1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.14.00 Химия ва нефть-кимё саноати]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Умумий масалалар;
2.Молия / Инвестициялар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Тошкент вилоятида «Чирчиқ» кимё-индустриал технопаркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Тошкент вилоятида қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратиш, минерал хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун юқори технологияли ва замонавий объектларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.14.00 Химия ва нефть-кимё саноати]
Тошкент вилояти ҳокимлиги, «Ўзкимёсаноат» АЖ ва Татаристон Республикаси Президенти маъмурияти билан ижтимоий-иқтисодий соҳадаги муносабатларни чуқурлаштиришга қаратилган бир қатор келишувларга, жумладан «Химград» АЖ (Татаристон Республикаси) билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида «Чирчиқ» кимё-индустриал технопаркини (кейинги ўринларда — Технопарк) ташкил этиш ҳақида келишувга эришилганлиги;
«Ўзкимёсаноат» АЖнинг бошқарув органи қарорига асосан ушбу жамият таъсисчилигида масъулияти чекланган жамият шаклидаги Кимё-индустриал технопарклари дирекцияси (кейинги ўринларда — Дирекция) ташкил қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-224-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2024 й., 06/24/224/1068-сон)
2. Тошкент вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, «Олмалиқ КМК» АЖ ва «Ўзкимёсаноат» АЖнинг:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.11.00 Металлургия;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари]
а) Технопаркни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги «Олмалиқ КМК» АЖнинг Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳудудининг ҳамда «Максам-Чирчиқ» АЖнинг 51-сон металли натрий ишлаб чиқариш цехининг жами 31,24 гектар майдонида ташкил этиш;
б) «Ўзкимёсаноат» АЖнинг устав капиталидаги давлат улушини ошириш ҳисобига қуйидагиларни:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.06.00 Инвентаризация қилиш ва қайта баҳолаш, қайта баҳолаш, ҳисобдан чиқариш]
1-иловада келтирилган «Олмалиқ КМК» АЖнинг Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасидаги 89 378,0 кв. метр бино-иншоотларни ва улар жойлашган 25,66 гектар ер майдонларини «Олмалиқ КМК» АЖнинг устав капиталидаги давлат улушини мос равишда камайтириш ҳисобига қолдиқ (баланс) қийматида;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.06.00 Инвентаризация қилиш ва қайта баҳолаш, қайта баҳолаш, ҳисобдан чиқариш;
2-иловада келтирилган «Максам-Чирчиқ» АЖнинг 51-сон металли натрий ишлаб чиқариш цехининг 22 923,7 кв. метр бино-иншоотларини ва улар жойлашган 5,58 гектар ер майдонларини қолдиқ (баланс) қийматида «Ўзкимёсаноат» АЖга бериш;
в) «Ўзкимёсаноат» АЖга ўтказиб берилган бино-иншоотларни улар жойлашган ер майдонлари билан бирга «Ўзкимёсаноат» АЖнинг Дирекция устав капиталидаги улуши сифатида шакллантиришга йўналтириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.06.00 Умумий мулк / 03.08.06.01 Умумий улушли мулк;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
Белгилансинки, ушбу банд билан ўтказилаётган мулк, мулкий ҳуқуқлар, жумладан устав капиталидаги акциялар ва улушлар қиймати солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
3. Технопарк фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00);
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.05.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек, 07.28.04.00 га қаранг)]
юқори қийматга эга бўлган, ташқи бозорда харидоргир ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни кенг жалб қилиш;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.01.00 Хўжалик фаолиятида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш (шунингдек, 16.04.09.00га қаранг) / 11.02.01.01 Саноатда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш]
халқаро стандартларга мувофиқ энергия тежамкор, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлашга қаратилган ва экологик хавфсиз ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
Тошкент вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш орқали маҳсулот экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида ҳудудда ишлаб чиқаришни кенгайтириш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.06.00 Ишлаб чиқариш кооперативлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.06.00 Саноат ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш]
Технопарк иштирокчилари ўртасида ва бутун республика миқёсида мустаҳкам саноат кооперацияси алоқаларини ўрнатиш орқали маҳаллий хом ашё ва материаллар асосида юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва маҳаллийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.01 Умумий қоидалар]
Технопарк иштирокчилари учун ягона ишлаб чиқариш инфратузилмасини, шунингдек сертификатлаш, лаборатория, кадрлар тайёрлаш ва бошқа зарур хизматларни кўрсатиш инфратузилмасини яратиш.
4. Белгилаб қўйилсинки:
Технопаркнинг фаолият кўрсатиш муддати кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йилни ташкил этади;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши]
Технопаркнинг инвестиция фаолияти Дирекция ва «Химград» АЖ (Татаристон Республикаси) муассислигидаги масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этиладиган Кимё-индустриал технопарклари бошқарув компанияси (кейинги ўринларда — бошқарув компанияси) томонидан шартнома асосида бошқарилади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-224-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2024 й., 06/24/224/1068-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.03 Бинолар ва иншоотлар, корхоналар ижараси;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.04 Лизинг (шунингдек, 09.14.17.04 га қаранг)]
Технопарк ҳудудида бино ва иншоотларни ҳамда улар жойлашган майдонларни ижарага бериш, сотиш, лизингга бериш ёки қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш шартлари асосида сотиш бўйича танлов асосида таклифлар тайёрлаш бошқарув компанияси томонидан, шунингдек, Технопарк ҳудудида қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари Дирекция томонидан амалга оширилади. Бунда Маъмурий кенгашнинг бино ва иншоотларни сотиш, ижарага бериш, лизинг ёки бўлиб-бўлиб тўлаш шартлари асосида сотиш бўйича ижобий қарори асосида тўғридан-тўғри шартнома тузиш Дирекция томонидан амалга оширилади;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 апрелдаги ПҚ-127-сонли қарори таҳририда)
Технопаркнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, унинг ҳудудини кенгайтириш, инвестиция лойиҳаларини саралаб олиш ва жойлаштириш, бошқарув компаниясининг таклифлари бўйича қарорлар қабул қилиш 3-иловада келтирилган таркибдаги Технопаркнинг маъмурий кенгаши томонидан амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.02.00 Мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши;
Дирекция ва Технопарк иштирокчилари томонидан ўз маблағлари ҳисобига қурилган бино ва иншоотларга (ёки уларнинг қисмларига) мулк ҳуқуқи ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.04.00 Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар;
4.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
Технопарк ҳудудида махсус иқтисодий зоналар учун белгиланган ва келгусида белгиланадиган алоҳида солиқ, божхона ва валюта тартиботлари амал қилади. Бунда, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонунида белгиланган солиқ имтиёзлари, шунингдек, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар Технопарк иштирокчилари, Дирекция ва бошқарув компанияси томонидан киритилган инвестициялар ҳажмидан қатъи назар 10 йил муддатга берилади;
(4-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 апрелдаги ПҚ-127-сонли қарори таҳририда)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.08.00 Бепул фойдаланиш]
Бошқарув компанияси Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, В. Ҳайдаров кўчаси 1-уй манзилида Технопарк фаолият кўрсатиш муддатига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 апрелдаги ПҚ-127-сон қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
5. Технопарк ҳудудида ишлаб чиқариш ва иқтисодий фаолиятнинг барча йўналишларида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш бўйича таклиф тайёрлаш ҳамда инвестиция буюртманомасини ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш бошқарув компанияси томонидан мустақил равишда қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.03.00 Фуқароларнинг тадбиркорлик фаолияти (якка тартибдаги тадбиркор)]
а) иштирокчилар ёки уларнинг таъсисчилари инвестиция буюртмасини тақдим этиш кунига қадар камида уч йил тадбиркорлик фаолиятини юритган бўлиши лозим;
б) таклиф этилаётган лойиҳалар қуйидаги асосий мезонларга мувофиқ бўлиши лозим:
молиялаштириш манбаларининг мавжудлиги;
архитектура ва қурилиш, техник жиҳатдан тартибга солиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати]
6. Технопарк ҳудудида қурилиш-монтаж ишларини қисқа муддатларда якунлаш мақсадида Дирекцияга 2026 йил 1 январга қадар қурилиш-монтаж ишларини «fast-track» услубида (бир вақтнинг ўзида лойиҳалаш, харид қилиш ва қуриш), фойдаланишга «тайёр ҳолда топшириш» (Engineering Procurement Construction) шарти асосида ва пудратчиларга лойиҳаларни сифатли амалга ошириш бўйича тўлиқ жавобгарликни юклаган ҳолда амалга оширишга рухсат берилсин.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-224-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2024 й., 06/24/224/1068-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.07 Айрим турдаги товарлар, ишлар ва хизматлар учун ҳисоб-китобнинг хусусиятлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.03.00 Капитал қўйилмалар. Инвестициялар (қурилишни молиялаштириш). Нархлар шаклланиши]
Бунда, бош пудрат шартномасини имзолашда унинг қиймати объект қийматининг дастлабки ҳисоб-китоби бўйича белгиланади, якуний нархи қурилиш-монтаж ишларининг ҳақиқий қиймати белгиланган тартибда экспертизадан ва амалда бажарилган ишлар ҳажми назорат ўлчовидан ўтказилгандан сўнг аниқланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
7. Белгилаб қўйилсинки, Технопаркнинг ташқи муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини барпо этиш ишлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари, Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида назарда тутилган маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.07.00 Кичик саноат зоналари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» АЖ Технопаркнинг ташқи муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини барпо этиш ишлари 2022 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш дастурлари доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилишини таъминласин.
8. «Ўзкимёсаноат» АЖ, Тошкент вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Технопарк бош режаси белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати]
9. Технопарк бош режасини тузишда, унинг ҳудудида лойиҳалаштириш, таъмирлаш ва қурилиш, жумладан ички муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини барпо этиш ишларини амалга оширишда қуйидагилар:
Дирекция — буюртмачи;
«Ўзкимёсаноатлойиҳа» АЖ — бош лойиҳа ташкилоти;
«Юксак Парвоз Қурилиш» МЧЖ — бош пудрат ташкилоти;
«Ўзкимёсаноат» АЖ ва унинг тизимидаги корхоналар маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.07 Қимматли қоғозлар бўйича дивидентлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
демонтаж, реконструкция ва қурилиш ишларини Технопарк фойдаланишга топширилгунга қадар молиялаштиришни 2022 — 2026 йилларда «Ўзкимёсаноат» АЖ таркибидаги ташкилотлар томонидан йил якунлари бўйича уларнинг устав капиталидаги «Ўзкимёсаноат» АЖ улушига ҳисобланадиган дивидендлар («Ўзкимёсаноат» АЖ соф фойдасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда) ҳамда Кимё саноатини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириш;
(9-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 апрелдаги ПҚ-127-сонли қарори таҳририда)
келгусида ушбу харажатларни «Ўзкимёсаноат» АЖ устав капиталидаги давлат улушини қўшимча акцияларни жойлаштириш орқали ошириш ҳисобига Дирекция устав жамғармасидаги «Ўзкимёсаноат» АЖ улуши сифатида капитализация қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
10. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Технопарк иштирокчиларига Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан қуйидагилар тақдим этилади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.04 Кафиллик;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари]
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида, шу жумладан айланма маблағларни тўлдириш учун бериладиган банк кредитлари суммасининг 50 фоизигача, бироқ 8 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдорда кафилликлар;
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун миллий валютадаги кредитлар бўйича — Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, бироқ 5 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда компенсациялар.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.05.00 Шаҳарсозлик нормативлари. Шаҳарсозлик ҳужжатлари. Экспертиза]
11. Қурилиш вазирлиги объектларни қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказсин ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан давлат назоратини ўрнатсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 579-сон қарори билан тасдиқланган Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси Ж. Мирзамахмудов ва Тошкент вилояти ҳокими в.б. З. Мирзаев белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари С. Умурзаков зиммасига юклансин.
Амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисида 2022 йил 1 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 3 февраль,
ПҚ-116-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 февралдаги ПҚ-116-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Олмалиқ КМК» акциядорлик жамияти Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятига ўтказиладиган активлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 февралдаги ПҚ-116-сон қарорига 3-ИЛОВА
«Жиззах» ва «Чирчиқ» кимё-индустриал технопарклари
МАЪМУРИЙ КЕНГАШИ ТАРКИБИ
1.
А.Н. Арипов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Маъмурий кенгаш раҳбари
2.
Ж.А. Ходжаев
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Маъмурий кенгаш раҳбари ўринбосари
3.
Лавозими бўйича
—
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари
4.
Х.Ф. Тешабаев
—
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари
5.
А.Ж. Ортиков
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори
6.
Е.А. Коржиков
—
«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси в.в.б.
7.
Ф.Ф. Ташметов
—
«Ўзкимёсаноатлойиҳа» АЖ бош директори
8.
Б.Ш. Усмонов
—
Тошкент кимё-технология институти ректори
9.
Д.А. Абдусаломов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари котибияти мудири, Маъмурий кенгаш котиби
Изоҳ:
Маъмурий кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
Маъмурий кенгаш раҳбари, заруратга кўра, Маъмурий кенгаш қарори билан Маъмурий кенгаш таркибини ўзгартириш ваколатига эга.
Технопарк жойлашган ҳудудга мос равишда Жиззах ёки Тошкент вилояти ҳокими Маъмурий кенгаш таркибига киритилади.
Маъмурий кенгаш ўз фаолияти давомида, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг вакилларини жалб қилиш ҳуқуқига эга.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 апрелдаги ПҚ-127-сонли қарори таҳририда)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.02.2022 й., 07/22/116/0097-сон; 27.12.2024 й., 06/24/224/1068-сон)