1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.02.00 Касбий таълимнинг ҳарбий таълим муассасалари]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим;
2.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида кадрларни тайёрлашнинг узлуксиз тизимини такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибидаги ҳарбий оркестр жамоалари, шунингдек, бошқа оркестр ва бадиий жамоалар учун дамли ва зарбли чолғулар ижрочилиги йўналишида кадрларни мақсадли тайёрлаш тизимини самарали ташкил этиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.07.00 Миллий гвардия органлари]
1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи негизида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейини (кейинги ўринларда — Ҳарбий мусиқа академик лицейи) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар Ҳарбий мусиқа академик лицейининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
умумий ўрта ҳамда ўрта махсус таълимнинг давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ сифатли ўқитишни ташкил этиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.10.00 Тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик, мусиқа]
умумий мусиқий билимларнинг бошланғич асосларини ўргатиш ҳамда дамли ва зарбли чолғулар ижрочилиги йўналишида етук кадрларни тайёрлаш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.16.00 Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар]
халқаро танловларда муносиб қатнашадиган иқтидорли ёш мусиқачиларни тайёрлаш учун уларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган замонавий ўқув дастурлари ва услубларини жорий этиш;
таълим жараёнига замонавий педагогик ва инновацион технологияларни, маданият ва санъат соҳасидаги илм-фан бўйича эришилган илғор ютуқларни татбиқ этиш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
ҳарбий оркестрлар, шунингдек, бошқа вазирлик ва идоралар оркестр ва бадиий жамоалари учун малакали кадрлар захирасини шакллантириш;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.04.00 Вояга етмаган фуқароларни ҳарбий жиҳатдан тайёрлаш мақсадидаги қўшимча таълим дастурлари бўлган ўрта (тўлиқ) умумий таълим муассасалари]
Ватанга садоқат, ўз халқининг маънавий ва тарихий қадриятларига ҳурмат руҳида тарбияланган ёшларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар резервини шакллантириш мақсадида республиканинг олий, олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириши учун муносиб номзодларни мақсадли тайёрлаш;
ўқувчиларнинг маънавий ва эстетик ривожланиши учун кенг имкониятлар яратиш, уларнинг истеъдодини ва маданий савиясини ҳар томонлама юксалтириш.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.03.00 Тариф сеткалари. Мансаб окладлари;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.06.00 Ҳарбий унвонлар, махсус унвонлар]
3. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейи офицерлар таркибининг ҳарбий унвонлари ва лавозимлар бўйича тариф разрядлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Маданият вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ҳарбий мусиқа академик лицейига илмий-методик ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон давлат консерваторияси, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ва Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетини бириктириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
5. Белгилаб қўйилсинки:
а) Ҳарбий мусиқа академик лицейида:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим]
мусиқа таълими ва ўқув жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида истисно тариқасида, мавжуд умумий ўрта таълим синфлари сақлаб қолинади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.18.00.00 Умумий овқатланиш / 09.18.04.00 Бепул овқат]
ўқувчилар қонун ҳужжатларида белгиланган нормаларга мувофиқ, бепул тураржой ва озиқ-овқат билан таъминланади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг озиқ-овқат таъминотини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 3 декабрдаги 966-сон қарори.
1-2-босқич ўқувчилари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони томонидан тасдиқланган бепул кийим-бош билан таъминланади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
ўқитиш умумий ўрта ҳамда ўрта махсус таълимнинг давлат таълим стандартлари ўқув режалари ва ўқув дастурлари асосида «Дамли ва зарбли чолғулар ижрочилиги» таълим йўналиши бўйича амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.32.00 Малака тоифалари;
2.20.00.00.00 Кадрлар масалалари, мукофотлар, фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар, фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш, амнистия ва афв этиш масалалари ҳамда фуқаролик бериш бўйича индивидуал актлар / 20.05.00.00 Фахрий унвонлар, эсдалик нишонлар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш тўғрисида қарорлар]
битирувчиларга давлат намунасидаги диплом, қонун ҳужжатларига мувофиқ, оркестр артисти малака даражаси ҳамда кўкрак нишони берилади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 666-сон «Ўрта махсус таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг давлат намунасини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш]
б) Ҳарбий мусиқа академик лицейини молиялаштириш, шу жумладан унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
в) ўқув-тарбия жараёни самарадорлигини оширишга методик ёрдам кўрсатиш, дарсликлар ва ўқув-методик адабиётлар, мультимедиа иловалари, синф журналлари, ўқувчиларни рейтинг дафтарчалари ва бошқа ҳужжатлар билан таъминлаш, шунингдек, педагог кадрлар малакасини оширишни ташкил этиш тегишлича Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади;
(5-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПФ-214-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон)
г) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси умумий сонининг янгидан тақсимланиш ҳисобига қўшимча 3 та офицерлар таркибидаги штат бирлиги киритилади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.06.00 Алоҳида тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи]
д) Ҳарбий мусиқа академик лицейининг ишчи ва хизматчиларига мавжуд академик лицейларнинг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари қўлланилади ҳамда улар қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ ва имтиёзлардан фойдаланади;
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.11.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишни кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]
е) Ҳарбий-мусиқа академик лицейи битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдоридаги, республиканинг бошқа давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришда эса ўзлари тўплаган балларнинг 15 фоизи (шу жумладан, ижодий имтиҳонлар бўйича) миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади;
(5-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
ж) Ҳарбий мусиқа академик лицейи Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
6. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси:
а) бир ой муддатда:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
Ҳарбий мусиқа академик лицейининг ташкилий-штат тузилмаси, штат жадвали ва уставини тасдиқласин ҳамда уставнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Ҳарбий мусиқа академик лицейи ўқувчиларининг кийим-бош формаси ва кўкрак нишони намуналарини тасдиқласин;
б) вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 16 февраль,
ПҚ-129-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 февралдаги ПҚ-129-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейи офицерлар таркибининг ҳарбий унвонлари ва лавозимлар бўйича тариф разрядлари
РЎЙХАТИ
Т/р
Лавозим номи
Ҳарбий унвон
Тариф разряди
1.
Ҳарбий мусиқа академик лицейи директорининг ҳарбий ва жисмоний тайёргарлик бўйича ўринбосари
подполковник
14,1
2.
Ҳарбий мусиқа академик лицейи ўқув курси командири