Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг
1. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 21 декабрдаги 271-сон буйруғи (рўйхат рақами 2073, 2010 йил 23 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 3-4-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Сирка кислотаси ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик
қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.».
2.
38-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3.
71-банддаги «Давлат санитар назорати органлари» деган сўзлар «Санитария-эпидемиология хизматлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4.
97-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«97. Анализаторларнинг ўлчов асбоблари, автоматик газоанализаторлар ва унга тегишли бошқа асбоблар портлаш хавфи бўлган хоналарда ва очиқ портлаш хавфи бўлган қурилмаларда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларини ҳисобга олган ҳолда қулфланадиган шкафларда жойлаштирилиши керак.».
5.
141-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«141. Сирка ишлаб чиқаришининг электр симлари ва электр қурилмалари, электр тармоқларини монтаж қилиш ва фойдаланишда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларида белгиланган хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилиниши лозим.».