toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг
буйруғи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олий таълим ташкилотларида таълим соҳалари (таълим йўналишлари) бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативларини тасдиқлаш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 24 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3345]
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Олий таълим ташкилотларида таълим соҳалари (таълим йўналишлари) бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТОШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 30 декабрь,
53-2021-сон
Келишилди:
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
2021 йил 30 декабрь
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 30 декабрдаги 53-2021-сон буйруғига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олий таълим ташкилотларида таълим соҳалари (таълим йўналишлари) бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг
НОРМАТИВЛАРИ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)

Т/р

Таълим соҳалари ва йўналишлари номи

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

1.

Муҳандислик иши таълим соҳаси

Ишлаб чиқариш технологиялари таълим соҳаси

Математика таълим соҳаси

Компьютер технологиялари ва информатика таълим соҳаси

Архитектура ва қурилиш таълим соҳаси (Архитектура (турлари бўйича) таълим йўналиши бундан мустасно)

Алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари таълим соҳаси

Қишлоқ хўжалик техникаси таълим соҳаси

Транспорт таълим соҳаси

Ҳаётий фаолият хавфсизлиги таълим соҳаси

Хизматлар соҳаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича) таълим йўналиши

15,8

2.

Гуманитар фанлар таълим соҳаси (филология ва тилларни ўқитиш (тиллар бўйича) таълим йўналиши (хорижий тилларга оид қисми), шунингдек таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича) таълим йўналиши бундан мустасно)

Табиий фанлар таълим соҳаси

Социология ва психология таълим соҳаси

Журналистика ва ахборот таълим соҳаси

Ҳуқуқ таълим соҳаси

Ижтимоий таъминот таълим соҳаси

Атроф-муҳит муҳофазаси таълим соҳаси

Ижтимоий-маданий фаолият таълим йўналиш

Хизмат кўрсатиш техникаси ва технологияси (хизмат кўрсатиш тармоқлари бўйича) таълим йўналиши

16,0

3.

Филология ва тилларни ўқитиш (тиллар бўйича) таълим йўналиши (хорижий тилларга оид қисми)

Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича) таълим йўналиши

12,0

4.

Санъат таълим соҳаси

5,4

5.

Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) таълим йўналиши

11,0

6.

Педагогика таълим соҳаси

16,0

7.

Иқтисод таълим соҳаси

Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш таълим йўналиши

Туризм (фаолият йўналишлари бўйича) таълим йўналиши

16,0

8.

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги таълим соҳаси

Қишлоқ хўжалигида менежмент таълим соҳаси

Ветеринария таълим соҳаси

Ирригация ва мелиорация таълим соҳаси

15,8

9.

Архитектура (турлар бўйича) таълим йўналиши

10,4

10.

Соғлиқни сақлаш таълим соҳаси

9,6

Изоҳ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Олий таълим ташкилотларида таълим соҳалари (таълим йўналишлари) бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари олий таълим ташкилотларида таълимнинг ишлаб чиқаришдан ажралган (кундузги) шакли ҳамда ишлаб чиқаришдан ажралмаган (кечки) шакли бўйича таълим соҳалари (таълим йўналишлари) бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сонининг нисбатини белгилайди.
Зарур ҳолларда, олий таълим ташкилоти кенгашларига таълим соҳалари (таълим йўналишлари) бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатини 50 фоизгача ўзгартириш ваколати берилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Олий таълим ташкилотларида таълим соҳалари (таълим йўналишлари) бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари профессор-ўқитувчилар таркиби алоҳида қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилган олий таълим ташкилотлари ва олий ҳарбий таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Таълим соҳалари (таълим йўналишлари) бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари айрим олий таълим ташкилотларида қуйидагича белгиланади:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 12 декабрдаги 464-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3598, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси учун 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб — 14,4 нисбатда;
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети учун 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб — 11,2 нисбатда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси учун 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб — 8,8 нисбатда.
(изоҳ 3-бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2026 йил 17 февралдаги 63-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3345-1, 21.02.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2026 й., 10/26/3345-1/0170-сон)
Мазкур Нормативлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 30 декабрдаги 53-2021-сон буйруғига
2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2017 йил 16 октябрдаги 18-2017-сон «Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2945, 2017 йил 7 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 45-сон, 1123-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 14 сентябрдаги 22-2018-сон «Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2945-1, 2018 йил 10 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 41-сон, 817-модда).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2022 й., 10/22/3345/0063-сон; 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон; 23.02.2026 й., 10/26/3345-1/0170-сон)