1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.01.00 Асосий қоидалар]
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Сўнгги йилларда табиий ҳудудларни сақлаб қолиш ва уларни қайта тиклаш, экологик муҳитни яхшилаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни кенгайтириш ва ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, 2018 — 2021 йиллар давомида Угом-Чотқол давлат биосфера резервати, Хоразм ва «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғлари ҳамда «Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилиб, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг мамлакат ҳудудидаги улуши қарийб икки бараварга ортди.
Республикада «Қизил китоб»га киритилган ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ноёб ҳамда йўқолиб бораётган турларини қамраб олган, ўзига хос, қимматли табиий объектлар ва мажмуалар мавжуд бўлиб, уларни сақлаб қолиш ва қайта тиклаш муҳим аҳамият касб этади.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонини кенгайтириш, экологик қимматга эга бўлган табиий объектлар ва мажмуаларни, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ноёб ва йўқолиб бораётган турларини сақлаб қолиш ҳамда уларни қайта тиклаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.02.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасида давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари]
1. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси), Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ҳамда Навоий вилояти ҳокимлигининг:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.08 Захира ерлар]
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш учун Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига доимий эгалик ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Учқудуқ туманидаги 694 205,5 гектар ҳамда Томди туманидаги 40 000 гектар ер майдонларини захирага қайтариш;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.04.00 Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар / 11.02.04.02 Давлат қўриқхоналари. Комплекс (ландшафт) буюртмали қўриқхоналар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.04.00 Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар / 11.02.04.03 Табиат боғлари]
давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклида Учқудуқ туманида умумий майдони 1 200 000 гектар бўлган «Марказий Қизилқум» миллий табиат боғини ва Томди туманида умумий майдони 40 000 гектар бўлган «Оқтоғ-Томди» давлат қўриқхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.04 Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар]
2. Қуйидагилар:
«Марказий Қизилқум» миллий табиат боғи учун ажратиладиган умумий майдони 1-иловага мувофиқ;
«Марказий Қизилқум» миллий табиат боғининг қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналари учун ажратиладиган ер майдонлари 2-иловага мувофиқ;
«Оқтоғ-Томди» давлат қўриқхонасининг қўриқхона ҳудуди учун ажратиладиган ер майдонлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.03 Ерга доимий эгалик қилиш ҳуқуқи (шунингдек, 03.08.07.04 га қаранг)]
«Марказий Қизилқум» миллий табиат боғининг хўжалик мақсадида фойдаланиш зонасидаги ерлар ушбу ҳудудларда жойлашган ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар ихтиёрида қолади;
«Марказий Қизилқум» миллий табиат боғи ва «Оқтоғ-Томди» давлат қўриқхонасининг муассиси Давлат экология қўмитаси ҳисобланади.
4. Қуйидагилар «Марказий Қизилқум» миллий табиат боғи ва «Оқтоғ-Томди» давлат қўриқхонаси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
2022 йилда — Давлат экология қўмитасининг Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет]
2023 йилдан бошлаб — Навоий вилояти маҳаллий бюджети маблағлари, Давлат экология қўмитасининг Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.07 Чорвачилик. Қоракўлчилик]
5. Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси Навоий вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги ПФ-6059-сон Фармони билан тасдиқланган 2021 — 2025 йилларга мўлжалланган қоракўлчиликни ривожлантиришнинг мақсадли параметрларига ушбу қарордан келиб чиқиб тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
6. Навоий вилояти ҳокимлиги:
а) икки ой муддатда:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.05 Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи (шунингдек, 11.03.08.04га қаранг);
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.08 Захира ерлар]
ушбу қарорнинг 1-банди иккинчи хатбошисига мувофиқ ер майдонларининг белгиланган тартибда захирага қайтариб олинишини, шунингдек, ушбу ер майдонларининг тегишлилиги бўйича «Марказий Қизилқум» миллий табиат боғи ва «Оқтоғ-Томди» давлат қўриқхонасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилишини;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.04 Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар]
Давлат экология қўмитаси, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ билан биргаликда «Марказий Қизилқум» миллий табиат боғининг қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналари, шунингдек, «Оқтоғ-Томди» давлат қўриқхонасининг қўриқхона ҳудуди аниқ чегаралари белгиланишини;
Кадастр агентлиги билан биргаликда белгиланган тартибда «Марказий Қизилқум» миллий табиат боғи ва «Оқтоғ-Томди» давлат қўриқхонаси учун ажратилган ер майдонларининг ҳужжатлари расмийлаштирилишини;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.02 Оператив бошқариш ҳуқуқи]
б) уч ой муддатда Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда «Марказий Қизилқум» миллий табиат боғи ва «Оқтоғ-Томди» давлат қўриқхонаси ижро этувчи аппаратларини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштириш учун Учқудуқ ва Томди туманларидан тегишли бинолар ажратилишини таъминласин.
7. Давлат экология қўмитаси икки ой муддатда:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
«Марказий Қизилқум» миллий табиат боғи ва «Оқтоғ-Томди» давлат қўриқхонасининг ижро этувчи тузилмаларини тасдиқлаб, улар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
«Марказий Қизилқум» миллий табиат боғи ва «Оқтоғ-Томди» давлат қўриқхонасини малакали мутахассислар билан тўлдирсин;
қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Давлат экология қўмитаси раиси Н.Н. Обломурадов белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисида 2022 йил 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 16 февраль,
ПҚ-131-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 февралдаги ПҚ-131-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Марказий Қизилқум» миллий табиат боғи учун ажратиладиган ерларнинг умумий майдони
Ҳудуд номи
Ердан фойдаланувчилар
Ер майдони
(га)
Ер тоифалари
Учқудуқ тумани
«Марказий Қизилқум» миллий табиат боғига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиладиган ер майдони
* Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасидан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш учун захирага қайтарилиб, «Марказий Қизилқум» миллий табиат боғига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 февралдаги ПҚ-131-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Марказий Қизилқум» миллий табиат боғининг қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналари учун ажратиладиган ер майдонлари
Зоналар номи
Ер майдони
(га)
Ер тоифалари
Қўриқхона зонаси
674 205,5
Яйлов ерлари
Рекреация зонаси
20 000
Яйлов ерлари
Хўжалик мақсадида фойдаланиш зонаси
505 794,5
Ўрмон фонди ва яйлов ерлари
Жами:
1 200 000
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 февралдаги ПҚ-131-сон қарорига 3-ИЛОВА
«Оқтоғ-Томди» давлат қўриқхонасининг қўриқхона ҳудуди учун ажратиладиган ер майдонлари
* Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасидан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш учун захирага қайтарилиб, «Оқтоғ-Томди» давлат қўриқхонасига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2022 й., 07/22/131/0139-сон)