватгача бўлган биноларда самаралидир. IА ва IГ остминтақаларда сидирға (ёриқларсиз) соябон тавақалари қўллаш тавсия этилади.
2.16. Ташқари муҳитга очилмайдиган зинапоя бўлмалари ҳар қаватда ташқи девордаги дераза орқали ёритилиши керак; бунда дераза юзаси 1,2 м2 дан кам бўлмаслиги керак. Шамоллатиш ҳар қаватдаги деразаларни очиш йўли билан таъминланади. Тепадан (зенитный) ёритилган Л2 типдаги зинапоя бўлмасини 5.14-б. талабларини ҳисобга олган ҳолда 3-қаватгача бўлган биноларда қўллашга йўл қўйилади
2.17. Ёнғинга қарши мақсадлар учун мўлжалланмаган ёзги хоналар (пешайвонлар) ойнаванд қилиб лойиҳаланиши керак (балкон, терасса ва ҳовличалардан ташқари).
2.18. Йўл қўйилган шовқин даражаси ШНҚ 2.01.08 талабларига мувофиқ ва 6-иловадаги кўрсаткичлар бўйича қабул қилиши лозим.
2.19. Турар жойларни криминал (жиноий) хатти ҳаракатлар ва уларнинг оқибатларидан ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар, лойиҳалаш топшириғида кўзда тутилади (деразалар, кириш эшиклари, чордоқ, ертўла ва бошқа хоналар эшикларига ҳимоя конструкциялари қўллаш, қўриқлаш сигнализацияси ва назорат тизими (система) ўрнатиш, домофонлар, кодли қулфлар, ва б.).
2.20. Турар жой биноларининг томи ва том усти ШНҚ 2.01.04 ва ШНҚ 2.03.10 га мувофиқ лойиҳалаштирилади.
3. ТУРАР ЖОЙ УЙЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ
Турар — жой уйларнинг типлари
3.1. Турар-жой уйлар қуйидаги асосий типларга бўлинади:
бир оилали (бир квартирали), ер участкаларида алоҳида турувчи;
жуфтланган, 2 ва ундан кўп квартирали, ҳар биридан квартира қошидаги ер участкасига бевосита чиқилади;
кўпквартирали (бир- ва кўпсекцияли, галереяли, секцияли-галереяли, секцияли-йўлакли (коридор).
Турар-жой уйлари ва квартиралар типлари, квартиралар хоналарининг хўжалик — хизмат кўрсатиш (ёрдамчи) хоналар таркиби ва юзалари аниқ қурилиш шароити учун ушбу меъёрлар ва ижтимоий-демографик талаблар бўйича лойиҳалаш топшириғи билан белгиланади (ўрнатилади).
3.2. Бирхонадонли ва жуфтланган ер участкали хусусий турар жой уйларни лойиҳалашда ШНК 2.07.01 га мувофиқ истиқоматгоҳ қароргоҳларини шакллантириш талаблари ва параметрлари (йўлнинг қатнов қисми четидан қолдириладиган жой, уйлар оралиғи, уй ва хўжалик қурилмалари оралиғи, йўл қўйиладиган қаватлар сони инсоляция ва б.) ҳисобга олиниши керак.
3.3. Кам қаватли хусусий бир хонадонли уйлар, яшаш ва хўжалик хоналар блокларини кичик очиқ ҳовли атрофида жойлаштириб лойиҳалаштириш мумкин, шунингдек хоналараро очиқ ва ярим очиқ боғловлар (бостирма, галерея (йўлак) қўллашга йўл қўйилади.
(3.3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 18 февралдаги 22-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 69, 26.02.2022 й.) таҳририда)
Турар жой уйнинг тарҳий тузилишини, жуфтлаб (ёпиштириб) ёки устига яшаш ва ёрдамчи хоналар қуриш ҳисобига ўзгартиришга йўл қўйилади; бу ҳолда зилзила ва ёнғин хавфсизлиги талаблари, санитария-гигиена меъёрлари ҳисобга олиниши; қўшни турар жой уйнинг инсоляция режими ёмонлашмаслиги керак.
Участкаларда ёрдамчи хоналар ва иншоотларни лойиҳалашда ШНК 2.07.01 ва ушбу ШНҚ (3,15 ва 3,16-б.б.) талабларини ҳисобга олиш керак.
Изоҳлар: 1. Бир хонадонли хусусий қуриладиган уйлар лойиҳаси, шу жумладан хоналар блокларини қўшиб қуриш лойиҳаси ушбу ШНҚ талабларига мувофиқ ишланади.
2. Хизмат кўрсатувчи кичик корхоналар блоки ва хусусий тадбиркорлик устахоналарини ёпиштириб (жуфтлаб) қуриш лойиҳалари шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига (ШНҚ 2.07.01 ва ШНҚ 2.08.02) мувофиқ бўлиши керак.
(изоҳлар Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 18 февралдаги 22-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 69, 26.02.2022 й.) таҳририда)
3.4. Жуда зич аҳолили шаҳар қурилиши учун блокланган кам қаватли турар-жойларни ўзаро боғлиқ турар-жой гуруҳлар кўринишида лойиҳалаш, ушбу меъёрлар ва ШНК 2.07.01 талабларини ҳисоб олиб амалга оширилиши керак; бу ҳолда очиқ ҳовлиларнинг юзаси 3-хонали хонадон учун — 30 м2; 6-хонали хонадонлар учун — 60 м2 дан кам бўлмаслиги керак.
3.5. Кўпхонадонли турар-жой уйлар ушбу меъёрлар қоидаларига мувофиқ ва ШНК 2.07.01 шаҳарсозлик лойиҳаси талабларига мувофиқ лойиҳалаштирилиши керак. Турар-жой уйларни композицион-тарҳий (ҳажмий-тарҳий) ечимлари энергия тежамкорлик ва энергия самарадорлик тамойилларини ҳисобга олиши, яшаш учун қулай шароитларни, кўкаламзорлаштирилган ёндош майдонлар билан боғлиқликни таъминлаши керак. Ҳовли бўшлиқларининг аэрацияси учун қурилиш бўлмаган майдонлар, икки ёқлама очиқ пиёда ва автомобиль ўтиш йўлаклари кўзда тутилиши мумкин. Бу холда яшаш ҳовлилар транзитдан ажратилган бўлиши керак. Кўпхонадонли уйларнинг 1-қаватларидан шаҳарсозлик лойиҳасига мувофиқ хонадонларга тегишли ер участкаларига чиқиш жойларини (20 — 50 м2) кўзда тутишга йўл қўйилади.
3.6. Транспорт ҳаракати серқатнов магистрал ва катта кўчалар бўйлаб жойлаштириладиган, «магистрал» ва «акцентли» деб аталадиган турар-жой уйларни, шовқин, чанг, қизишдан тарҳий, конструктив чоралар (усуллар) билан ҳимояланишни таъминлайдиган қилиб лойиҳалаш керак. Бу ҳолда яшаш хоналари ва асосий ёзги хоналарни (айвонлар) магистралга қаратилишини (чиқишини) чеклаб, уларни ободонлаштирилган кўкаламзор яшаш ҳовлиларга очилишини таъминлаш керак.
Изоҳлар: 1. Хонадонларнинг магистралга ўгирилган яшаш хоналари «шовқиндан ҳимояловчи» махсус конструкцияли деразалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
2. Турар-жойларни магистралларнинг салбий таъсиридан ҳимоялаш экранлар, тўсқич, тавақали дарчалар, қалин ҳимоя кўкаламзорлаш (маҳаллий шароитлар бўйича) ҳисобига амалга оширилади.
3. Магистрал ва кўчалар қатнов қисмидан турар-жой уйгача масофа ШНК 2.07.01 бўйича қабул қилинади
Квартиралар (хонадонлар)
3.7. Турар-жой майдонининг ижтимоий меъёрларини ҳисобга олиб, фуқароларга бериладиган квартираларда яшаш хоналари ва ёрдамчи хоналар: ошхона, даҳлиз, ванна хона (ёки душ бўлмаси), ҳожатхона (ёки бир хонага жойлашган санузел), омборхона (ёки девор ичига қурилган хўжалик шкафлари) кўзда тутилиши керак. Шунингдек, ёзги хоналар(айвонлар) қуриш тавсия этилади. Квартиралар майдони 1 жадвал ва 7-илова (1-жадв.) кўрсаткичларини ҳисобга олиб қабул қилинади.
* Квартираларнинг меъёрланадиган майдони (ёзги хоналарсиз ва совуқ кладовкаларсиз) яшаш ва ёрдамчи хоналарни ўз ичига олади.
Изоҳлар:
1. Жадвалда берилган рақамлар, шаҳар ва қишлоқ жойлардаги «ижтимоий» квартирали турар-жойларнинг барча турларига тааллуқлидир. Квартиралар майдони 1 яшовчига яшаш майдон 16м2 бўлган ижтимоий меъёр ҳисобидан келтирилган (1 одамга 1 хоналидан ташқари).
2. Конкрет (аниқ) шаҳарсозлик шароитларида квартираларининг таркиби ва майдон кўрсаткичлари, ижтимоий-иқтисодий ҳолатни, аҳоли таркибининг демографик хусусиятларини, қурилишнинг ресурс билан таъминланганлигини ҳисобга олиб, лойиҳалаш топшириғи билан белгиланади. 3 авлоддан ташкил топган мураккаб оилалар учун хоналар таркиби ва майдонлари (қариялар ва кресло-аравачалардаги ногиронлар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда) лойиҳалаш топшириғига кўра ўрнатилади.
3.8. 1 одам учун квартирада хона майдони 14 м2 дан, 2 одам учун 18 м2 дан кам бўлмаслиги керак.
2-3 хонали квартираларда умумий хонанинг майдони 16 м2 дан кам бўлмаслиги керак.
Ётоқхона яшаш хонаси майдони 2 киши учун 12 м2 дан кам бўлмаслиги керак, ота-оналар ётоқхонаси учун 13-14 м2 тавсия қилинади. 1 кишилик ётоқхона хонаси 8 м2 дан кам бўлмаслиги керак, қайта-тиклаш (реконструкция шароитида), мансарда қаватида жойлаштирилганда эса 7 м2 га йўл қўйилади (квартирада бошқа яшаш хоналари мавжуд бўлганда).
Квартираларнинг барча турларида ётоқхона ва альковлар орқали бошқа хоналарга ўтиладиган бўлмаслиги керак.
Ошхона майдони, одатда, 8 м2 дан кам бўлмаслиги керак.
Қайта-тиклаш шароитида бир хонали квартиралар учун ошхоналар ва тахмонсимон ошхоналарни 5 м2 қилиб лойиҳалаш мумкин.
I қурилиш — иқлимий зона шароитида 1 кишига ётоқхона-яшаш хонаси 9-10 м2 бўлиши, 2 кишига эса 14 м2 дан кам бўлмаслиги, 1 хонали квартирада яшаш хонаси 16 — 18 м2 бўлиши керак.
Изоҳлар:
1. Квартиралар яшаш ва ёрдамчи хоналарининг ўлчамлари жиҳозлар зарурий тўплами ва эргономика талабларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Ётоқхонанинг эни, одатда, 2,2 м дан, умумий хонаники эса — 3 м дан кам бўлмаслиги керак.
2. Яхшиланган ва юқори қулайликли квартирадаги хоналарнинг майдонлари: меҳмонхона, емакхона, кабинет (кутубхона), болалар хонаси (ўйинлар учун), машқ қилиш (тренажер) хонаси, бильярд хонаси, хўжалик кладовкаси, ичкарига қурилган гаражлар, хусусий (шахсий) устахона ва б. лойиҳалаш топшириғи билан аниқланади.
3. Алоҳида иситиш қозони учун хона 5 м2 дан кам бўлмаслиги керак.
3.9. Фуқаролар ёки ташкилотлар шахсий маблағлари ҳисобига қуриладиган, нодавлат турар-жой фондининг турар-жой уйлари, оддий, яхшиланган ва юқори қулайликли квартираларни ўз ичига олиши мумкин. Турли қулайлик даражасига эга турар-жойларнинг хусусиятлари ва параметрлари 3-иловада келтирилган Яхшиланган қулайликли квартиралар 1 яшовчига умумий майдон 23 м2 дан кам бўлмаслиги, юқори қулайликликка эга бўлганида эса, 1 кишига 30 м2 дан кам бўлмаслиги ҳисобидан ва ҳар бир оила аъзосининг алоҳида хона билан таъминланишини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилади.
Изоҳ: Яхшиланган ва юқори қулайликли квартиралар хоналари таркиби ва майдонлари 7-илова (2-жадв.) кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда, муҳандислик ускуналари билан жиҳозланишини эса, 14-илова бўйича қабул қилиниши тавсия қилинади.
3.10. Ошхона эни, жиҳозлар бир томонда жойлашганда 1,7 м дан; икки томонида жойлашганда — 2,2 м дан; даҳлиз эни, одатда, 1,4 м дан, квартира ичи йўлаклари: яшаш хоналарига олиб борувчи — 1,1 м дан, ёрдамчи хоналарга олиб борувчи — 0,9 м дан кам бўлмаслиги керак.
Авария-эвакуация чиқишлари билан қўшилган ёзги хоналар мазкур меъёрларнинг 5.24 бандига мувофиқ бажарилиши керак
3.12. Квартираларнинг санитария-гигиена хоналари ушбу меъёрларнинг 9.6-б бўйича санитария-гигиена асбоб-ускуналари билан жиҳозланганлик талабларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилиши керак.
Ҳожатхоналар қўлювгичлари билан лойиҳаланиб, эни, одатда 1,6 м дан, бирлаштирилган санузелларники эса — 2,2 м дан кам бўлмаслиги керак.
Изоҳлар:
1. Бирлаштирилган ҳожатхоналар кичик ёки юз-қўлювгичга эга ҳожатхонали ёки ётоқхона хоналар қошида бир нечта бирлаштирилган ҳожатхоналари бўлган катта квартираларда қўлланади.
2. Кир ювиш машиналари учун жойни ваннахона ёки бирлаштирилган ҳожатхоналарда, 0,45 х 0,75 м ҳисобида кўзда тутилиши тавсия қилинади.
3.13. Кресло-аравачадаги ногиронлар ётоқхонасидан ташқари, ошхона ва яшаш хоналаридан унитазли хоналарга бевосита киришга йўл қўйилмайди; юқори қулайликли турар-жой ётоқхоналардан киришга йўл қўйилади (лойиҳалаш топшириғи бўйича).
Қуйидагиларни жойлаштиришга йўл қўйилмайди:
ҳожатхона ва ванна (ёки душ) хоналарини бевосита яшаш хоналари тепасига;
Жиҳозлар ва қувурларни(трубопровод) бевосита квартираларни ажратадиган деворларга, яшаш хоналарининг пардеворларига ўрнатишга йўл қўйилмайди.
Хўжалик хоналари ва иморатлари
3.14. Кўп квартирали турар жой биноларининг биринчи (ёки ярим ертўла (цоколь) қаватида, супуриш-сидириш анжомларини сақлаш учун раковинали омборлар кўзда тутилиши керак.
Ертўла ва ярим ертўла (цоколь) қаватларда, техник қаватдан ташқари уйда яшовчилар учун хўжалик омборларини жойлаштиришга йўл қўйилади. Омборлар жойлаштирилган қаватдан чиқиш ёнғин хавфсизлиги талабларини (ШНҚ 2.01.02) ҳамда лойиҳалашнинг ушбу ШНҚ талабларини ҳисобга олган ҳолда (6.13, 6.14-б) кўзда тутилиши керак.
(3.14-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 18 февралдаги 22-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 69, 26.02.2022 й.) таҳририда)
3.15. Камқаватли бирквартирали турар-жой уйларда ичига, жуфтлаб (ёпиштириб) қурилган ва алоҳида турувчи хўжалик хоналари ва шахсий меҳнат фаолияти учун хоналар кўзда тутилиши мумкин, уларнинг майдонлари лойиҳалаш топшириғи билан белгиланади.
(3.15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 18 февралдаги 22-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 69, 26.02.2022 й.) таҳририда)
Парранда ва мол сақлаш учун қурилмалар, оқовалаштирилмаган ҳожатхоналар ва душ хоналар турар-жой уйларига ёпиштириб (жуфтлаб) қурилмаслиги керак, улар санитария-гигиена ва ШНК 2.07.01 бўйича ёнғинга қарши талабларини ҳисобга олиб жойлаштирилиши керак.
Изоҳлар:
1. Ёрдамчи ва хўжалик хоналарининг таҳминий майдонлари 8-иловада келтирилган.
2. Хўжалик хоналари ва қурилмаларининг баландлиги, одатда, 2,4 м дан кам бўлмаслиги керак.
3.16. Бирквартирали ва блокланган турар-жой уйларда ичига қуриладиган гаражларга (таҳминан 3 х 6 м ҳисобида) йўл қўйилади.
Ичига қурилган гараж бошқа хоналардан I-тип ёнғинга қарши пардевор билан ва III-тип ёнғинга қарши қаватёпма билан ажратилиши керак.
Гараж тепасида бошқа хоналар деразалари жойлашганда, дарвоза тепасига ҳимоя соябон кўзда тутилиши керак.
Изоҳ: Автомобиль сақлайдиган, ёпиқ, ҳовли ичкарисига ўтиладиган жойнинг эни 3 м дан кам бўлмаслиги керак.
4. ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТУРАР ЖОЙЛАР
Ётоқхоналар
4.1. Ўқувчи, талаба, ёлғиз ва кичикилалиларни вақтинча яшаш учун ётоқхоналарни 2-жадвалдаги кўрсаткичларга мувофиқ лойиҳалаш лозим.
I — ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари талабалари учун
100 — 600
6-7
(I а ва I г остминтақалар учун — 8)
2-3
4 — 12
(20 гача мумкин)
II а — ОЎЮ талабалари учун
100 — 1000
4,5 — 6
(I а ва I г остминтақалар учун — 9)
2 — 6 (4 — 8)
4 — 8
(10 — 12 гача мумкин)
II б — ОЎЮ аспирантлари, ишчи ва хизматчилар учун
100 — 1000
7-8
(I а ва I г остминтақалар учун — 9)
1-2 (3)
2 — 6
(8 — 10 гача мумкин)
III — кичик оилалилар учун (болали)
50 — 400
шунинг ўзи
2-3
2-3 (квартира типида)
* Яшаш ячейкаси, яшаш хоналари ва ёрдамчи хоналар (даҳлиз, ҳожатхона, ошхоналар)ни ўз ичига олади.
Изоҳ: Ётоқхоналар ва яшаш ячейкалари сиғими лойиҳалаш топшириғида маҳаллий шароитларга қараб белгиланади. Оқовалаштирилмаган ҳудудларда ётоқхоналар сиғими 50 ўриндан ошмаслиги керак.
(2-жадвал Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 18 февралдаги 22-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 69, 26.02.2022 й.) таҳририда)
4.2. Яшаш хоналари 2-жадвалда кўрсатилган майдон кўрсаткичлари билан 3 кишигача яшаши ҳисобидан лойиҳаланиши лозим.
Хоналар ўтилмайдиган (непроходной) бўлиб, эни 2,2 м дан кам бўлмаслиги керак. Ҳар бир яшовчига, юзаси камида 0,5 м2 ли, девор ичига қурилган шкаф (яшаш хонаси ёки даҳлизда) кўзда тутилиши керак. Бир кишилик хона юзаси 8 м2 дан, I а ва I г остминтақада — 9 м2 дан кам бўлмаслиги керак. Бир болали ота-оналарнинг вақтинча яшаши учун хона юзаси 20 м2 дан кам бўлмаслиги керак.
Яшаш хоналари ёрдамчи хоналари (даҳлиз, душли ҳожатхона, ошхона ёки тахмонсимон ошхона) бўлган яшаш ячейкаларига жамланади. Кичик оилаларнинг вақтинча яшаши учун квартира типидаги — бир хонали квартиралар кўзда тутилади.
Санитария-гигиена жиҳозлари 9.7-бандни ҳисобга олган ҳолда кўзда тутилиши керак. 3 ва ундан ортиқ кишига мўлжалланган яшаш ячейкаларида юз-қўл ювгичли ҳожатхона ва душ; 2 кишиликда эса, бирлаштирилган санузел кўзда тутилиши лозим.
Изоҳ: Қаватда санитария бўлмаси умумий бўлганида, аёллар санитария бўлмасида шахсий гигиена кабинаси — 3 м2 (биде, унитаз, қўлювгич) кўзда тутилиши керак
4.3. Барча типдаги ётоқхоналарнинг биринчи қаватида лойиҳалаш топшириғи бўйича, кресло-аравачалардаги ногиронлар учун яшаш ячейкалари кўзда тутилиши лозим. Кресло-аравачадаги 1 ногирон учун яшаш хонаси 14 м2 дан, 2 кишига — 18 м2 дан кам бўлмаслиги керак. Кресло-аравачалардаги ногиронлар хоналари жиҳозларини амалдаги меъёрлар (ШНҚ 2.07.02) бўйича қабул қилиш лозим.
4.4. Барча типдаги ётоқхона (I типдан ташқари) яшаш ячейкаларида, майдони камида 5 м2 ли; яшовчилар сони 7 ва ортиқ бўлса — 1 кишига 0,9 м2 ҳисобидан ошхона ва тахмонсимон ошхоналар кўзда тутилиши лозим. 25 тагача яшовчилар учун умумий ошхона бўлиши мумкин.
Ўқув биноси ошхонасида овқатланиш ташкил қилинган ўрта махсус ўқув юртлари ўқувчиларига мўлжалланган ётоқхоналарда ошхона ўрнига яшаш гуруҳига куб хоналари (5 м2) кўзда тутилади.
4.5. Ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасалари талабалари учун I тип ётоқхоналарда 50 кишилик яшаш гуруҳи таркибида яшаш ячейкаларини хоналарнинг қуйидаги таркиби билан тўплаш (тузиш)ни кўзда тутиш лозим:
тарбиячи хонаси (8 m2);
дам олиш ва ўқув машғулотлари хонаси (30 m2 дан 2 та);
кийим ювиш, қуритиш ва дазмоллаш хонаси (8 m2);
ошхона-кутубхона (5 m2).
Санаб ўтилган хоналарнинг жами майдони 1 кишига 1,6 m2 ҳисобидан қабул қилиниши керак. Лойиҳалаш топшириғи бўйича иш кийими ва пойабзалини сақлаш учун қўшимча хона (8 — 10 m2) кўзда тутилиши тавсия этилади.».
(4.5-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 18 февралдаги 22-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 69, 26.02.2022 й.) таҳририда)
4.6. Ёлғизлар учун ётоқхоналарда ёзги хоналар ҳар бир қаватда, одатда, жамоат хоналари қошида ёки холларда, (таҳминан 1 яшовчига 1 м2 ҳисобидан) кўзда тутилиши керак. Кичик оилалар ётоқхоналарида ёзги хоналар яшаш ячейкалар қошида кўзда тутилади (1 яшовчига 2 м2 ҳисобидан, лекин 5 м2 дан кам эмас).
4.7. Жамоатчилик хоналари (дам олиш ва мулоқот, ўқув машғулотлари ва оммавий тадбирлар учун, медпункт, изолятор) одатда, бинонинг ер устки қаватларида жойлашиши керак. Ертўла ва ярим ертўла (цоколь) қаватларда ШНҚ 2.08.02 га мувофиқ кир сақлаш, асбоб-ускуналар, спорт анжомлари, омборлари, таъмирлаш устахоналари, хўжалик ва техник ҳамда баъзи жамоат хоналарини жойлаштириш мумкин.
(4.7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 18 февралдаги 22-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 69, 26.02.2022 й.) таҳририда)
Жамоат хоналарининг таркиби ва майдонлари 3-жадвал бўйича солиштирма ҳисобий кўрсаткичларни (1 кишига м2) ва 9-илова кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш топшириғи билан ўрнатилади.
3-жадвал
Махсус турар жой типи
Майдон, m2, 1 кишига, яшовчилар сонида, киши
50
100
200
300 — 500
600 — 800
Ётоқхона
ўқувчилар учун
2,6
2,5
2,5
2,5
2,5
талабалар учун
2,5
2,4
2,4
2,4
2,4
аспирантлар учун
2,6
2,5
2,5
2,5
2,3
ишчи ва хизматчилар
2,3
2,2
2,2
2,0
1,8
Кичик оилалар ётоқхонаси
1,5
1,3
1,2
1,1
-
Изоҳлар:
1. Ўқув юртлари ётоқхонаси жамоат хоналари майдонининг меъёри таркибида яшаш гуруҳининг жамоат хоналари ва бутун бинодаги жамоат хоналари ҳисобга олинган.
2. Болали оилалар вақтинча яшайдиган ётоқхоналарда ва вестибюлда аравачалар сақлаш ва болаларни қисқа муддат бўлишлари учун хона (санитария хоналари билан камида 15 m2) кўзда тутиш тавсия қилинади.
(3-жадвал Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 18 февралдаги 22-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 69, 26.02.2022 й.) таҳририда)
Қария ва ногиронлар уй-интернатлари
4.8. Уй-интернатлар сиғими, хоналар майдони ва таркиби ижтимоий таъминот ташкилотлари топшириғи билан таҳминан 50 дан то 200 — 300 ўринли (ижтимоий-иқтисодий асослаш бўйича) қилиб белгиланади,.
Яшаш хоналарини 1 ва 2 ўринга лойиҳалаш лозим, шу жумладан:
бир ўринли — майдони 10 м2, кресло-аравачадаги ногирон учун — 14 м2;
икки ўринли — майдони 16 м2, кресло-аравачадаги ногиронлар учун — 18 м2.
Яшаш хоналари яшаш ячейкаларига (даҳлиз ва санитария бўлмалари билан) бирлаштирилади, улар ўз навбатида яшаш гуруҳлар ёки бўлимларга жамланадилар. Яшаш ячейкасининг сиғими 2 — 4 ўрин ҳисобидан қабул қилинади.
Изоҳлар:
1. Доимий парваришга муҳтож ва ётгулик (ётиб қолган) шахслар яшаш хоналарини ШНҚ 2.08.02. бўйича даволаш муассасалари касалхона ва стационларлари палаталари учун меъёрлар бўйича лойиҳалаштириш лозим.
2. Яшаш хоналари қошида души билан санитария бўлмалари кўзда тутилади; яшаш гуруҳи (10 — 15 яшовчи) ҳисобидан умумий душ ва ванна хоналари кўзда тутилиши мумкин.
4.9. Уй-интернатларда:
яшаш гуруҳи ёки бўлимлари умумий маиший хоналари;
бутун бино ҳисобидан хизмат кўрсатиш хоналари (ошхона ва овқатланиш, маданий-маиший ва тиббий, хизматчи — хўжалик, даволаш — меҳнат) кўзда тутилиши керак.
Жамоат хоналари майдонлари лойиҳалаш топшириғи бўйича 1 яшовчига 9-10 м2 ҳисобидан 10-иловани ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.
4.10. Боши берк йўлакка чиқувчи хоналарнинг умумий сиғими 30 кишидан ошмаслиги керак.
Қариялар ва кресло — аравачада ногирони бор оилалар учун ихтисослаштирилган квартиралар
4.11. Қариялар ва кресло-аравада ногирони бор оилалар учун квартирали уйларни амалдаги имтиёзли кўчиб кириш ижтимоий меъёрларига мувофиқ лойиҳалаштириш керак. Лойиҳалаш топшириғи бўйича квартиралар типи, хоналар майдони ва таркиби ўрнатилади.
Қариялар ва кресло-аравачада ногирони бор оилалар квартираси хоналарини таҳминий таркиби ва майдони 11-иловада келтирилган.
4.12. Бир хонали квартира яшаш хонасининг майдони 16 м2, 2 кишига 18 — 20 м2 бўлиши керак. Икки хонали квартирада умумий хона 16 м2 дан, кресло-аравачада ногиронли квартирада 18 м2 дан кам бўлмаслиги керак.
Ётоқ хоналари майдони: бита қарияга — 10 м2, бита ногиронга — 14 м2, икки қария эр-хотинга — 16 м2, кресло-аравачада ногирон эр-хотинга — 18 м2 дан кам бўлмаслиги керак.
Ошхона 8 м2 дан, эни 1,8 м дан кам бўлмаслиги керак. Ногиронлар оиласи квартираси ошхонасининг эни 2,2 м дан кам бўлмай, ошхона юзаси ўртасида аравача ҳаракатланиши учун 1,4 х 1,4 м ли жой (зона) кўзда тутилиши керак.
Кресло-аравачада ногиронли квартира даҳлизининг эни 1,8 м дан, ички йўлаклар эни — 1,35 м дан, эшиклар эни 0,9 м дан кам бўлмаслиги керак;
Ногиронлар оиласи квартирасида ёзги хоналарнинг эни 1,6 м, юзаси 8 м2 дан кам бўлмаслиги керак.
Кресло-аравачада ногирони бор оилалар квартираси даҳлизида кресло-аравача сақланадиган жой (0,9 х 1,5 м) кўзда тутилиши керак.
4.13. Квартиралар санитария-техника жиҳозлари 9.6-б.га мувофиқ, ҳожатхона бирлаштирилган санитария бўлмалари хоналари ўлчамлари 3.12-б.га мувофиқ қабул қилиниши керак.
Ногирон ётоқ хонаси қошидаги санузел камида 2,2 х 2,2 м қилиб лойиҳаланади, жиҳозлари ШНҚ 2.07.02 бўйича қабул қилинади, киришлар ётоқ хонасидан ва ички йўлакдан (ёки даҳлиздан) кўзда тутилади.
4.14. Қариялар ва ногиронлар оилалари учун мўлжалланган квартирали уйларда жамоат хизмат кўрсатиш хоналари лойиҳалаш топшириғи бўйича 1-яшовчига 1,5 — 2,5 м2 ҳисобидан қабул қилинади; ичкарига қурилган хизмат кўрсатиш хоналарининг таҳминий таркиби 12-иловада келтирилган.
Изоҳ: Ногиронларни уйда ёки жамоат бўлиб ишлаши учун устахоналар лойиҳалаш топшириғи бўйича кўзда тутилади.
5. ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ, ЭВАКУАЦИЯ ЙЎЛЛАРИ
5.1. Турар-жой биноларни лойиҳалашда ушбу меъёрлар ва ШНҚ 2.01.02 талабларини, шу жумладан функционал ёнғин хавфи бўйича бинолар классификацияси ҳисобга олиниши керак.
ф1.1 — қариялар ва ногиронлар уй-интернатлари;
ф1.2 — ётоқхоналар;
ф1.3 — кўпквартирали турар-жой уйлар, шу жумладан қариялар ва ногиронлар учун квартирали уйлар;
ф1,4 — бирквартирали ва блоклаштирилган турар-жой уйлар.
Квартирали турар-жой биноларнинг йўл қўйилган баландлиги ва ёнғинга оид бўлинма чегарасидаги қават юзаси ўтга чидамлилик даражаси ва конструктив ёнғин хавфи классига қараб 4-жадвалга мувофиқ қабул қилинади.
4-жадвал
Бинонинг ўтга чидамлилик даражаси
Бинонинг конструктив ёнғин хавфлилик класси
Бинонинг йўл қўйилган энг катта баландлиги, м
Қаватнинг ёнғинга оид бўлинмасининг йўл қўйилган энг катта юзаси, м2
I, II
СО
50
2500
II
СI
28
2200
III
СО
СI
22
16
1800
1600
IV
СО
CI
C2
5
3
5
3
5
3
1000
1400
800
1200
500
900
V
меъёрланмайди
5
3
500
800
Изоҳлар:
1. Бинонинг иситилмайдиган жуфтланган иморатлари ўтга чидамлилик даражасини, бинонинг иситиладиган қисмининг ўтга чидамлилик даражаси бўйича қабул қилиш лозим.
2. Шамолнинг ойлик ўртача тезлиги 4 м/сек ва ундан юқори ҳудудларда, жадвал кўрсаткичлари 0,7 коэффициент билан қабул қилинади.
5.2. Қариялар ва ногиронлар оиласига мўлжалланган квартирали уйлар, қариялар ва ногиронлар уй-интернатларини ўтга чидамлилик даражаси II дан паст бўлмаслиги керак.
5.3. Ётоқхона биноларида ёнғинга қарши деворлар оралиғидаги қаватнинг юзаси ва бинонинг энг катта баландлиги ўтга чидамлилик даражаси ва конструктив ёнғин хавфлилиги классига қараб: секция типидаги турар-жой бинолардаги ётоқхоналар учун — 4-жадвал бўйича, йўлакли типдаги бинолардаги ётоқхоналар учун эса — 5-жадвал бўйича қабул қилиниши керак.
5-жадвал
Бинонинг ўтга чидамлилик даражаси
Бинонинг конструктив ёнғин хавфлилик класси
Бинонинг йўл қўйилган энг катта баландлиги, м
Қаватнинг йўл қўйилган энг катта юзаси, м2
I, II
CО
СI
28
16
2500
1000
III
CI
CI
15
9
1000
1200
IV, V
Меъёрланмайди
3
400
IV ва V ўтга чидамлилик даражасига эга ётоқхона биноларининг ёнғин бўлинмаларини, иккитадан ортиқ ёнғин бўлинмалари тўсилганда, 2-типдаги ёнғинга қарши девор билан ажратишга йўл қўйилади.
5.4. I, II ва III оловбардошлик даражасидаги биноларда юк кўтарувчи элементларнинг талаб қилинадиган оловбардошлик чегарасини таъминлаш учун конструктив ёнғиндан ҳимоялашни қўллашга йўл қўйилади.
I, II ва III оловбардошлик даражасидаги биноларда секциялараро девор ва пардеворлар, бошқа хоналардан умумий йўлакни ажратувчи пардеворлар камида ЕI45, IV оловбардошлик даражасидаги биноларда — камида ЕI15 оловбардошлик чегарасига эга бўлишлари керак .
I, II ва III оловбардошлик даражасидаги биноларда квартиралараро юк кўтарувчи девор ва пардеворлар камида ЕI30 оловбардошлик чегарасига ва КО ёнғин хавфи классига, IV оловбардошлик даражасидаги биноларда — камида ЕI15 оловбардошлик чегарасига ва К1 дан паст бўлмаган ёнғин хавфи классига эга бўлишлари керак.
5.5. I, II ва III оловбардошлик даражасидаги галереяли (бинонинг олд томонида узун умумий йўлакли) уйлар галерея (узун айвон, йўлак)лари конструкцияларининг R белгиси бўйича оловбардошлик чегараси бинонинг қаватёпмалари учун қабул қилинган қийматларга мос бўлиши ва КО ёнғин хавфи классига эга бўлиши керак. IV оловбардошлик даражасидаги биноларда галереялар конструкциялари камида R15 оловбардошлик чегарасига ва КО ёнғин хавфи классига эга бўлишлари керак.
5.6. IV оловбардошлик даражасидаги икки қаватли бинолар юк кўтарувчи элементлари камида R30 оловбардошлик чегарасига эга бўлишлари керак
5.7. Юқори зичликка эга камқаватли қурилишларда (1-2 қаватли уйлар билан) яшаш блоклари ўртасидаги узилиш ШНК 2.07.01 бўйича қабул қилиниши керак. Бунда ёнғинга қарши деворлар оралиғидаги юза 600 м2 дан ошмаслиги керак.
5.8. I, II ва III оловбардошлик даражасидаги бинолар устига 4-жадвалда ўрнатилган бинонинг баландлигидан қатъий назар, R 45дан кам бўлмаган оловбардошлик чегарасига ва КО ёнғин хавфи классига эга юк кўтарувчи элементлари бўлган битта мансарда қаватини қуришга йўл қўйилади. Ушбу қават ташқи деворлари, устига қурилаётган қуйи қават конструкцияларига қўйиладиган талабларга мос келиши керак.
5.9. Биноларда 150м оралиқда транспорт ўтадиган эни 3,5 м дан, баландлиги 4,25 м дан кам бўлмаган йўлаклар кўзда тутилиши керак. Зинапоя бўлмаларида ўтиш йўлаклари ҳар 100 м масофада жойлашган бўлиши керак.
Транспорт ўтиш йўлакларини икки қарама-қарши томонида ўт ўчириш гидрантлари ўрнатилганда, зинапоя бўлмаларида ўтиш йўлаклари бўлмаслиги мумкин.
5.10. 3 ва унда ортиқ қаватли биноларда лоджия ва биноларни ўраш (ойнаванд конструкциялардан ташқари) ёнмайдиган материаллардан бажарилиши керак.
5 ва ундан ортиқ қаватли I, II ва III оловбардошлик даражасидаги биноларда ташқи соябонлар ёнмайдиган материаллардан бажарилиши керак. Бунда соябон конструкцияси ўт ўчирувчилар ва қутқарувчиларни квартирага кириши ва ундан яшовчиларни эвакуация қилиш имкониятини таъминлаши керак.
5.11. Ичига — ёпиштириб қурилган қисми томининг юк кўтарувчи конструкцияларининг оловбардошлик чегараси R45 дан кам бўлмаслиги ва ёнғин хавфи класси КО бўлиши керак. Турар-жой уйда, бинонинг ичига — ёпиштирилган қисмига қаралган деразалар бўлганда, туташган жойда том сатҳи, асосий бинонинг юқори қаватларида жойлашган яшаш хоналари поли сатҳидан баланд бўлмаслиги керак; том ёпма иситгичи (утеплитель) ёнмайдиган бўлиши керак.
5.12. Чордоқли томларда томқопламаси, стропиллар ва обрешеткаларни ёнадиган материаллардан қилиш мумкин. Чордоқли биноларда (V оловбардошлик даражасидаги ўтга чидамли бинолардан ташқари) стропиллар ва обрешёткалар ёнувчи материаллардан қилинганда, томқоплама ёнмайдиган бўлиши, стропиллар ва обрешёткаларга эса, ўтдан ҳимоялаш ишлови берилиши керак. Бу конструкцияларни конструктив ҳимоялаш таъминланганда, улар ёнишни ичкаридан тарқалиш имконини вужудга келтирмасликлари керак.
5.13. Жамоат хоналари яшаш қисми хоналаридан 1-тип пардевор ва 3-тип тешикларсиз қаватёпма билан, I оловбардошлик даражасидаги биноларда 2-тип қаватёпма билан ажратилиши керак.
Эвакуация йўллари
5.14. Қаватдан эвакуация чиқишлар сони ва зинапоя бўлмалари типлари ёнғин хавфи бўйича бинолар таснифини ҳисобга олган ҳолда ШНК 2.01.02 га мувофиқ қабул қилинади.
Баландлиги 28 м гача (28 м ҳам) турар — жой биноларда ҳар қаватда ташқи деворда деразаси бўлган Л1 типидаги оддий зинапоя бўлмалари қурилиши керак.
Баландлиги 3 қаватдан кўп бўлмаган, I ва II оловбардошлик даражасидаги секция типидаги турар-жой биноларида Л2 тип зинапоя бўлмаларини қўллашга йўл қўйилади; зинапоя бўлмаларини ёритиш томдаги юзаси 4 м2 дан кам бўлмаган ёруғлик тушадиган проёмлар орқали лойиҳаланади. Бунда иккинчи ва учинчи қават ҳар бир квартирасида балкон ёки лоджия, ҳамда зинапоялар (маршлар) оралиғи(бўшлиғи) 0,7 м дан кам бўлмаган, зинапоя бўлмасини бутун баландлигида 2 м2 дан кам бўлмаган горизонтал кесим юзага эга ёруғлик тушиш шахтаси кўзда тутилиши керак.
Зинапоя бўлмаларида бинога ёндош очиқ жойга (ташқарига) бевосита ёки ёндош йўлаклар эшикли пардеворлар билан ажратилган вестибюллар орқали чиқиши бўлиши керак.
Изоҳ: Зинапоялар ва зинапоя бўлмалари типлари бўйича тавсиялар 1А-иловада келтирилган.
5.15. Квартиралар ва ётоқхона хоналари эшикларидан зинапоя бўлмасига ёки ташқарига чиқиш жойигача бўлган энг олис масофалар 6-жадвал бўйича қабул қилиниши керак.
Турар-жой бино секциясида квартирадан охирида юзаси 12 м2 дан кам бўлмаган деразасиз йўлакка (холл) чиқишда, энг узоқ жойлашган квартира эшигидан бевосита зинапоя бўлмасига ёки тутунланмайдиган зинапоя бўлмасининг ҳаво бўшлиғи зонасига олиб борувчи тамбургача бўлган масофа 12 м дан ошмаслиги керак; йўлакда (холлда) дераза бўлса ёки тутун йўқотиладиган бўлса, бу масофа 6-жадвал бўйича, боши берк йўлак учун каби қабул қилиниши мумкин.
5.16. Йўлакнинг эни: зинапоялар оралиғи ёки йўлак охири билан зинапоя оралиғи 40 м гача бўлганда — 1,4 м, 40 м дан юқори — 1,6 м. Галереянинг эни 1,2 м дан кам бўлмаслиги керак.
Йўлакларни бир биридан ва йўлак охиридан 30 м гача масофада жойлашган, ёпгичлар билан жиҳозланган, оловбардошлиги ЕI30 бўлган эшикли пардеворлар билан ажратиш керак.
6-жадвал
Оловбардошлик даражаси
Бинонинг конструктив ёнғин хавфлилик класси
Квартира ёки ётоқхона хонаси эшигидан чиқишгача бўлган энг олис масофа, м
Зинапоя бўлмалари ёки ташқи киришлар оралиғида жойлашганда
Боши берк йўлак ёки галереяга чиқишда
I, II
CО
40
25
II
С1
30
20
III
CO
C1
30
25
20
15
IV
CO
C1, C2
25
20
15
10
V
Меъёрланмайди
20
10
5.17. Зинапоя (марш)лар ва нишаб йўлаклар (пандуслар) кенглиги ва қиялиги, поғоналар баландлиги ва эни, зинапоя майдончалари эни, зинапоялар, ертўла, фойдаланиладиган чордоқлар бўйича ўтиш жойларининг баландлиги, ҳамда эшикларнинг ўлчами, ҳаракатланиш (ўтиш) қулайлиги ва хавфсизлигини, квартира ва ичига қурилган жамоат хоналарига керакли бўлган нарса ва жиҳозларни ташиш имкониятини таъминлаши керак.
Поғоналар баландлиги ва кенглиги ҳар хил бўлган зинапояларни қўллашга йўл қўйилмайди. Бита зинапоя(марш) ёки сатҳлар фарқида кўтарилишлар (поғоналар) сони 3 тадан кам, 18 тадан кўп бўлмаслиги керак. Зинапоялар (маршлар) ва унинг майдончаларида, нишаб йўлакларда дастали тўсиқлар,қариялар ва ногирон оилаларга мўлжалланган квартирали уйларда, уй-интернатларда — деворга ёпишган қўшимча тутқичлар бўлиши керак.
Зинапоялар (маршлар)нинг энг кўп қиялиги ва энг кам кенглиги 7-жадвалга мувофиқ қабул қилиниши керак.
7-жадвал
Зинапоя маршлари ишлатиладиган жойлар
Энг кичик кенглиги, м
Энг катта қиялиги
Биноларнинг яшаладиган қаватларига олиб борадиган зинапоялар:
секцияли:
икки қаватли
уч ва ундан кўп қаватли
йўлакли
1,05
1,05
1,2
1:1,5
1:1,75
1:1,75
Ертўла ва ярим ертўла (цоколь) қаватларга олиб борувчи, ҳамда квартира ичидаги зинапоялар (маршлар)
0,9
1:1,25
Изоҳлар:
1. Зинапоя маршинг эни, тўсиқлар орасидаги ёки девор ва тўсиқ орасидаги масофа билан белгиланади.
2. Квартира ичидаги зинапояларни ёғочдан қилиш мумкин. Зинапоялар винтсимон ёки ўртасидаги кенглиги 18 см дан кам бўлмаган қочирин (забежные) поғонали бўлиши мумкин.
3. Зина майдончасининг кенглиги зинапоя(марш) кенглигидан кам бўлмаслиги керак, тавақалари ташқарига очиладиган лифтлар олдида эса 1,6 м дан кам бўлмаслиги керак.
4. Зиналарнинг тўғри маршларидаги оралиқ майдончаларнинг кенглиги 1 м дан кам бўлмаслиги керак.
5. Зина бўлмасига чиқадиган эшиклар очилган ҳолатида, зина майдончаси ва маршларининг ҳисобий кенглигини камайтирмаслиги керак.
(7-жадвал Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 18 февралдаги 22-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 69, 26.02.2022 й.) таҳририда)
5.18. Зина, қия йўлкача (пандус), майдонча, терасса, балкон, лоджия, том, ҳамда сатҳлари фарқли (баланд-паст) жойларда тўсиқлар баландлиги 1,2 м дан кам бўлмаслиги керак.
5.19. Қариялар ва ногирон оилалар квартиралари бор уйларда бинога кираверишда, вестибюлда, лифт ва ахлат ташлагич яқинида, йўлакларда поғоналар(зиналар) ва остоналар бўлмаслиги керак. Бундай ҳолларда эни 1,2 м дан кам бўлмаган қиялиги 1:20 дан кўп бўлмаган нишаб йўлакчалар кўзда тутилиши керак. Квартирадан ташқаридаги йўлаклар кенглиги 1,8 м дан кам бўлмаслиги, эшиклар эни — 0,9 м дан кам бўлмаслиги, керак.
5.20. Баландлиги 28 м гача бўлган биноларда Л1 оддий зина бўлмаларида ахлат ташлагичларини ўтказиш, қават қўшимча электрощитлари, иситиш асбобларини, почта қутиларини ўрнатишга йўл қўйилади, бунда зинапоялар ва майдончаларнинг меъёрий энини камайтиришга йўл қўйилмайди.
Оддий зина бўлмалари ҳажмида қоровулхонадан ташқари хоналар бўлмаслиги керак. Биринчи, ертўла ярим ертўла (цоколь) қават зинапоялари остида иситиш тармоғини бошқариш, сув ўлчаш, электр кириши-тақсимланиши қурилмаларини жойлаштиришга йўл қўйилади.
(5.20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 18 февралдаги 22-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 69, 26.02.2022 й.) таҳририда)
5.22. Йўлакли ва галерея типдаги биноларда зина бўлмалари ва лифт холлари ҳар қандай хоналар ва ҳар бир қаватдаги йўлаклардан тавақаларида зичлагичли ёпгичлар билан жиҳозланган эшиклар билан ажратилиши керак. Ойнаванд эшикларнинг ойнаси ўзакланган бўлиши керак.
5.23. Баландлиги 15 м дан кам, Iа, Iб ва II қурилиш-иқлимий зоналар учун лойиҳалаштирилаётган турар-жой биноларда зина бўлмалари ўрнига оловбардошлик чегараси R60 дан кам бўлмаган ёнмайдиган материаллардан бажарилган, ёғингарчиликдан ҳимояланган ташқарида очиқ зиналар қўллашга йўл қўйилади.
5.24. Секция майдони 500 м2 гача бўлган секция типидаги турар жой биноларда секция қаватидан Л1 типидаги бита оддий зина бўлмасига эвакуация чиқишини кўзда тутишга йўл қўйилади. Бунда 15 м дан юқорида жойлашган ҳар бир квартирада балкон ёки лоджияга чиққан деразалар ораси камида 1,6 м ёки балкон (лоджия) четидан (торец) деразагача камида 1,2 м ли ёпиқ девори бўлган балкон ёки очиқ (ойналанмаган) лоджияга авария эвакуация чиқиши кўзда тутилиши керак. Қаватда тўрт квартирадан ортиқ секцияларда уч ва ундан ортиқ хонали квартираларда эни 1,2 м дан кам бўлмаган балкон ёки лоджияга чиқадиган деразалар ораси 1,6 м дан кам бўлмаган ёпиқ деворли балкон ёки лоджия бўлиши керак.
Икки қаватда (сатҳда) жойлашган квартирадан, квартира хоналари 6-қаватдан юқори жойлашмаган ва зина бўлмасига бевосита чиқиши бўлмаган квартира қавати ушбу банд талабларига мувофиқ қўшимча чиқиш билан таъминланган бўлса, зинапоя бўлмасига ҳар бир қаватдан чиқиш кўзда тутилмаслиги мумкин.
5.25. Қаватдаги квартиралар умумий майдони 500 м2 дан ортиқ секцияларда эвакуация камида иккита оддий ёки тутунланмайдиган зинапоя бўлмасига амалга оширилиши керак. Қаватдаги квартиралар умумий майдони 500 дан 550 м2 гача бўлганда, квартираларда адресли ёнғиндан хабарловчи датчиклар ўрнатилган бўлса ва 5.24-б. талаблари бажарилганда, квартирадан оддий зина бўлмасига чиқиш бўлишига йўл қўйилади.
5.26. Баландлиги 28 м гача, қаватдаги квартиралар умумий майдони 500 м2 ва ундан кўп йўлакли (галереяли) типдаги турар жой биноларда, умумий йўлаклар (галереялар) камида 2 та Л1 типдаги оддий зина бўлмасига чиқиши бўлиши керак. Умумий майдони 500 м2 дан кам бўлганда, битта оддий Л1 типдаги зина бўлмасига чиқишга йўл қўйилади. Бу ҳолда йўлаклар (галерея) охирида 3-тип ташқи зиналарга чиқиш кўзда тутилиши керак.
5.27. Ташқаридан кириладиган ётоқхона биноларида узунлиги 1,2 м дан кам бўлмаган, ногиронлар уйларида-узунлиги 1,6 м, эни 2,2 м дан кам бўлмаган тамбурлар қилишга йўл қўйилади.
5.28. Одамларни (пиёдаларни) бино отмосткалари бўйлаб ўтказмайдиган чоралар кўрилиши, ҳамда ҳимоя соябон ёки бостирмалар қуриб, устларига ойна синиқлари(бузилиш натижасида) тушишдан сақлаш кўзда тутилиши лозим.
28 м дан баланд биноларга қўшимча талаблар
5.29. Қаватдаги квартиралар умумий майдони 500 м2 гача, 28 м дан юқори секцияли ёки секция-галереяли биноларда битта тутунламайдиган Н1 тип зина бўлмасига ёки у билан туташган очиқ йўлакларга чиқиш кўзда тутилиши керак. Бу ҳолда 15 м дан юқори жойлашган ҳамма квартиралар учун 5.24-б. талабларига мувофиқ, балкон ёки очиқ лоджияларга эвакуация чиқишлари кўзда тутилиши керак.
Тутунланмайдиган зина бўлмалари биринчи қават доирасида бевосита ташқарига чиқиши керак. Н1 типдаги тутунламайдиган зина бўлмасидан ташқарига чиқиш, ёндош(туташ) йўлакларни 1-типдаги ёнғинга қарши пардеворлар билан ажратилган (тўсилган) вестибюль орқали бўлишига йўл қўйилади. Бу ҳолда зина бўлмасини вестибюль билан алоқаси (ўтилиши) бошқа қаватлардаги каби ҳаво зонаси орқали бўлиши мумкин; ҳаво зонаси проёмини 1-қаватда металл панжара билан тўсишга йўл қўйилади.
5.30. Қаватдаги квартиралар умумий майдони 500 м2 дан ортиқ секцион-галереяли биноларда чиқиш камида иккита оддий ёки тутунланмайдиган зина бўлмасига кўзда тутилиши керак. 5.24. ва 5.29-б. лар талаблари бажарилганда ва квартира хоналари адресли ёнғиндан ҳабарловчи датчиклар ёки автомат ўт ўчирувчилар билан жиҳозланганда битта тутунланмайдиган Н1 типдаги зина бўлмасига чиқишга йўл қўйилади.
5.31. Н1 типдаги зина бўлмаси ташқи ҳаво зонасига лифт холлидан ўтишга йўл қўйилади, бунда лифт шахталари ва ундаги эшик қурилмалари ШНҚ 2.01.02 га мувофиқ бажарилиши керак.
Ҳаво зонаси орқали Н1 типдаги зина бўлмасига ўтувларнинг тутунланмаслиги уларнинг ҳажмий-тарҳий ва конструктив ечимлар билан таъминланиши керак: бу ўтувлар очиқ бўлиб, бинонинг ички бурчакларида жойлашмаслиги ва эни камида 1,2 м, тўсиқ баландлиги 1,2 м бўлиши керак; ташқи ҳаво зонасидаги эшиклар орасидаги девор кенглиги камида 1,2 м, зина бўлмаси эшиги билан энг яқин дераза ораси деворининг кенглиги — камида 2 м бўлиши керак.
5.32. 28 м дан баланд биноларда ёнғинда лифт шахтасининг юқори қисмига алоҳида канал орқали ташқи ҳаво беришни таъминлаш керак. Бунда лифт шахтасида ортиқча босим ҚМҚ 2.04.05 га биноан ҳисоб бўйича қабул қилиниши керак.
Ҳаво босими ва тутунни ҳайдаш вентиляция қурилмалари 1типдаги ёнғинга қарши пардеворлар билан тўсилган алоҳида вентиляция камераларида жойлаштирилиши керак. Вентиляторларни квартиралар даҳлизлари, ётоқхона хоналари ва маданий-маиший хизмат хоналарида ўрнатилган ёнғин сигнализацияси хабарбергичларидан автомат тарзда, ҳамда ҳар қаватдаги ўт ўчириш крани шкафларида ўрнатилган тугмачалардан масофадан улашни кўзда тутиш керак.
5.33. 28 м дан баланд биноларда томларига ва туташтириб қурилган қозонхона ўрнатишга йўл қўйилмайди.
5.34. Йилига ўртача 20 ва ундан кўп соат давомли момақалдироқли ёмғир бўладиган жойларда 400 м радиус теварак атрофдаги қурилишлардан 25 м дан ортиқ кўтарилиб турган, ҳамда бир-биридан 400 м дан олисроқ алоҳида турган 30 м дан баланд бинолар бевосита яшин урилишидан ва ер усти металл конструкциялар орқали юқори кучланиш токларидан ҳимоя билан жиҳозланиши керак.
6. ЯШАЛМАЙДИГАН ҚАВАТЛАР
6.1. Янги қурилиш лойиҳаларида кўп квартирали турар-жой уйларнинг ярим ертўла (цоколь), биринчи ва иккинчи қаватларида, яшаш шароитини ёмонлашишига ва хавфсизлигини бузишга олиб келувчи (шу жумладан яшаш муҳитининг санитария-гигиена сифатини, тинчлигини, ёнғин хавфсизлигини бузиш) объектлардан ташқари, маданий — маърифий ва савдо-маиший хизматга мўлжалланган хоналар, ҳамда идора, офислар, хусусий юрист, врач қабулхоналари ва бошқалар жойлаштирилиши мумкин.
(6.1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 18 февралдаги 22-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 69, 26.02.2022 й.) таҳририда)
Жамоат хоналари жойлашган яшалмайдиган қаватнинг баландлиги ШНҚ 2.08.02 га биноан қилиниши керак; яшаладиган қават баландлиги қўлланилишга ҳам йўл қўйилади.
Жамоат хоналарини лойиҳалашда, уйнинг яшаш муҳитини бўлиши мумкин бўлган ёмон таъсирлардан ҳимоя чоралари ушбу меъёрларга мувофиқ кўзда тутилиши керак.
6.2. Кўп квартирали турар жой уйларнинг ички туташтириб қурилган хоналарида, шунингдек ертўла ва ярим ертўла (цоколь) қаватларида қуйидагиларни жойлаштиришга йўл қўйилмайди:
уйни қуришда ўтириладиган жойлари сони лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилмаган, шунингдек соат 23.00 дан кейин ҳам ишлайдиган умумий овқатланиш корхоналари, ресторанлар, кафелар, кафетерийлар, барлар;
кимёвий товарлар, сабзавот ва балиқ маҳсулотларини, шунингдек газ баллон, кимё воситалари, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда портлаб ёниш хавфлилиги жиҳатидан хавфли бўлган бошқа моддалар ва материаллар бор бўлган маҳсулотларни сотувчи дўконлар;
ўз ишлаб чиқаришида тез ёнувчи моддаларни қўлловчи кимёвий тозалаш хоналари;
10 тадан ортиқ иш ўрнига эга бўлган пойабзал тикиш ва таъмирлаш устахоналари;
маросимлар билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш муассасалари;
саноат корхоналари фаолиятининг барча турлари;
уй ҳайвонлари ва паррандалари боқишга ёки кўпайтиришга мўлжалланган жойлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг транспорт воситалари учун гаражлар (махсус лойиҳа асосида қурилган гаражлар бундан мустасно);
яшаш жойлари, кинотеатр, ётоқхона ва меҳмонхоналар ташкил этиш.
Турар жой биносида ҳамда унинг томи ва конструкцияларида жамоат аҳамиятига эга бўлган бинога хизмат кўрсатишга мўлжалланмаган, ўзидан зарарли моддалар ажратувчи, шовқин ва вибрация ҳосил қилувчи, ёмон таъсир кўрсатувчи нурланиш манбаи бўлган қурилмаларни жойлаштиришга йўл қўйилмайди, ушбу ШНҚга мувофиқ турар жой биноларида жойлаштириладиган штатли ускуна бундан мустасно.
Яшашга мўлжалланган ҳамда техник қаватларда ва чордоқларда кўчма ёки бошқача радиоалоқа база станциялари ҳамда бошқа радиоузатувчи қурилмаларни жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Яшашга мўлжалланмаган жамоатчилик ва маъмурий-хизматчилик хоналарида ШНҚ 2.08.02 га мувофиқ автоматик ёнғин сигнализацияси, ёнғиндан хабарлаш ва автоматик ўт ўчириш кўзда тутилиши керак.
Синтетик буюмлар (гуллар, гиламлар) сотувчи магазинларни турар жой биноларининг оловбардошлик чегараси REI150 бўлган ёпиқ деворларига туташган хоналарда жойлаштиришга йўл қўйилади.
Лойиҳаланаётган кўп-квартирали 5 ва ундан кўп қаватли турар жой уй-мажмуаларнинг ички туташган хоналарида кам сиғимли (1-2 гуруҳга мўлжалланган) болалар ясли-боғчаси ва болаларни қисқа муддатда бўладиган хоналари ташқарига ўз мустақил чиқувчи йўли билан ва ШНҚ 2.08.02 талабларини ҳисобга олган холда кўзда тутилиши мумкин.
(6.2-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 18 февралдаги 22-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 69, 26.02.2022 й.) таҳририда)
6.3. Қурилган ва фойдаланилаётган турар жой биноларни реконструкция қилишда биринчи қаватда кичик савдо-маиший корхоналар ҳамда идора ва офисларни ушбу ШНҚ талабларига риоя қилган ҳолда лойиҳалашга йўл қўйилади.
Қурилган ва фойдаланилаётган турар жой биноларини реконструкция қилишда биринчи қаватда савдо ва овқатланиш корхоналари, сартарошхона, офис ва идоралар, ишлаб чиқариш жараёнлари бўлган маиший хизмат корхоналари, кийим тикиш ва таъмирлаш, кичик устахоналар ва қабул пунктларини жойлаштиришда ушбу ШНҚнинг 6.2-бандида келтирилган чекловлар инобатга олиниши лозим.
Мавжуд турар жой биноларининг техник тагхоналари, ертўла ва ярим ертўла (цоколь) қаватларида маиший хизмат кўрсатиш корхоналари, хусусий бизнес устахоналари ва тадбиркорлик фаолияти объектлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жойлаштирилиши мумкин.
Кўп квартирали уйнинг ертўласида қуйидагилар жойлаштирилишига йўл қўйилади:
озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан савдо қилиш дўконлари;
маиший хизмат кўрсатиш корхоналари (сартарошхоналар, пойабзал тикиш ва таъмирлаш, оптика, соат созлаш устахоналари, тикувчилик ва каштачилик, ателье);
умумий овқатланиш корхоналари (ресторанлар, кафе, кафетерийлар, музқаймоқ ва чанқовбосди ичимликлар барлари, газакхоналар);
банк хизматлари кўрсатиш ташкилотлари (банкларнинг бўлимлари ва валюта алмаштириш пунктлари);
алоқа хизматлари кўрсатиш ташкилотлари (почта бўлими) ва курьерлик фаолияти;
газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан савдо қилиш дўконлари;
бижутерия ва жевакларни тайёрлаш ва таъмирлаш устахоналари;
гулчамбарлар, сунъий гуллар ва гул маржонларини тайёрлаш устахоналари;
рассомчилик ва ҳайкалтарошлик устахоналари;
хизмат кўрсатиш ва тадбиркорларнинг офислари ҳамда идоралари;
видео ва фотосуратга олиш ҳамда компьютер хизматлари;
таржима ва таҳрир хизматлари;
дизайн, чизмачилик-графика ташкилотлари;
кийим-кечак ва идишларни ижарага бериш ташкилотлари;
риэлторлик ташкилотлари;
газламаларга нақшлар солиш, трафаретли босма ва қўлда расм чизиш устахоналари;
жисмоний тарбия ва спорт муассасалари;
давлат ташкилотлари;
суғурта ташкилотлари.
(6.3-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 18 февралдаги 22-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 69, 26.02.2022 й.) таҳририда)
6.4. Турар-жой уйларнинг юқори қаватида рассом ва архитекторларнинг хусусий ижодий устахоналари, ҳамда ишловчилар 5 тагача бўлган офислар жойлаштиришга йўл қўйилади. Бунда қаватнинг зина бўлмаси билан алоқаси тамбур орқали кўзда тутилиши керак.
6.5. Кўпквартирали уйларда жойлашган жамоатчилик хоналари яшаладиган қисмидаги хоналардан 1-типдаги ёнғинга қарши пардеворлар ва 3-типдаги проёмсиз қаватёпма билан, 1-даражали оловбардошликка эга биноларда — 2-тип қаватёпма билан ажратилиши керак.
6.6. Ичига қурилган жамоатчиликка хизмат кўрсатувчи муассаса хоналаринг (яшовчиларга мўлжалланган махсус жамоатчилик хоналаридан ташқари) бинонинг яшаладиган қисмидан ажратилган алоҳида кириш ва чиқишлари бўлиши керак.
Умумий майдони 300 м2 дан кўп бўлмаган ва ишчилар сони 15 тагача бўлган биринчи ва ярим ертўла (цоколь) қаватда жойлашган жамоатчилик хоналаридан битта эвакуация чиқиши бўлишига йўл қўйилади.
(6.6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 18 февралдаги 22-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 69, 26.02.2022 й.) таҳририда)
Ички ва ички-туташтириб қурилган хизмат кўрсатиш корхоналарига уйга кириш томондан юк туширишга йўл қуйилмайди. Юк тушириш бинонинг ойналари бўлмаган ён томонидан махсус юк тушириш жойлари билан кўзда тутилиши керак, йирик магазинлар учун эса туннелдан ер ости юк тушириш кўзда тутилиши керак. Ички қурилган, майдони 150 м2 гача бўлган жамоат хоналарига юк тушириш жойи лойиҳаланмасликка йўл қўйилади.
6.7. Техник тагхона турар-жой биноларда муҳандислик тармоқларини жойлаштириш (ўтказиш) учун мўлжалланган.
Ертўла қаватда жойлашган ва муҳандислик жиҳозларини жойлаштириш ва коммуникацияларни ўтказишга мўлжалланган хоналар, бошқа хоналардан ёнғинга қарши пардеворлар билан ажратилиши керак.
Техник тагхонанинг ҳар бир пардевор ва ички деворида, ёнғинга қарши тўсиқлардан ташқари, шип остида ҳар бирининг юзаси 0,02м2 дан кам бўлмаган туйнуклар кўзда тутилиши лозим.
Жамоат хоналарининг яшаладиган қисмидан ўтадиган муҳандислик тармоқлари, ёки яшаш қисмининг ички қурилган хоналардан ўтадиган коммуникациялари (сув ва иситиш метал трубаларидан ташқари) ёнғинга қарши пардеворлар билан тўсилган мустақил(алоҳида) шахталарда ўтказилиши керак.
Техник тагхоналарнинг пол сатҳидан қаватёпма остигача бўлган баландлиги — 1,8 м дан; хусусий иссиқлик пунктларининг баландлиги — 2,2 м дан кам бўлмаслиги керак
6.8. Чордоқларда, шу жумладан техник чордоқларда, бинони узунлиги бўйлаб охиригача, баландлиги 1,6 м дан, эни 1,2 м дан кам бўлмаган икки ёғи очиқ ўтиш кўзда тутилиши керак; узунлиги 2 м дан ошмайдиган алоҳида участкаларда ўтиш баландлигини 1,2 м, энини эса 0,9 м гача камайтириш мумкин.
Техник тагхона, ярим ертўла (цоколь) ва ертўла қаватларда бинони узунлиги бўйлаб охиригача, баландлиги 1,8 м (тоза ўлчамда) дан кам бўлмаган икки ёғи очиқ ўтиш кўзда тутилиши керак, узунлиги 1 м дан ошмаган айрим участкаларда ўтиш баландлигини 1,6 м гача камайтириш мумкин (тоза ўлчамда).
(6.8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 18 февралдаги 22-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 69, 26.02.2022 й.) таҳририда)
Йирик панелли бинолар ер-тўла ва техник тагхона кўндаланг деворларида баландлиги 1,6 м проёмлар қилишга йўл қўйилади; бунда остонанинг баландлиги 0,3 м дан ошмаслиги керак.
6.9. Тортиш вентиляцияси кўзда тутилмаган ертўла ва техник тагхоналар ташқи деворларида умумий юзаси пол юзасининг 1/400 дан кам бўлмаган, бино периметри бўйича ташқи деворларда бир меъёрда жойлашган туйнуклар кўзда тутилиши керак. Битта туйнукнинг юзаси 0,05 м2 дан кам бўлмаслиги керак.
6.10. Носекцион турар-жой уйларда техник, ертўла ва ярим ертўла (цоколь) қаватлар ва чордоқлар 1-тип ёнғинга қарши пардеворлар билан юзаси 500 м2 ошмаган бўлинмаларга, секцияликларда эса-секцияларга ажратилиши керак. Ертўла ва цокол қаватларнинг ҳар бир бўлинма ёки секциясида ўлчамлари, 0,9 х 1,2 м бўлган, камида иккита дераза (люк) бўлиши керак.
(6.10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 18 февралдаги 22-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 69, 26.02.2022 й.) таҳририда)
Зина бўлмасининг ҳар биридан чордоққа чиқиш кўзда тутилиши керак. Чордоқнинг ҳар бир секциясидан томга чиқиш кўзда тутилиши керак.
Техник қават ва чордоқларда ёнғинга қарши пардеворлардаги эшиклар зичлагичли тавақали қийин ёнадиган бўлиши мумкин. Бинонинг ўрта қисмида жойлашган техник қават ва техник чордоқлардан ШНҚ 2.01.02 га мувофиқ иккита чиқиш кўзда тутилиши керак. Кўрсатилган қаватларга киришни умумий зина бўлмаларидан қилишга йўл қўйилади.
II оловбардошлик даражасига эга, 5 қаватгача (5-қават ҳам) биноларнинг, ҳамда III ва IV оловбардошлик даражасига эга биноларнинг ертўла ва цокол қаватдаги кладовка орасидаги пардеворларини оловбардошлилигини ва оловнинг тарқалишини меъёрланмайдиган чегарада қилиб лойиҳалаштиришга йўл қўйилади.
Ер тўла ва цокол қаватда техник йўлакни бошқа қолган хоналардан ажратиб турадиган пардеворлар I тип ёнғинга қарши бўлиши керак.
6.11. Ер тўла ва ярим ертўла (цоколь) қаватлардан чиқишни ШНК 2.01.02. га мувофиқ қилиш керак. Ертўла ва цокол қаватлардан чиқишлар эвакуацияли бўлганида, у бевосита ташқарига чиқиши керак; биринчи қаватда яшаладиган қисм чиқишидан 1-тип ёнғинга қарши пардевор билан ажратилиб алоҳида ташқарига чиқиш бўлганида, яшаладиган қисмнинг зина бўлмасидан чиқиш кўзда тутилишига йўл қўйилади.
(6.11-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 18 февралдаги 22-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 69, 26.02.2022 й.) таҳририда)
6.12. Ертўла ва ярим ертўла (цоколь) қаватларда, ёнувчан газ ва суюқликлар, ҳамда енгил алангаланувчи материаллар қўлланадиган ёки сақланадиган хоналарни жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
(6.12-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 18 февралдаги 22-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 69, 26.02.2022 й.) таҳририда)
6.13. Янги қурилаётган турар жой биноларининг ярим ертўла (цоколь) ва ертўла қаватларида яшайдиганлар учун хўжалик омборлари ҳамда маданий-маиший хизмат кўрсатиш муассасалари ушбу ШНҚ ва ШНҚ 2.08.02 талабларига риоя қилган ҳолда жойлаштирилиши мумкин.
Бунда уйнинг муҳандислик коммуникацияларига хизмат кўрсатиш мақсадида тўсқинликсиз (қаршиликсиз) етиб бориш имконияти таъминланиши керак, шунингдек турар жой биносининг ёнғин хавфсизлиги ва санитария-гигиена ҳолатларининг (булғатиш, ислар, шовқин) ёмонлашувига олиб келадиган хоналарни жойлаштиришга йўл қўйилмайди. Бундай хоналарга турар жойга кириш томонидан кирадиган жойларни ташкил этишга рухсат этилмайди. Кириш ва чиқишлар ушбу ШНҚнинг 6.11-бандига мувофиқ бажарилиши керак.
(6.13-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 18 февралдаги 22-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 69, 26.02.2022 й.) таҳририда)
6.14. Янги қурилаётган биноларнинг ертўла ва ярим ертўла (цоколь) қаватларида ушбу нормалар, ШНК 2.02.02 ва автомобилларга хизмат кўрсатиш корхоналарининг лойиҳалаш меъёрлари талабларига риоя қилган ҳолда яшовчиларнинг автомобилларига гараж-манзиллар лойиҳалашга йўл қўйилади. Юқори қаватлар автомобиль манзилгоҳлари(гаражи) қаватидан I-типдаги қаватёпма билан ажратилиши керак. Бунда кўп квартирали уйларда яшаш хоналари ва ички қурилган болалар ва даволаш-соғломлаштириш хоналари гараж-манзилгоҳларнинг бевосита устида жойлашмаслиги керак.
(6.14-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 18 февралдаги 22-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 69, 26.02.2022 й.) таҳририда)
Изоҳ: Ички қурилган гараж-манзилгоҳларнинг баландлиги амалдаги меъёрлар бўйича ўрнатилади.
6.15. Уйда ички — туташ қурилган қисмга қаратилган деразалар бўлганда, ички-туташ қурилган қисм томи, асосий бинони юқори жойлашган яшаш хоналарининг полидан юқори бўлмаслиги керак, томнинг асосий бинодан (фасад бўйлаб) чиқиб туриши — 3 м дан ошмаслиги керак.
Ички — туташ қурилган қисмнинг том конструкциялари 5.11-б. талабларига мувофиқ бўлиши керак.
7. ЛИФТЛАР
7.1. Юқори қават полининг сатҳи ер сатҳидан 13 м ва ундан кўп бўлган турар жой биноларда лифтлар кўзда тутилиши керак; лойиҳалаш топшириғи бўйича юқори қават полининг бундан кам сатҳида ҳам лифтлар бўлиши мумкин.
7.2. Лифтлар, махсус квартирали қариялар уйида, устки қават полининг сатҳи 8 м ва ундан кўп бўлганда, кресло-аравачалардаги ногирон оилалари бор уйларда — 3 м дан ортиқ бўлганда кўзда тутилиши керак. Кресло-аравачалардаги ногиронлар учун махсус кўтаргичлар ўрнатилиши мумкин.
Изоҳ: Ногирон оилалар учун квартиралар, одатда, биринчи қаватларда жойлаштирилиши керак.
7.3. Кўп квартирали уй ёки ётоқхоналарнинг ҳар бир секциясига 13-иловага мувофиқ лифтлар ўрнатилиши керак.
Қариялар ва кресло-аравачалардаги ногиронлар оиласи учун турар жой уйларда 630 кг юк кўтарадиган лифтлар кўзда тутилиши керак.
Баландлиги 28 м дан юқори бўлган биноларда пассажир лифтларнинг бири ўт ўчириш бўлимларини ташишга мўлжалланган бўлиши керак.
Турар жой биноларида ўрнатиладиган лифтлар ГОСТ 5746-2015, ГОСТ 33984.1-2016 ва ГОСТ 28911-2021да белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши лозим.
(7.3-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2023 йил 13 октябрдаги 341-сонли буйруғига (ҳисоб рақами 219, 23.11.2023 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган)
7.4. Лифт олдидаги майдончанинг эни беморларни тез-ёрдам замбилларида ташишга имкон бериши керак ва 400 кг юк кўтарувчи лифтда — 1,5 м; кабина эни 2100 мм ли 630 кг ли лифтда — 1,6 м; кабина эни 1100 мм, узунлиги 2100 мм да — 2,1 м бўлиши керак.
Лифт шахталари яшаш хоналари билан ёнма-ён жойлашмаслиги керак. Лифтларнинг машина хоналарини яшаш хоналарининг бевосита устида, ҳамда ёнида жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
7.5. Лифт ускунасидан фойдаланувчиларнинг хавфсизлигини, шунингдек авария ҳолатларида фойдаланувчилар ва қутқарув хизмати ўртасида доимий алоқани таъминлаш учун лифт шахталари алоқа воситалари (видео-тасвир узатиш қурилмалари, лифт ускуналарининг техник ҳолатини мониторинг қилиш ва авария ҳолатларини реал вақт режимида қайд этувчи диспетчерлик блоки ва бошқалар) билан жиҳозланишига имконият яратилган бўлиши лозим.
7.6. Турар жой биноларида лифтлар ўрнатилишида ШНҚ 2.07.02-22да белгиланган талабларга риоя қилиш зарур.
7.7. Лифтнинг ён деворларида 900 ±100 mm баландликда тутқичлар ўрнатилган бўлиши керак.
7.8. Кўп квартирали уйларнинг чиқиш эшиклари лифт эшиги билан қарама-қарши (тўғридан-тўғри) ҳолатда жойлашмаслиги, шунингдек лифт эшиклари ва ён деворларнинг ранги бир-биридан ажралиб туриши лозим.
7.9. Лифтларни кўтариш механизмларидан чиқадиган шовқин эшитилмаслиги учун шахталар шовқин изоляцияси билан жиҳозланиши лозим.
7.10. Лифтнинг кабинаси, посангиси ва мувозанатловчи мосламалари битта шахта ичида жойлашган бўлиши керак.
7.11. Лифт шахтаси қўзғалмас (стационар) электр ёритгич билан таъминланган бўлиши, бунда таъмирлаш ишлари давомида 1 m2 учун камида 50 lх ёруғлик бўлиши зарур.
Агар ташқи ёритиш шахта ичида 1 m2 учун камида 50 lх ёруғликни таъминласа, ойнавандланган тўр билан ўралган ёки қисман ўралган лифт шахталари қўзғалмас (стационар) электр ёритиш ускуналари билан жиҳозланиши талаб этилмайди.
(7.5 — 7.11-бандлар Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2023 йил 13 октябрдаги 341-сонли буйруғига (ҳисоб рақами 219, 23.11.2023 й.) асосан киритилган)
8. ЧИҚИНДИЛАРНИ ЙЎҚОТИШ
8.1. Чиқиндиларни йўқотиш тизими маҳаллий бошқарув органлари — ҳокимиятлар томонидан белгиланади ва лойиҳалаш топшириғида кўрсатилади.
Чиқиндиларни йўқотиш, одатда, турар-жой уйлари яқинида чиқинди контейнерлари майдончалари қуриш йўли билан кўзда тутилади. Чиқинди йиғувчи контейнерлар асфальтбетон ёки бетон заминида, кўпквартирали уйларнинг блок-секциясига ёки уйларга кириш жойига ва квартиралар деразаларига 20 м дан яқин бўлмаган масофада жойлашиши керак; уйга кириш жойидан узоқлиги 200 м дан ошмаслиги керак (ихтисослаштирилган турар жойларда узоқлиги лойиҳалаш топшириғида кўрсатилади).
8.2. Лойиҳалаш топшириғи бўйича чиқинди туширгичлар ҳар қандай қаватли биноларда ҳам қурилиши мумкин.
Чиқинди туширгич қурилмалари замонавий санитария-гигиена ва техник талабларга мувофиқ бўлиши керак.
8.3. Чиқинди туширгич стволи ҳавоўтказмайдиган, қурилиш конструкцияларидан товуш ҳимояланган, яшаш хоналарига туташмаслиги (ёпишмаслиги) керак. Чиқинди ташлаш қопқоқлари квартира деразаларидан кўринмайдиган бўлиши ва уларнинг жойланиши яшаш муҳитнинг санитар-гигиена ҳолатини бузмаслиги керак.
Чиқинди туширгич амалдаги санитария меъёрларига мувофиқ стволини вақти-вақти билан ювиш, тозалаш ва дезинфекция қилиб туриладиган мосламалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Чиқинди йиғувчи камера чиқинди туширгич стволини бевосита остида жойлашиши унга иссиқ ва совуқ сув уланган бўлиши керак. Чиқинди йиғувчи камерани яшаш хоналари остида ёки ёнида жойлаштиришга йўл қўйилмайди. Камеранинг баландлиги (ички ўлчам-да) 1,95 м дан кам бўлмаслиги керак. Камера ташқарига очиладиган эшикли, мустақил, бинога киришдан ёпиқ (глухой) девор (экран) билан ажратилган чиқиши бўлиши керак ва оловбардошлик даражаси RE160, ёнғин хавфи класси КО-1с ва олов тарқатиш чегараси ноль бўлган ёнғинга қарши пардеворлар ва қаватёпма билан ажратилиши керак.
9. МУҲАНДИСЛИК ЖИҲОЗЛАРИ
Умумий қоидалар
9.1. Яшаш хоналарида микроиқлимнинг энг мувофиқ ва йўл қўйиладиган параметрлари (ўлчамлари) ва ҳаво алмашинуви миқдорини 8-жадвал бўйича қабул қилиш керак.
Йилнинг совуқ даврида турли хоналарда ҳавонинг ҳисобий ҳарорати ва ҳавоалмашинуви сони 9-жадвал бўйича қабул қилиниши керак.
8-жадвал
Параметрлар
(ўлчамлар)
Йил даври
Ҳисобий ҳарорат,
°С
Нисбий намлик, %
Ҳаво ҳаракати
тезлиги,
≤ м/сек
Ҳавоалмашинув
миқдори
Энг мувофиқ
Совуқ
Илиқ
21-22
(22-23)
26-27
30 — 60
30 — 45
0,15
0,2
1м2 пол юзасига 4м3/соат
-
Йўл қўйиладиган
Совуқ
Илиқ
20/21
-
65 гача
-
0,2
-
1м2 пол юзасига 3м3/соат
-
Изоҳлар:
1. Қавс ичидаги қийматлар ёлғиз қариялар ва ногирони бор оилалар уйига тегишли.
2. Чизиқлар, ушбу кўрсаткич меъёрланмаслигини билдиради.
3. Биттадан ортиқ ташқи деворли хоналар учун совуқ даврдаги ҳароратни 1°С га юқори олиш керак.
9-жадвал
Хоналар
Ҳавонинг ҳисобий ҳарорати, °С
Ҳавоалмашинуви сони (марта)
Ичкарига тортиш
Ташқарига тортиш
Квартира ёки ётоқхоналардаги яшаш хонаси
8 Жадв. қ.
Ётоқхоналардаги жамоат ва маъмурият хоналари
20
-
1
Хонадан и ётоқхоналар ошхонаси
электр плитали
газ плитали
18
-
-
60 м3/соат
90 м3/соат
Ваннахона
25
-
25 м3/соат
Алоҳида ҳожатхона
8
-
25 м3/соат
Бирлашган санузел
25
-
50 м3/соат
Умумий душхона
25
-
5,0
Умумий ювиниш хонаси
18
-
0,5
Кийимни тозалаш ва дазмоллаш учун гардероб хонаси
18
-
1,5
Вестибюль, умумий йўлак, зина бўлмаси
16
-
-
Кир ювиш хонаси
15
Ҳисоб бўйича, лекин 4 дан кам эмас
7,0
Ётоқхоналарда дазмоллаш, қуритиш хонаси
15
Ҳисоб бўйича, лекин 2 дан кам эмас
3,0
Ётоқхоналарда шахсий буюм, спорт инвентари, ҳўжаликдаги кирларни сақлаш кладовкалари
14
-
0,5
Ўтхона
16
-
3,0
Лифтларнинг машина хонаси
10
-
Ҳисоб бўйича, лекин 0,5 дан кам эмас
Изоҳ: 1А, 1Б, 1В, ва II ост зоналардаги биноларнинг зина бўлмаларида, ҳамда квартирали иситиладиган уйларда ҳаво ҳарорати меъёрланмайди.
9.2. Муҳандислик таъминоти тизимини қуришда ишлатиладиган ускуна, буюм ва материаллар амалдаги давлат стандарти талабларига жавоб бериши лозим.
(9.2-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 18 февралдаги 22-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 69, 26.02.2022 й.) таҳририда)
9.3. Муҳандислик жиҳозлари тизими ёнғинпортлаш хавфсизлигини, кўздан кечириб туриш, тозалаш ва таъмирлаш имконини таъминлаган ҳолда, ШНҚ 2.04.05, ШНҚ 2.04.08, ШНҚ 2.04.17, ШНҚ 2.04.20 ва ШНҚ 2.04.18 ларга мувофиқ лойиҳалаш керак. Тизим ишлашидан ҳосил бўлган шовқин турар-жой уйлар учун йўл қўйилган даражадан ошмаслиги керак. Қўшимча шовқин чиқарадиган ускуналар алоҳида мустақил таянч конструкцияларга ўрнатилиши керак.
Муҳандислик тизимини электромеханик ва электрон ускуналари табиий ёритиладиган ва фавқулодда сув босмайдиган хоналарда жойлашиши керак. Ушбу ускуналарни техник тагхоналарда жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Шовқин ва вибрация манбалари бўлган, насосхоналар, венткамералар, иссиқлик пунктлари яшаш хоналари билан ёнма-ён, устида ва остида жойлашмаслиги керак.
Яхшиланган ва юқори класс қулайликка эга объектларда юқорида қайд этилган хоналар турар жой бинони ҳажмидан ташқарида умуман бошқа жойда жойлашиши керак.
9.4. Турар-жой уйлари ичига қурилган жамоат ва хўжалик хоналарида 6.1 ва 6.3-б.га мувофиқ, шунингдек болалар мактабгача ташкилотларида 6.2-б.га мувофиқ газ ускуналарини ўрнатишга йўл қўйилмайди, алоҳида чиқиши бўлган, алоҳида ажратилган хонада жойлаштирилган, иситиш учун мўлжалланган, автоматлашган газ аппарат ва қозонлар бундан истиснодир. Ушбу иситиш тизимига иссиқ сув таъминоти учун сув иситгичларини улашга йўл қўйилади.
9.5. Оқовалаштирилган ҳудудларда қуриладиган биноларда ички сув таъминоти ва оқова тизими кўзда тутилиши керак. Ички оқовалаштириш тизими мавжуд бўлмаганда, бинога водопровод олиб киришга йўл қўйилмайди ва ташқи водопровод колонкалари, ташқаридаги ҳожатхоналар кўзда тутилиши керак.
5-6 хонали квартираларда: ваннали санитар хонаси, юз-қўл ювгич ва унитази билан ва санитар хона унитаз, юз-қўл ювгич ва души билан;
2 — 4 хоналиларда: ҳожатхона унитаз ва юз-қўл ювгич билан ва ванна хона ванна ва юз-қўл ювгич билан;
бир хонали ва кичик ўлчамли 2-хонали квартираларда: бирлаштирилган санитар хонаси унитаз, юз-қўл ювгич, ванна билан, қариялар учун ихтисослашган уйларда қайд этилган санитария жиҳозларига қўшимча лойиҳалаш топшириғи бўйича оёқ ваннаси кўзда тутилиши керак.
Яхшиланган ва юқори класс қулайликка эга квартиралар лойиҳалаш топшириғи ва 14-иловага мувофиқ санитария — техника асбоблари билан жиҳозланиши мумкин.
Кресло-аравачадаги ногирони бор оилага мўлжалланган квартираларда санитария бўлмаси унитаз, юз-қўл ювгич ва деворга маҳкамланган махсус қайтарма (откидной) ўтиргичли душ хамда трап (кўчма зина) ни ўз ичига олиши керак.
Изоҳ: Яхшиланган ва юқори қулайликка эга ётоқхона ва уй-интернатларда санитария техника ускуналари тўплами лойиҳалаш топшириғи бўйига ўрнатилади.
9.8. Турар-жой уйлар электр энергияси, газ, совуқ ва иссиқ сув сарфини ҳисоблаш асбоблари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Овқат тайёрлаш учун ускуналар
9.9. Қаттиқ ёнилғидаги плиталар 2 қаватгача (2-чи қават ҳам), газ ёнилғида — 10 қаватгача (10-чи қават ҳам) турар-жой уйларда йўл қўйилади. 5-қават ва ундан юқори турар-жой уйларда газсимон ёнилғидаги плиталар алангани назорат қилиш автоматикаси билан жиҳозланиши лозим. 10-қаватдан юқори турар-жой уйлар, ётоқхоналар, қариялар ва ногирони бор оилалар уйлари ошхоналарида (нечта қаватлигидан қатъий назар) электр плиталар ўрнатилиши лозим.
Ҳар бир ошхонани идиш-товоқ ювгич билан жиҳозлаш керак.
9.10. Ошхонадаги газ ва электр плиталари конфоркаларининг сони: бир хонали квартираларда камида 2 та, икки-олтихоналида — тўртта, янада каттароқ квартираларда — олтита қабул қилиниши керак.
Ётоқхона ошхоналарида: I тип ётоқхоналарда — 50 одам яшовчи гуруҳга битта тўрт конфоркали плита; II типда — ҳар бир яшов ячейкасидаги (бўлма) 2 та одам учун бир-икки конфоркали плита; III типда — ҳар бир оила ячейкасига битта уч конфоркали плита кўзда тутилиши керак.
9.11. Квартирага қарашли участкадаги ёзги ошхона оқовалаштирилган бўлса, уни плита ва идиш-товоқ ювгич билан жиҳозлаш тавсия қилинади.
Совуқ ва иссиқ сув таъминоти
9.12. Оқовалаштирилмаган ҳудудларда истиқомат қилувчиларни сув билан таъминлаш, уйдан 100 м дан олис бўлмаган масофада жойлашган сув олиш колонкалардан кўзда тутилади. Иссиқ сув плиталарда, ўчоқларда, қуёшдан иситиш қурилмаларида тайёрланади.
Оқовалаштирилган ҳудудлардаги биноларда ичимлик-хўжалик ва ёнғинга қарши сув таъминоти, ҳамда марказлашган иссиқлик таъминоти тизимидан ёки заводда ишланган маҳаллий сув исситгичлардан иссиқ сув таъминоти кўзда тутилиши керак.
12 ва ундан кўп қаватли турар жой уйларда, ётоқхоналарда эса, қурилиш ҳажми 5000 м3 ва ундан ортиқ биноларда ёнғинга қарши сув таъминоти қуриш керак. Ёнғинга қарши сув таъминоти тизими бино фасадига чиқарилган ўт ўчириш машиналарини улаш учун диаметри 80 мм ли бирлаштирувчи головкали патрубкалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
9.13. Қаттиқ ёнилғидаги маҳаллий сувиситгичлар икки қаватгача, газли сувиситгичлар — беш қаватдан ошмаган турар-жой биноларда йўл қўйилади. Электрсувиситгичлар қаватлар сони билан чегараланмайди, лекин электр таъминоти ташкилоти билан келишилиши керак.
9.14. Хўжалик ва маиший эҳтиёжга бериладиган совуқ ва иссиқ сув сифати OʼzDST 950 — 2000 га мувофиқ бўлиши керак. Иссиқ сувни олиш жойидаги ҳароратни 50°C дан паст ва 75°С ортиқ бўлмаган ҳолда ушлаб туриш керак.
9.15. Иссиқ сув таъминоти тизимида сувни узатиш учун алоҳида иссиқ ва совуқ сув улагичлар билан смесителларни ўрнатиш кўзда тутилган бўлиши керак. Санитар жиҳоз олдидаги сув босими бир секунддаги ҳисобий сарфга етадиган бўлиши ва 0,6 МПа дан ошмаслиги керак. Қариялар учун ванналардаги ва инвалидлар учун санузеллардаги смесителлар, 50°С дан ортиқ температурадаги иссиқ сув келишининг олдини оладиган термостатик регулятор билан бўлиши керак
9.16. Сув таъминоти тизимининг (водопровод) ҳар бир квартирага, хўжалик блокига, саунага, ҳамда ювгич бачкалари ва жойдаги сувиситгич колонкаларига тармоқланган жойларида ёпадиган арматура ўрнатиш кўзда тутилиши керак.
9.17. Ички сув таъминоти тизимида бино периметрининг ҳар 60 — 70 м да биттадан ташқи девордаги туйнукларда ўрнатиладиган сув сепиш жўмраги кўзда тутилиши йўл қўйилади. Сув таъминоти режимли бўлган ҳудудларда сув сепиш жўмраклари ўрнатилмайди.
9.18. Ванна ва душхоналарда ёз вақтида ўчириб қўйиш имконини берувчи схема бўйича сочиқ қуритгич ўрнатилиши кўзда тутилиши керак.
9.19. Автомат кир ювиш машинасини совуқ ва иссиқ сув, ҳамда оқова қувурларига улаш учун уларда пробкалар билан ёпиб қўйиладиган штуцерлар кўзда тутилиши керак.
9.20. Ванна ва душ поддонларининг метал корпуслари сув қувурлари билан метал ўтказгичлар воситасида туташтирилиши керак.
Оқовалаштириш
9.21. Ички маиший оқовалаштириш тизими ўрнатилган ҳамма санитария техник асбоблардан (унитаз, ванна, душ, юз-қўл ювгич, биде ва б.) чиқадиган оқова сувларни кетказиш учун мўлжалланган бўлиши лозим.
9.22. Конструкциясида гидравлик ёпқич (затвор) бўлмаган санитария-техник асбобларни (душ поддонлари, кир ювиш машиналарининг мағзава чиқиш жойи ва б.) чиқиш жойига асбобларнинг остига гидравлик ёпқичлар ўрнатилиши керак.
9.23. Оқова сувларни кетказиш ўз оқими билан кетадиган ёпиқ қувурлар бўйича, ифлосланиб тиқилиб қолиш эҳтимолини максимал камайтирадиган қилиб ўрнатиб, амалга оширилиши керак. Бошқа-бошқа хонадонларда жойлашган санитария асбобларини умумий тармоқ қувурга улашга йўл қўйилмайди.
9.24. Ички оқовалаштириш тармоғини яшаш хоналари, намлик бўлиши мумкин бўлмаган хоналар, ҳамда ошхона ва вестибюлларнинг шипи ости бўйлаб, девор ва пол ичи билан ўтказишга йўл қўйилмайди.
9.25. Уйнинг ички ўз оқимили оқовалаштириш тармоғи вентиляциясини (қишлоқдаги 1-қаватли уйлардан ташқари) тортадиган (вытяжной) қисми бино томидан юқорига очиқ ҳавога чиқарилган уй оқовалаштириш мўриси орқали амалга ошириш керак. Қувурларнинг ҳаво тортадиган мўри қисмини очиладиган дераза ва балконлардан камида 6 м масофада, тортувчи вентиляция блокларининг учидан(оголовок) камида 1 м масофада жойлаштириш керак.
Оқовалаштириш мўриларини вентиляция канали ва шахталари ичидан ўтказиш ман қилинади.
Оқовалаштириш мўриларини чордоқ бўшлиғида тўхтатишга йўл қўйилмайди.
9.26. Яшаш қисми оқовасини, магазинлар, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналари оқоваси билан (бино ташқарисида жойлашган биринчи оқовалаштириш қудуғигача) бирлаштириш ман қилинади.
9.27. Юқори класс қулайликли хонадонларда ички оқова тармоғини монтаж-шахта, канал ва тўртбурчак қувурларда (коробларда) беркитиб ўтказиш кўзда тутилган.
Иситиш
9.28. Иситиш тизимлари бинонинг яшаш хоналарида ҳавони ҳисобий ҳароратини 8 ва 9-жадвалларга кўра таъминлаши керак.
9.29. Турар-жой биноларда буғли иситиш тизими ва газ билан иситиладиган каминлар қўллашга йўл қўйилмайди. Сувли иситиш тизими қўлланилганда, қувурдан ясалган иситиш қисмларни қурилиш конструкцияси (қаватёпма, девор, пардевор)ичига ўрнатиш тавсия этилмайди.
9.30. Иситиш асбоблари юзасидаги ҳарорат 105°С дан, қария ва ногиронлар хоналарида эса 95°С дан ошмаслиги керак.
Маҳаллий иссиқлик манбаидан ишлайдиган иситиш тизимида иситиш асбобларини ички деворларга ўрнатишга йўл қўйилади.
9.32. Печкали иситиш 2 қаватдан кўп бўлмаган турар жой биноларда ва 25 ўриндан кўп бўлмаган 1-қаватли ётоқхоналарда йўл қўйилади.
Печкали иситиладиган хоналарда ҳаво ҳароратининг 1 сутка давомида ўзгариши ± 3°С дан ошмаслиги керак
9.33. Ҳар бир хонадонда қаттиқ ёнилғида ишлайдиган иситиш қозонини қўллаш икки қаватгача (2-қават ҳам) турар-жой биноларда, газсимонида эса тўққиз қаватгача (9-қават ҳам) йўл қўйилади.
9.34. Электр энергияси билан иситишда ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқарилган электр иситиш асбобларидан фойдаланиш кўзда тутилиши лозим. Иситиш учун электр энергияси сарфи КМК 2.01.18 да белгиланган меъёрлар доирасида бўлиши керак.
(9.34-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 18 февралдаги 22-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 69, 26.02.2022 й.) таҳририда)
Вентиляция ва ҳавони кондиционераштириш
9.35. Турар-жой биноларда 8 ва 9-жадвалларга кўра ҳаво алмашинув кўрсаткичини таъминлаб, табиий қўзғатишли ветиляция кўзда тутилиши керак.
Микроиқлимни оптимал параметрлари ветиляция билан таъминлана олинмаганда, лойиҳалаш топшириғи бўйича ҳавони кондиционерлаш қўлланилиши мумкин
9.36. Фавқулодда тутунга қарши вентиляцияни ШНҚ 2.01.02 ва ШНҚ 2.04.05 ларга мувофиқ лойиҳалаш керак.
9.37. Тоза хоналарга ташқи ҳавони уюшмаган кириши ва уни ифлосроқ хоналарга кўчиши кўзда тутилиши керак.
Хонадон ва ётоқхона яшаш хоналари вентиляциясини ошхона, ҳожатхона, ўтхона, ванна ва душхоналардан тик тортувчи каналлар ёрдамида амалга ошириш керак.
9.38. Ҳар бир хонадон доирасида:
ошхона ва ўтхонадан алоҳида-алоҳида каналлар кўзда тутилиши керак;
ҳожатхона, ванна, душ ва гигиена хоналаридан тортувни ётиқ (горизонтал) ҳавоўтказгичлар орқали битта каналга бирлаштиришга йўл қўйилади.
9.39. Тик ташқарига тортувчи (вытяжной) каналларни бино устига атмосферага чиққунча ёки очиқ чордоқ бўшлиғигача транзит қилиб чиқариш керак.
9.40. 5-қаватгача (5-қават ҳам) турар-жой биноларда, санузел ва ошхонадан тортувчи каналлар ҳар қават учун мустақил алоҳида бажарилиши керак.
6 ва ундан кўп қаватли биноларда, юқори класс қулайликли бинолардан ташқари, ҳар қаватдан бир турли хоналардан тортувни қуйидаги шартлар бажарилганда йиғма тортув каналига улаш йўл қўйилади:
тортувларни бирлаштириш вентиляция блокнинг битта тиклик чегарасида, баландлиги 2 м дан кам бўлмаган йўлдош каналча воситасида бажарилади;
йиғма каналга 6-қаватли биноларда фақат пастки уч қаватнинг тортувлари, 7-8, 9-10, 11-12, 13-14 ва 15-16 қаватли биноларда мос равишда пастки тўрт, беш, олти, етти ва саккиз қават уланади.
9.41. Сувиситгич, қозон ва печкаларнинг мўрилари тортув канали ўрнида қаралмаслиги керак.
9.42. Газ асбоблари турган хоналарнинг тортув каналларида бошқариладиган (регулировка) панжара қўйишга йўл қўйилмайди.
9.43. Юқориги икки қаватдаги, юқори класс қулайликка эга квартираларда ҳамма қаватлардаги санузел ва ошхоналар тортув каналининг киришида (оғзида) тортувчи маиший вентиляторлар ўрнатилиши кўзда тутилиши керак.
9.44. Турар-жой бинолари ичига қурилган объектларнинг вентиляцияси мустақил бўлиши керак. Ёнғинпортлаш хавфи бор моддалар бўлмайдиган ва 1,5 карра ҳавоалмашинуви етарли бўлган (нотариал идора, юридик маслаҳат, жамғарма кассалари ва ш.ў.) ички қурилган жамоат хоналаридан табиий тортувни, 9.40-б. талабларига риоя қилиб, турар-жой бинонинг тортув тизимига бирлаштириш (қўшиш)га йўл қўйилади.
I ва II зоналардаги юқори класс қулайликка эга биноларда яшаш хоналари мос равишда 70% ва 50% кондиционерлар билан жиҳозланади.
Электротехника қурилмалари
9.47. Турар жой биноларида электр ёритиш ва куч электр ускуналари ўрнатилиши лозим.
Турар-жой бинолари электр ўтказгичлари ишончлилик даражасига кўра қуйидаги категорияларга киритилиши лозим:
электр плиталар ҳамда иссиқ сув билан таъминлаш мақсадида фойдаланиладиган электр сув иситгичлар ўрнатилган, баландлиги 16-қаватгача бўлган уй-жой бинолари (бир-саккиз квартирали уйлар бу ҳисобга кирмайди), газ плиталар ва ўтин-кўмир ёқиладиган плиталар ўрнатилган, баландлиги 5 дан 10-қаватгача бўлган уй-жойлар, 50 кишига мўлжалланган умумий ётоқхоналар II-категорияга мансуб;
газ плиталар ва ўтин-кўмир ёқиладиган плиталар ўрнатилган, баландлиги 5-қаватдан ошмайдиган уй-жой бинолари, электр плиталар ҳамда иссиқ сув билан таъминлаш мақсадида ишлатиладиган электр сув иситгичлар ўрнатилган бир — саккиз квартирали уйлар, 50 кишига мўлжалланган умумий ётоқхоналар бинолари — III-категорияга мансуб.
9.48. Электр ускуналари конструкцияси, тайёрланиши, ўрнатилиш усули, изоляциясининг класси ва ҳимояланганлик даражаси электр тармоғидаги кучланишга ҳамда атроф муҳит-шароитига мос келиши зарур.
9.49. Квартирадаги ва турар-жой ячейкаларидаги гуруҳланган электр тармоқлари яширин қилиб ўтказилиши, бунинг учун улар девор ичига ётқизилган найлардан выключателлар ва розеткалар деворга ўйиб, ботирилган қилиб ўрнатилиши керак.
Турли квартиралар орасидаги деворга, юқори қулайликка эга объектларда эса, бир квартира доирасида ҳам бир ўқ бўйлаб 2 та выключатель ёки розеткани ёнма-ён ўрнатишга йўл қўйилмайди.
9.50. Квартираларнинг ҳамда умумий ётоқхоналарнинг яшаш хоналарига хонанинг ҳар бир тўлиқ ва тўлиқмас 6 м2 майдонига 6А токка биттадан розеткаларни ўрнатиш керак. I ва II зоналардаги квартиралар умумий хонасида маиший кондиционерга мўлжалланган 10 (16) А токка ерланган контактли розетка ўрнатилади.
Квартира йўлакларида йулакларнинг ҳар бир тўлиқ ва тўлиқмас 10 м2 майдонига 6А токка камида биттадан розеткалар жойлаштирилиши зарур.
Ошхоналарга 6А токка мўлжалланган учта розетка, ошхона майдони 8 м2 дан катта бўлганида эса тўртга розетка ва бундан ташқари, ерланган контактли, 10 (16)А токка мўлжалланган битта розетка ўрнатилиши лозим. Электр плиталардан фойдаланилганда, 23А токка мўлжалланган ва ерланган контактли розетка ўрнатилиши зарур.
Яхшиланган ва юқори қулайликка эга биноларда кондиционери бор хоналарнинг ҳаммасига 10 (16)А токка мўлжалланган ерланган контактли розеткалар ўрнатилади.
9.51. Яшаш хоналаридаги штепсель розеткалари вилка чиқариб олингандан кейин улар тешикларини беркитиб қўйиш имконини берувчи ҳимоя мосламалари ёки пластмасса қопқоқлар билан таъминланган бўлиши лозим.
Санузелларга, ваннахона ва душхоналарга, ювиниш хоналарига, душолди хоналарга, омборхоналарга розеткалар ўрнатиш мумкин эмас, ювиниш хоналари ҳамда ваннахоналардаги тақсимловчи трансформатор орқали уланадиган розеткалар бундан мустасно.
9.52. Квартира даҳлизига электр қўнғироқ квартирага кириладиган эшик ёнига эса қўнғироқ тугмачаси ўрнатилиши лозим.
9.53. Яшаш хоналарда, ошхоналарда, даҳлиз ва верандаларда, шунингдек, майдони 5 м2 дан катта лоджияларда зарур бўлганида шипга, лоджияларда эса, деворга, осиб қўйиладиган ёки маҳкамланадиган умумий ёритиш ёритгичларини ўрнатишга мўлжалланган клеммали колодкалар ёки маҳкамловчи мосламалар ўрнатилиши керак. Майдони 10 м2 ва ундан катта бўлган яшаш хоналарига, лампаларни икки қисмлаб ёқса бўладиган кўп лампали ёритгичлар ўрнатиш имкониятини кўзда тутиш зарур. Квартиралардаги ҳожатхоналарда эшик тепасида деворга патрон, ваннахоналарда эса, умивальник тепасига ёритгич ўрнатилиши керак.
9.54. Эвакуация вазиятидаги ёритиш 6 қаватли ва ундан баландроқ турар жой биноларида, шунингдек, 50 нафар ва бундан кўпроқ киши истиқомат қиладиган умумий ётоқхоналарда кўзда тутилиши лозим.
9.55. Юқори қулайликка эга биноларда эвакуация вазиятидаги ёритиш, зинапояларни, вестибюлларни, лифт холларини, табиий ёритишга эга лифт олди майдончаларини, уйлар подъездлари ва киришларини ёритиш қоронғи тушгач автомат тарзда ёки масофадан диспетчерлик пунктидан ёқиладиган ва тонг отиши билан ўчадиган бўлиши лозим.
Алоқа ва сигнализация
9.56. Турар жой бинолари симли эшиттириш (радиотрансляция) тармоқлари, телефон ва антеннали телевидение тармоқлари билан жиҳозланиши керак.
Қариялар ҳамда ногиронлар оилалари истиқомат қиладиган квартираларда, умумий ётоқхона биносидаги ҳожатхона, ванна-хона ва бошқа санитария-гигиена хоналаридан ташқари ҳамма хоналарда, 10 қаватли ва бундан баланд турар жой бинолари квартираларда ёнғин сигнализацияси ва ёнғин ҳақида хабар бериш ускуналарини ўрнатиш кўзда тутилиши лозим.
Турар-жой бинолари лойиҳалаш топшириғида кўзда тутилган бўлса, соатлаштириш, қўриқлаш ва автоматик ёнғин сигнализацияси тизими билан жиҳозланиши мумкин.
9.57. Ёнғинга қарши қурилмаларни автоматик бошқариш темир шкафларини биринчи қаватда электр шчит хонасида жойлаштириш керак.
9.58. Ҳар бир уйда телефон аппарати ўрнатиш, ва ахборот узатиш тизимига уланиш учун техник имкониятлар яратишни кўзда тутиш лозим.
9.59. Қариялар ҳамда ногиронларга мўлжалланган уй-интернатларда хизмат кўрсатиш ходимларини чақириш учун сигнализация тизимини кўзда тутиш лозим.
9.60. Яхшиланган ва юқори қулайликка эга уч қаватли ва ундан баландроқ уй-жой биноларига домофонлар (қулфлаш-сўзлашиш қурилмалари) ўрнатилади.
9.61. Яхшиланган ва юқори қулайликка эга бинолар қўриқлаш сигнализацияси тизими билан жиҳозланади.
9.62. 50 нафардан кўпроқ киши яшайдиган умумий ётоқхоналарга электр соатли қурилмалар ўрнатиш кўзда тутилиши лозим.
10. ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОРЛИК ВА ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИК
10.1. Бино шундай тарзда лойиҳаланиши ва қурилиши керакки, уни эксплуатация қилишда, хоналардаги микроиқлим кўрсаткичларига ва бошқа яшаш шароитларига ўрнатилган талабларни таъминлашда энергетик ресурсларнинг тежамли (самарали) сарфланишига эришилсин.
10.2. Бинонинг энергия тежамкорлиги ва энергия самарадорлигини таъминлаш учун қуйидаги талабларга риоя қилиш лозим:
тўсувчи конструкцияларнинг иссиқлик ўтказишга келтирилган қаршилиги, ҳаво ўтказувчанлиги ва иссиқбардошлиги ШНҚ 2.01.04 билан ўрнатилгандан паст бўлмаслиги керак;
иситиш, вентиляция, ҳавони кондиционерлаш ва иссиқ сув таъминоти муҳандислик тизимлари ва ускунаси энергия тежамкор, автоматик ва қўл билан бошқарилишга эга, ва ШНҚ 2.04.05, ШНҚ 2.04.16 талабларига мувофиқ бўлиши керак.
бинонинг муҳандислик тизимлари, марказлашган таъминотда, иссиқлик энергияси, совуқ ва иссиқ сув, электр энергияси ва газ сарфини ҳисоблаш асбоблари билан жиҳозланган бўлиши керак;
иситиш, вентиляция ва кондиционерлашга нисбий солиштирма энергия сарфлари ШНҚ 2.01.18 да ўрнатилгандан юқори бўлмаслиги керак;
10.3. Бинонинг оптимал техник-иқтисодий кўрсаткичларига эришиш ва иситиш ва кондиционерлашга нисбий солиштирма энергия сарфларини қисқартириш мақсадида қуйидагиларни қўллаш тавсия этилади:
қурилиш ҳажми бирлигига тўғри келадиган ташқи тўсиш конструкцияларининг мумкин бўлган энг кам юзасига эга биноларнинг энг ихчам ҳажмий-тарҳий ечимини. Бинолар ихчамлиги йўл қўйилган даражада корпус кенглигини ошириш ва қаватлар сонини кўпайтириш ҳисобига, табиий ёритиш ва шамоллатиш талабларидан келиб чиқиб, хоналарни мақсадга мувофиқ блокировка қилиш ҳисобига эришилади;
бино ва унинг хоналарини совуқ шамол ва қуёш радиацияси оқимларининг афзалроқ (энг кўп) йўналишларини ҳисобга олиб, қутб томонларига нисбатан йўналтиришни (ориентация);
юқори ФИК (КПД) эга, мос номенклатура қаторига тегишли самарали муҳандислик ускунаси;
чиқиб кетаётган ҳаво ва оқова сувларни утилизация қилиш (қайта қўллаш), энергиянинг қайта тикланувчан манбаларидан (қуёш, шамол ва б.) фойдаланиш.
10.4. Янги қурилаётган биноларни лойиҳалаштиришда уларнинг энергия самарадорлиги ва сейсмик хавфсизлигини комплекс таъминлаш мақсадида тўсувчи конструкциялар материалларини ШНҚ 2.01.03 ва ШНҚ 2.01.04 талаблари ва тавсияларига мувофиқ, улар массасини анчага камайтириш, қишда иссиқликни ҳимоялаш ва ёзги иссиқ шароитда иссиқликка чидамлилик юқори кўрсаткичлари таъминланишини ҳисобга олиб танлаш тавсия этилади.
10.5. Бинонинг энергия самарадорлигини меъёрий кўрсаткичлар бўйича назорат қилиш мақсадида ўз ичига бинонинг энергетик паспортини олган «Энергия самарадорлик» бўлимини лойиҳа ҳужжатлари таркибига киритиш керак. «Энергия самарадорлик» бўлими ШНК 1.03.01 га мувофиқ ишлаб чиқилади.
1-ИЛОВА
LexUZ шарҳи
Мажбурий
НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАРГА ҲАВОЛАЛАР
1. ШНК 1.03.01-16 «Корхоналар, бино ва иншоотларни капитал қурилиши лойиҳа-смета ҳужжатлари таркиби, ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби».
2. ҚМҚ 2.01.01-94 «Лойиҳалаш учун иқлимий ва физикавий-геологик маълумотлар».
3. ШНК 2.01.02-04 «Бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги».
5. СанПиН 0096-00 «Радиотехника объектлари вужудга келтирадиган электр магнит майдонлари таъсиридан аҳолини муҳофазалаш санитария қоидалари ва меъёрлари».
21. ШНҚ 2.07.01-03* «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ ҳудудларини режалаштириш ва қуриш».
22. ШНҚ 2.07.02-07 «Инсонларнинг ҳаёти ва фаолияти муҳитини ногиронлар эҳтиёжини ва аҳолининг камҳаракатланувчи гуруҳларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш».
23. ШНҚ 2.08.02-09* «Жамоат бинолари ва иншоотлари».
24. ҚМҚ 2.04.09-07 «Бино ва иншоотларни ёнғиндан сақлаш автоматикаси».
25. ГОСТ 25772-83* «Зина, балкон ва томларнинг пўлат тўсиқлари. Умумий техник талаблар».
Блоклаштирилган уй — 2 ва ундан кўп квартирадан иборат, хар бири ер участкасига чиқиш ва алоҳида муҳандислик тизими билан таъминланган квартира типидаги бино.
Хизмат кўрсатиш блоки — истиқоматгоҳни (хонадон, яшаш ячейкалари) қўшимча тўлдирувчи маданий-маиший ва хўжалик хоналар гуруҳи.
Веранда — бинонинг асосий ҳажмига ёпиштириб қурилган ойнаванд ёзги хона.
Уй-интернатлар — ёлғиз қариялар ва ногиронларга тиббий ва маданий — маиший хизмат кўрсатиш, яшаш шароитлари таъминланадиган ихтисослашган истиқоматгоҳ.
Яшаш гуруҳи — бир нечта яшаш ячейкаси ва хизмат кўрсатиш хоналарини бирлаштирадиган, ётоқхона ёки интернатнинг тарҳий элементи.
Турар жой секцияси (ёки блок-секция) — бинони туйнуксиз деворлар билан ажратилган қисми бўлиб, ундан битта зина бўлмасига бевосита ёки узунлиги 12 м дан ошмаган йўлак орқали чиқилади; секция қаватидаги квартираларнинг умумий майдони 500 м2 дан ошмаслиги керак.
Ётоқхона яшаш ячейкаси — ётоқхонанинг яшаш ва ёрдамчи хоналарини бирлаштирган бирламчи элементи; яшаш ячейкаси: битта, икки ёки учта хона, даҳлиз, санузел, ошхонани ўз ичига олади.
Турар-жой ҳовли — маиший ва хўжалик мақсадларида фаол фойдаланиладиган, уйга туташган очиқ бўшлиқ.
Галерея типидаги турар-жой биноси — квартирадан ёки ётоқхона хонасидан умумий галерея орқали камида иккита зинага чиқиладиган бино.
Йўлакли типдаги турар-жой биноси — квартирадан (ёки ётоқхона хонасидан) умумий йўлак орқали камида иккита зинага чиқиладиган бино.
Зина-лифт узели — зина бўлмаси ва лифтларнинг тик коммуникацияларини жойлаштиришга мўлжалланган хона.
Зиналар ва зина бўлмалари — яшовчиларни қаватлараро алоқаси ва эвакуацияси учун мўлжалланган; зиналар қуйидаги типларга бўлинади: 1 — ички, зина бўлмаларида жойлашадиган; 2 — ички очиқ; 3 — ташқи очиқ;
оддий, одатдаги зина бўлмалари:
Л1 — ҳар қават ташқи деворларида очиқ ёки ойнаванд туйнуклар билан;
Л2 — томдаги очиқ ёки ойнаванд туйнуклар орқали табиий ёритилган;
Лоджия — бино ҳажмига киритилган, уч томони девор, олди очиқ ёки ойнаванд ёзги хона.
Кўпквартирали уй — икки хонадондан кўп бўлган, умумий хоналари ва муҳандислик тизимлари бўлган уй.
Квартиранинг умумий майдони — 2-илова бўйича ҳисобланадиган, квартирани яшаш ва ёрдамчи хоналарининг жамланган майдони.
Ётоқхона — ёлғиз — ўқувчи, талаба, аспирант — магистрант, ишчи ва хизматчилар вақтинча яшаши учун ихтисослаштирилган истиқоматгоҳ; ётоқхоналарда яшаш ячейкалари ва уларни тўлдирувчи жамоат-хизмат кўрсатиш хоналари кўзда тутилади; кичик оилалилар учун квартира типидаги ётоқхоналар қуришга йўл қўйилади.
Текисланган ер сатҳи — бино атрофидаги лойиҳа бўйича текисланган ер сатҳи.
Ертўла (погреб) — озиқ — овқат маҳсулотларни сақлаш учун ерга чуқурлаштирилган хўжалик иншооти; уй остида ёки алоҳида жойлашиши мумкин.
Квартира олдидаги ер майдони — уйга (квартирага) ёндошган, унга бевосита чиқиладиган ер майдони.
Ёруғлик камари (карман) — йўлакка ёндошган, уни ёритиш учун хизмат қиладиган табиий ёритилган хона; ёруғлик камари бўлиб, йўлакдан эни 1,2 м дан кам бўлмаган ойнаванд эшик билан ажратилган зина бўлмаси ҳам хизмат қилиши мумкин, бу ҳолда ёруғлик камарини кенглиги қилиб зина бўлмасидаги ойнаванд эшик кенглиги олинади.
Томдаги ёруғлик туйнуги (фонарь) — зина бўлмасини ёки ёпиқ ички ҳовли-атриумни ёритадиган ойнаванд том конструкцияси.
Уй-жой майдонининг ижтимоий меъёри — 1-одамга тўғри келадиган, ва қонунчиликда ўрнатиладиган уй-жой майдонининг ўлчами.
Махсус уй-жойлар — қариялар ва ногиронли оилалар учун ётоқхоналар, квартирали уйлар, ёлғиз қариялар ва ногиронлар учун уй-интернатлар.
Чордоқ — том юзаси, ташқи деворлар ва юқори қават ёпмаси орасидаги бўшлиқ.
Шамоллатиш учун шахта (қудуқ) — шамоллатиш учун, бинони баландлигига тенг ичи бўш тик бўшлиқ, горизонтал кесими юзаси квартира умумий майдонининг 1/30 дан кам бўлмаслиги керак.
Эркер — қисман ёки тўлиқ ойналанган, фасад текислигидан чиқиб турадиган хонанинг бир қисми, ёритиш ва инсоляция (қуёш тушиши) ни яхшилаш учун қўлланилади.
Ер усти қавати — хоналар полининг сатҳи, текисланган ер сатҳидан баланд бўлган қават.
Ертўла (подвал) қават — хоналар полини сатҳи текисланган ер сатҳидан пастлиги хона баландлигининг ярмидан кўп бўлган қават.
Техник қават — муҳандислик ускуналарини жойлаштириш ва коммуникацияларни ўтказишга мўлжалланган қават; бинонинг остки (техник ертўла), устки (техник чордоқ), ёки ўрта қисмида жойлашиши мумкин.
ярим ертўла (цоколь) қавати — хоналар полининг сатҳи, текисланган ер сатҳидан пастлиги хона баландлигини ярмидан кўп бўлмаган қават ва қават ёпмаси сатҳининг ердан баландлиги камида 2 м.
(1А-илованинг қирқ олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 18 февралдаги 22-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 69, 26.02.2022 й.) таҳририда)
2-ИЛОВА
LexUZ шарҳи
Мажбурий
Турар-жой биноларнинг квартира, умумий ва яшаш майдонлари, хоналар майдони, қурилиш ҳажми, майдони ва қаватларини ҳисоблаш қоидалари
1. Квартира майдонини лоджиялар, балконлар, верандалар, терассалар, совуқ омборлар, тамбурларни ҳисобга олмай, яшаладиган ва ёрдамчи хоналар майдони йиғиндиси сифатида аниқлаш керак.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 18 февралдаги 22-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 69, 26.02.2022 й.) таҳририда)
2. Квартира ва ётоқхона яшаш ячейкаси яшаш майдонини яшаладиган хоналар майдони йиғиндиси деб ҳисоблаш керак.
3. Квартиранинг умумий майдонини ундаги хоналар, омборлар ва ичига қурилган шкафлар ҳамда қуйидаги пасайтирувчи коэффициентлар билан ҳисобланадиган совуқ омборлар ва ёзги хоналар майдонлари йиғиндиси деб ҳисоблаш керак. Бунда:
совуқ омборлар ва ойнаванд ёзги хоналар учун — 1,0;
ойналанмаган лоджиялар учун — 0,5;
балкон ва терасса учун — 0,3.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 18 февралдаги 22-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 69, 26.02.2022 й.) таҳририда)
4. Ётоқхона ва уй-интернатлар умумий майдонини яшаш хоналари, ёрдамчи хоналар ва жамоат хоналари майдони, ҳамда 3-банд бўйича ҳисобланадиган ёзги хоналар майдонлари йиғиндиси деб ҳисоблаш керак.
5. Турар-жой бино квартираларининг умумий майдони шу бино квартираларининг 3-банд бўйича ҳисобланган умумий майдонлари йиғиндиси деб ҳисоблаш керак.
6. Турар-жой бино майдонини ташқи деворнинг ички юзалари оралиғида ўлчанган ҳамма қаватлар майдони, ҳамда ёзги хоналар (лоджия, балкон) майдонлари йиғиндиси деб ҳисоблаш керак.
Зина бўлмалари, лифт ва бошқа шахталар майдони уларнинг шу қават сатҳидаги майдони ҳисоби билан битта қават майдонига қўшилади.
Чордоқ, хўжалик ва техник ертўла, хамда зина бўлмаси ва лифт шахтаси тамбурлари майдони бино майдонига киритилмайди.
7. Турар-жой бинолар хоналарининг майдонини, пол сатҳида (плинтуслар ҳисобисиз) девор ва пардеворларнинг пардозланган юзалари орасидаги ўлчамлари бўйича ҳисоблаш керак.
Печка ва печка-камин эгаллаган майдон хона майдонига киритилмайди.
Квартира ичидаги зина ости майдони полдан чиқиб турган конструкция остигача бўлган баландлиги 1,6 м ва ундан ортиқ бўлса, ўша зина жойлашган хона юзасига киритилади.
Мансарда қаватдаги хона майдонини ҳисоблашда, қия шипли шу хонанинг баландлиги 1.6 м дан кам бўлмаган қисмининг майдони ҳисобга олинади.
8. Ичига ёки ички-туташтириб қурилган жамоат хоналарининг майдони ШНҚ 2.08.02 га мувофиқ ҳисобланади.
Баландлиги кўп қаватли (многосветный) хонанинг майдони бинони умумий майдонига фақат бир қават чегарасида киритилиши керак.
9. Турар-жой бинонинг қурилиш ҳажми ±0.00 белгидан юқори қисм (ерустки қисми) ва бу белгидан қуйи қисм (ер остки қисми) ҳажмлари йиғиндиси деб ҳисобланади.
Бинонинг ер устки ва остки қисми қурилиш ҳажми шу қисмларнинг ҳар биридаги пол сатҳидан бошлаб, чегараловчи юзалар, шу жумладан қуршаб олувчи конструкциялар, ойнавон томлар ва бошқалар доирасида аниқланади; бунда туртиб чиқиб турган меъморий қисмлар ва конструкция қисмлари, ертўладаги каналлар, терасса, балкон, колонка (портик), ўтиб юриладиган йўллар ҳажми ва пойдевори таянч (устунча)лардан иборат бўлган бинолар тагидаги бўшлиқлар ҳисобга олинмайди (соф ўлчовда).
Бинонинг қурилиши ҳажмига иситилмайдиган верандалар, совуқ чордоқ, техник қават ва ертўлалар киритилади.
10. Бино қуриладиган майдон бинони ташқи томонидан ярим ертўла (цоколь) сатҳида ўралган горизонтал кесим майдони, шунингдек туртиб чиқиб турган қисмлар, бинонинг устунлар устида жойлашган қисми остидаги майдон, бино остидан автомобил ўтиш жойлари майдони деб ҳисобланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 18 февралдаги 22-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 69, 26.02.2022 й.) таҳририда)
11. Бинонинг қаватлар сонини белгилаётганда ер устидаги қаватларнинг ҳаммаси, шу жумладан техник қават, мансарда қават, цокол қават, агар ёпмасининг усти ернинг текисланган сатҳидан 2 м дан баландроқ бўлса, ҳисобга киритилади.
Бино остидаги ертўла (подполье) баландлигидан қатъий назар, ҳамда баландлиги 1,8 м дан кам бўлган қаватлараро ҳар қандай бўшлиқ қаватлар сонига киритилмайди.
Бинонинг турли қисмларида қаватлар сони турлича бўлганда, шунингдек бино нишаб жойда жойлашиши ҳисобига қаватлар сони кўпайса, қаватлар сони бинонинг ҳар бир қисми учун алоҳида ҳисобланади.
Юқори қават устида жойлашган техник қават бино этажлар сонини белгилаётганда ва лифтлар сони ҳисобланганда ҳисобга олинмайди.
3-ИЛОВА
LexUZ шарҳи
Мажбурий
Турар жойларни турли қулайлилик класси таърифи
Қулайлилик класси
Хоналарнинг таркиби ва майдонлари
Ҳаво-иситиш тартиби ва муҳандислик ускуналар таърифи
1
2
3
Оддий
Турар-жой билан таъминланганлик «ижтимоий» меъёрлар бўйича қабул қилинади: (16 м2/одамдан кам эмас; ногиронларга — 23 м2/одам.) Квартира хоналарининг таркиби ва майдонлари санитария-гигиена ва функционал талаблар билан кам бўлмаган принципи асосида аниқланади. Хоналар сони яшовчилар сонидан битта кам (п-1)
Микроиқлимнинг йўл қўйилган параметрлари, муҳандислик ускуналари билан жиҳозланганлиги бехатар ва соғлом яшаш шароити санитария-гигиена меъёрларига, (қулайликнинг минимал зарурий даражасига) мос келади.
Яхшиланган
Яшаш майдони 20 дан 30 м2 гача. Квартира таркиби оддий клас турар жойидан кўпроқ ривожланган. Хоналар сони яшовчилар сонидан кам бўлмаслиги керак (п)
Йилнинг совуқ даври учун микраиқлимнинг энг мувофиқ кўрсаткичлари, худди шундай 1а ва 2б зоналардаги яшаш хоналарида иссиқ даврда ҳам. Муҳандислик ускуналари билан жиҳозланганлиги юқори даражада.
Юқори
Яшаш майдони 30 м2/одам ҳисобидан юқори. Квартираларнинг ривожланган таркиби, хоналарнинг энг мувофиқ майдонлари, ухлайдиган жойсиз хоналари бор (шу жумладан меҳмонхона, кабинет, ўйин хона, кутубхона), бир нечта санузеллар ва ёрдамчи хоналар.
Йилнинг совуқ ва илиқ даврларида микроиқлимни энг мувофиқ кўрсаткичлари. Муҳандислик ускуналарининг прогрессив тизимлари ва қурилмалари билан юқори даражада жиҳозланганлиги.
Изоҳлар:
1. Қулайлилик класси оддий норматив бўлган квартиралар таркиби ва майдонлари, турлари 3 бўлим талабларига мувофиқ қабул қилиниши керак.
2. Қулайлилик класси яхшиланган ва юқори бўлган нодавлат маблағлар (нобюджет) ҳисобига қуриладиган квартираларнинг таркиби ва майдонлари, турлари 7-илова (2 жадв.) ни ҳисобга олган холда лойиҳалаш топшириғи билан белгиланади.
4-ИЛОВА
LexUZ шарҳи
маълумот учун
Ўзбекистон Республикаси маъмурий туманлари бўйича қурилиши-иқлимий зона ва остзоналар рўйхати
1. Ҳавони кондиционерлаш, ҳаволи иситиш ва вентиляция, шунингдек тонал ёки импульсли шовқин учун қийматлар 5 ДБА. ёки 5 ДБА га камайтирилади.
2. Шовқин манбаига ўгирилган, тўсувчи конструкциядан 2м нарида транспорт воситаларидан (авто, темир йўл, авиация) ҳосил бўладиган шовқин учун товуш даражаси ДБА.ни, 10 ДБА.га қабул қилишга йўл қўйилади.
7-ИЛОВА
LexUZ шарҳи
Тавсиявий
Турли класс қулайликка эга квартира ва турар жой уйлар хоналарининг таркиби ва майдонлари
1-жадвал
Оддий класс қулайликка эга квартира хоналарининг таркиби ва майдонлари
Хоналар таркиби
Квартира типлари ва хоналар майдони, м2
1хона
(1-2 киши)
2хона
(3 киши)
3хона
(4 киши)
4хона
(5 киши)
5хона
(6 киши)
6хона
(7 киши)
Яшаш хоналари
умумий хона
ота-оналар ётоқхонаси
1 кишилик ётоқ.
2 кишилик ётоқ.
14 — 19
—
—
—
16 — 18
14
—
—
17 — 20
14
10
—
17 — 20
14
10
12 — 14
20 — 24
14
10х2
12 — 14
20 — 24
14
10х2
12х2
Яшаш майдони
14 — 19
30 — 32
40 — 44
53 — 58
66 — 72
78 — 82
Ёрдамчи хоналар
даҳлиз, йўлак
ошхона
санитария-хонаси
(ваннахона ва ҳожатхона)
омбор ва шкафлар
4
6 — 8
3,5 — 4
0,5 — 1
4 — 6
8 — 9
4-5
2-3
7
9-10
6
2-3
8 — 10
9-10
6 — 8
3-4
9 — 11
10 — 12
8-10
3 — 5
10 — 12
12-13
10 — 12
4 — 7
Жами
28 — 36
48 — 55
64 — 73
80 — 90
96 — 110
114 — 126
1 кишига
28 — 18
16 — 18
16 — 18
16 — 18
16 — 18
16 — 18
Изоҳ: Квартира хоналари таркиби ва майдони лойиҳалаш топшириғи билан ўрнатилади. Топшириқ бўйича хўжалик хоналари, шахсий автомашиналарга гаражлар кўзда тутилишига йўл қўйилади.
(1-жадвал Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 18 февралдаги 22-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 69, 26.02.2022 й.) таҳририда)
7-ИЛОВА давоми
2-жадвал
Яхшиланган ва юқори класс қулайликка эга квартиралар хоналарининг таркиби ва майдони
Хоналар таркиби
Яхшиланган класс квартиралари
(бир оилали уйлар)
Юқори класс квартиралари (бир оилали уйлар)
Хоналар майдонлари, м2
3хона
(3 киши)
4хона
(4 киши)
5хона
(5 киши)
6хона
(6 киши)
6хона
(5 киши)
7хона
(6 киши)
8хона
(7 киши)
Яшаш хоналари
умумий хона
меҳмонхона
емакхона
ота-оналар ётоғи
болалар (ўйин, ётоқ) хонаси
кабинет (кутубхона)
1 кишилик ётоқ.
2 кишилик ётоқ.
20 — 24
—
—
16 — 20
—
—
12 — 14
—
24 — 26
—
—
16 — 20
—
—
14х2
—
24 — 26
—
—
16 — 20
14
—
14х2
16
30
—
—
16 — 20
14 — 16
—
14х2
16
30
—
—
16 — 20
16 — 20
16 — 20
14
—
30
—
—
16 — 20
16 — 20
16 — 20
14 — 16
16 — 20
32 — 36
28 — 30
–
16 — 20
16 — 20
16 — 20
14 — 16
16 — 20
Яшаш майдони
48 — 58
68 — 74
84 — 90
104 — 110
110 — 124
128 — 148
156 — 184
Ёрдамчи хоналар
даҳлиз, холл ва йўлаклар
ошхона
санитария хонаси
омбор ва шкафлар (ички)
сауна(ҳаммом)
6 — 8
10
4 — 6
2 — 4
—
6 — 9
10 — 12
6 — 8
4-5
—
10 — 12
12
8-9
5 — 7
—
12
12 — 14
8 — 10
6 — 8
—
12
12
12
6 — 8
6 — 8
14 — 16
12 — 14
12 — 14
8 — 10
6 — 10
14 — 18
12 — 14
12 — 15
8 — 10
8 — 10
Жами
70 — 86
94 — 108
120 — 130
142 — 154
158 — 178
180 — 212
212 — 251
1 одамга
23 — 29
24 — 27
24 — 26
24 — 26
32 — 36
30 — 35
30 — 36
Изоҳ: Квартиралар хоналари таркиби ва майдонлари, шу жумладан ёзги хоналар ҳам, лойиҳалаш топшириғи билан ўрнатилади; қўшимча хўжалик хоналари, хусусий меҳнат фаолияти учун устахона, гаражлар кўзда тутилишига йўл қўйилади.
(2-жадвал Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 18 февралдаги 22-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 69, 26.02.2022 й.) таҳририда)
8-ИЛОВА
LexUZ шарҳи
Тавсиявий
Хўжалик хоналари ва қурилмалари
1- жадвал
Хўжалик эҳтиёжлари учун ва устахоналар хоналари рўйхати ва майдони
Хоналар номи
Майдони, м2
Хўжалик кладовкаси (омбори)
8 — 12
Сабзавот, мева, вино ва б. сақлаш хонаси
10 — 14
Хусусий меҳнат фаолияти учун устахона
1 иш жойига 6 — 9м2, лекин
10м2 дан кам эмас
Тайёр маҳсулот, хом ашё, асбоблар сақлаш хонаси
8 — 12
Қуруқ иссиқ сауна-ҳаммом (буғхона, душ, ҳожатхона, дам олиш хонаси-ечиниш хонаси)
8,0 — 15,0
Машқ қилиш (тренажерная), биллиард хонаси
30 — 36
Шахсий автомобиль гаражи
18 — 25
Қозонхона, ўтхона
5,0 дан кам эмас
Изоҳ: Хоналар таркиби ва майдонлари жойлардаги шароитларга қараб ўрнатилади.
2- жадвал
Ҳовлидаги қурилишлар таркиби, майдони ва яшаш хоналари деразасидан узоқлиги
Жойдаги шароитга қараб (иш хусусиятини ҳисобга олиб) хонадан фойдаланувчининг ҳар бирига 0,2 m2 ҳисобидан, лекин 8 m2 дан кам эмас
Изоҳлар:
1. Ётоқхоналарнинг ҳамма турлари учун жамоат хоналарининг умумий майдони ушбу ШНҚнинг 4.7-бандига мувофиқ қабул қилинади. Ўрта-махсус ўқув юртлари ўқувчилари ётоқхоналари жамоат хоналари майдонининг умумий меъёрлари таркибида, яшаш гуруҳи жамоат, ёрдамчи хоналари ҳам 1 кишига 1,5 m2 ҳисобидан ҳисобга олинган бўлиши керак (4.5-бандига мувофиқ).
2. 100 ўриндан кам сиғимли ётоқхоналарда кир сақлаш ва хўжалик омборлар, ичига қурилган шкаф-стеллажлар билан алмаштирилиши мумкин.
(9-илова Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 18 февралдаги 22-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 69, 26.02.2022 й.) таҳририда)
10-ИЛОВА
LexUZ шарҳи
Тавсиявий
Қариялар ва ногиронлар уй-интернатлари хоналарининг таркиби ва майдонлари
Т/р
Хоналар
Майдони, м2
Мустақил ҳаракатланувчилар учун
Ётиб қолганлар (парваришга муҳтожлар) учун
Кресло-аравачадаги ногиронлар учун
1
2
3
4
5
I. Яшаш гуруҳи хоналари майдони
1.
Яшаш хоналари
1 кишига
2 кишига
10 (12)*
16 (18)*
лойиҳалаш топшириғи бўйича**
14 (16)*
18 (20)*
2.
Санитария хонаси (унитаз, юз-қўл ювгич, душ)
3,5
3,5
5,0
3.
Ички қурилган шкаф кийим, шахсий буюм, кир учун (1 кишига)
1. Хоналар таркиби ва майдонлари лойиҳалаш топшириғи билан ўрнатилади. Бюджет ҳисобига қуриладиган ижтимоий уйларда маданий-маиший хоналарнинг умумий майдони 1 кишига 1,5 — 2,0м2 ҳисобидан келиб чиқиб қабул қилиниши керак.
2. Тижорат хизмати хоналарини кўрсатилган ҳисобий кўрсаткичлардан ташқари қабул қилишга йўл қўйилади.
3. Ногиронлар устахоналарининг майдони лойиҳалаш топшириғи бўйича ўрнатилади.
(12-илова Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 18 февралдаги 22-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 69, 26.02.2022 й.) таҳририда)
13-ИЛОВА
LexUZ шарҳи
Мажбурий
Йўловчи лифтларнинг минимал сони
Бинонинг қаватлари
Лифтлар сони
Юк-кўтарувчанлиги кг
Тезлиги м/сек
Қаватдаги квартираларнинг энг катта майдони, м2
9 гача
10 — 12
13 — 16
1
2
2
630 ёки 1000
400, 630 ёки 1000
400, 630 ёки 1000
1,0
1,0
1,0
600
600
500
Изоҳлар:
1. 630 ёки 1000 кг юк кўтарувчи лифт кабиналарининг габаритлари 2100 х 1100 мм дан кам бўлмаслиги керак.