Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Республиканинг чекка ҳудудларидаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни жадаллаштириш, соғлом, фаол, баркамол, ижтимоий мослаштирилган болаларни тарбиялаш, келгусида муваффақиятли ўқув фаолияти учун шарт-шароитларни шакллантириш ва уларни бошланғич таълимга сифатли тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 9 мартдаги 132-сон
қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига юклансин.
«тайёрлов гуруҳларида ўқув йили жорий йилнинг 2 сентябридан кейинги йилнинг 31 майигача бўлган даврни, ёзги соғломлаштириш даври жорий йилнинг 1 июнидан 31 августигача бўлган даврни ўз ичига олади».
2.
1-илова қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
б)
6-банддаги «тегишли йилнинг 1 сентябрида 5 ёшу 6 ойлик бўлган» сўзлари «келгуси йилда етти ёшга тўладиган» сўзлари билан алмаштирилсин.