Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сон «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2016 йил 4 январдаги 2-сон буйруғи (рўйхат рақами 2754, 2016 йил 16 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 3-сон, 29-модда) билан тасдиқланган Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
31-банддаги ««Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (бундан буён матнда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
35 ва
45-бандлардаги ««Ўзстандарт» агентлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4.
44-банддаги ««Ўзстандарт» агентлигининг», ««Ўзстандарт» агентлиги» ва ««Ўзстандарт» агентлигига» деган сўзлар тегишли равишда «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг», «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги» ва «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 52-банднинг
иккинчи хатбошисидаги ва
53-банддаги ««Ўзстандарт» агентлигига» деган сўзлар «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.