вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи, мазкур бошқарув органи тизимига кирмайдиган корхоналар ва ташкилотлар учун мажбурий кучга эга бўлган ёки идоралараро тусдаги (умумий мажбурий тусдаги) меъёрий ҳужжатлари ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб, агар ҳужжатнинг ўзида кечроқ муддатда кўрсатилмаган бўлса, кучга киради ва бажарилиши керак;
давлат рўйхатидан ўтказилмаган меъёрий ҳужжатлар кучга кирмаган ҳужжат сифатида ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди ҳамда тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш, ундаги кўрсатмалар бажарилмаганлиги учун фуқаролар, мансабдор шахслар, корхоналар ва ташкилотларга бирор-бир жазо қўллаш учун асос бўлиб хизмат қилмайди;
меъёрий ҳужжатнинг давлат рўйхатидан ўтказиш тартиб рақами ва санаси кўрсатилмаган ҳолда тарқатилиши ва эълон қилиниши тақиқланади.
Юқорида кўрсатиб ўтилган қоидалар вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг мазкур қарор қабул қилингунча Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган меъёрий ҳужжатларига татбиқ этилмайди.
2. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга ўн кун муддатда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш ёки давлат рўйхатидан ўтмаган ҳужжатларни бекор қилиш, бузилган ҳуқуқларни тиклаш, етказилган зарарларни қоплаш тўғрисидаги даъволар билан суд органларига мурожаат қилиш, шунингдек, айбдор мансабдор шахсларни тегишли жавобгарликка тортиш масаласини Ҳукумат олдига қўйиш ҳуқуқи берилсин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.03.00 Давлат божи бўйича имтиёзлар]
Кўрсатиб ўтилган даъволар судга берилганда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат божи тўлашдан озод қилинсин.
4. Адлия вазирлигига юкланган вазифаларни таъминлаш учун Адлия вазирлиги марказий аппаратининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими негизида икки бўлимдан иборат Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси ташкил этилсин.
Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати тузилмасида ташкил этилаётган Бошқарма учун зарур маблағлар ажратсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан «Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси» — «Бюллетень нормативных актов министерств, государственных комитетов и ведомств Республики Узбекистан» нашр этилиши маъқуллансин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси, «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси ва «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни билан биргаликда кўрсатиб ўтилган бюллетеннинг ўз вақтида нашр этилишини таъминлаш билан боғлиқ ташкилий, молиявий ва моддий-техник масалаларни 1997 йил 1 ноябргача ҳал этсин.
6. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг умумий-мажбурий тусдаги норматив ҳужжатларининг ҳуқуқий экспертизаси ва уларни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1993 йил 17 июндаги 294-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 6-сон, 25-модда);
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг умумий-мажбурий тусдаги норматив ҳужжатларининг ҳуқуқий экспертизаси ва уларни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1993 йил 17 июндаги 294-сон қарорига қўшимча киритиш тўғрисида» 1994 йил 15 июндаги 300-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 йил., 6-сон, 29-модда).
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда:
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
Вазирликлар юкланган вазифаларни ҳисобга олган ҳолда Вазирлик тўғрисидаги низомни ва марказий аппарат тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 9 октябрь,
469-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида
Мазкур Низом вазирликлар, давлат қўмиталари, идораларнинг меъёрий ҳужжатларини (кейинги ўринларда «меъёрий ҳужжатлар» деб аталади) ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини, шунингдек, уларга қўйиладиган асосий талабларни белгилайди.
1. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг (кейинги ўринларда «вазирликлар ва идоралар» деб аталади) меъёрий ҳужжатларини, уларнинг амал қилиш муддатидан (доимий ёки вақтинча) ҳамда улардаги маълумотларнинг хусусиятидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказади.
2. Вазирликлар ва идораларнинг умумий мажбурий тусдаги:
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи;
идоралараро тусга эга бўлган;
мазкур бошқарув органи тизимига кирмайдиган корхоналар ва ташкилотлар учун мажбурий кучга эга бўлган меъёрий ҳужжатлари ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
3. Вазирликлар ва идоралар меъёрий ҳужжатларни қабул қилишда ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун уларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этадилар.
4. Бир нечта вазирлик ва идора қабул қилган меъёрий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказишга тақдим этиш ҳужжатни тасдиқлаганлар орасида биринчи бўлиб кўрсатилган органга юкланади.
5. Меъёрий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ бўлиши керак.
6. Вазирликлар ва идоралар ўз ваколатлари доирасида меъёрий ҳужжатларни буйруқлар, қарорлар, йўриқномалар, кўрсатмалар шаклида ёки тегишли органлар тўғрисидаги низомларда назарда тутилган бошқа шаклларда қабул қиладилар.
7. Меъёрий ҳужжатда мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг қайси Қонунини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қайси қарорини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қайси Фармонини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қайси қарорини (уларнинг моддалари ёки бандларини) бажариш юзасидан ёки улар асосида чиқарилаётганлиги мажбурий тартибда кўрсатилади.
8. Меъёрий ҳужжат тузилмаси ҳуқуқий тартибга солиш мавзуси изчил ривожлантирилишини, шунингдек, бўлажак ҳужжат бир хилда тушунилиши ва қўлланилишини таъминлаш керак.
Агар меъёрий ҳужжат қабул қилиниши мақсадлари ва сабаблари тушунтирилиши талаб этилса, унда кириш қисми берилади. Меъёрий тусга эга бўлган қоида кириш қисмига киритилмайди.
Меъёрий ҳужжат қоидалари аниқ ва ёрқин адабий тилда баён қилиниши керак. Фойдаланиладиган тушунчалар ва атамалар турлича талқин қилинишини истисно қилиш учун уларнинг амалдаги қонун ҳужжатларида қабул қилинган аҳамиятига мувофиқ бир хилда қўлланилади. Зарур ҳолларда махсус атамалар ва тушунчаларнинг қисқача таърифи берилади, умумий қабул қилинган қисқартмалар қўлланади ва бошқа қисқартиришлар тушунтирилади. Эскирган ва кўп маъноли сўзлар ва иборалар, образли қиёслашлар, мажозлар, сифатлашлар қўлланилишига йўл қўйилмайди.
Мазкур меъёрий ҳужжатнинг бошқа бандларига, шунингдек, вазирликлар ва идораларнинг илгари қабул қилинган меъёрий ҳужжатларига ҳавола қилиш уларнинг ўзаро алоқасини кўрсатиш ёки такрорга йўл қўймаслик зарур бўлган ҳоллардагина қўлланилади.
Меъёрий ҳужжатнинг ҳар бир бандида битта меъёрий кўрсатма бўлиши керак. Ҳужжатнинг ҳар бир мустақил банди тўлиқ ва тугалланган мазмунга эга бўлиши керак.
10. Агар меъёрий ҳужжатнинг қабул қилиниши мазкур орган томонидан илгари қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар ўз кучини йўқотиши эътироф этилишини ёки уларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини талаб этса, ундай ҳолда ушбу қоидалар тақдим этилган меъёрий ҳужжатда ёхуд бошқа ҳужжатда акс эттирилиши керак.
меъёрий ҳужжатни чиқариш учун асос (вазирлик ва идора ваколати, меъёрий ҳужжатга кирган масалаларни ҳал этишни топшириш ёки бундай ҳуқуқ бериш юзасидан юқори органнинг қарори, ҳужжат қабул қилиниши учун асос бўлиб хизмат қилган бошқа ҳолатлар);
ушбу масала бўйича илгари бошқа органлар томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар ва давлат рўйхатидан ўтказишга тақдим этилган ҳужжат қабул қилиниши муносабати билан уларни ўзгартириш ёки ўз кучини йўқотган деб эътироф этиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлган маълумотнома илова қилинади.
12. Тайёрланган меъёрий ҳужжат вазирлик ёки идора раҳбарияти томонидан имзолангунга қадар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан текширилиши керак.
Тақдим этилган меъёрий ҳужжатга ушбу органнинг юридик хизмати раҳбари томонидан виза қўйилган, илова қилинган маълумотнома эса имзоланган бўлиши керак.
III. Ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби
14. Зарурат бўлса, экспертизадан ўтказишда Адлия вазирлиги қўшимча ҳужжатларни талаб этиш, шунингдек, меъёрий ҳужжатлар бўйича хулосалар бериш учун мутахассислар ва илмий ходимларни штатдан ташқари экспертлар сифатида жалб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
15. Агар тақдим этилган меъёрий ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлган ва мазкур Низомнинг II бўлимида кўрсатилган талабларига жавоб берган тақдирда, Адлия вазирлиги уни давлат рўйхатидан ўтказади.
16. Агар меъёрий ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлса, мазкур Низомнинг II бўлими талабларига жавоб бермаса, ёхуд манфаатдор органлар билан келишиш мажбурий ҳисобланганда бундай органлар билан келишилмаган бўлса, меъёрий ҳужжатни рўйхатдан ўтказиш рад этилиши мумкин.
Давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган меъёрий ҳужжатлар Адлия вазирлигининг хулосалари ҳисобга олинган ҳолда пухта ишланган тақдирда давлат рўйхатидан ўтказиш учун такроран тақдим этилиши мумкин.
17. Меъёрий ҳужжатнинг асл нусхаси давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин унга берилган рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами билан биргаликда уни тақдим этган органга қайтарилади, икки нусхаси ҳисобга олиш ва эълон қилиш учун Адлия вазирлигида қолади.
18. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ўзгарган тақдирда вазирликлар ва идоралар давлат рўйхатидан ўтказилган ўз меъёрий ҳужжатларини қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш ҳамда ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этишлари керак. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар ва идоралардан уларнинг давлат рўйхатидан ўтказилган меъёрий ҳужжатларини қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолга келтиришни талаб қилишга ҳақлидир.
Вазирликлар ва идоралар ушбу ҳолда ўн кун муддатда ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўзлари қабул қилган меъёрий ҳужжатлардаги ўзгартириш ва қўшимчаларни Адлия вазирлигига тақдим этишга мажбурдир. Ушбу қоида бажарилмаган тақдирда Адлия вазирлиги меъёрий ҳужжатни давлат реестридан чиқаришга ҳақлидир, бу меъёрий ҳужжатни юридик кучга эга эмас деб ҳисоблаш учун асос бўлади.
Меъёрий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ушбу ҳужжатни қабул қилган орган томонидан, ёхуд бунга вакил қилинган орган томонидан мазкур ҳужжат қабул қилинган тартибда амалга оширилади.
Низоли масалалар пайдо бўлган, шунингдек, меъёрий ҳужжатни қўллаш билан боғлиқ бўлган янги ҳолатлар аниқланган тақдирда, Адлия вазирлиги масала белгиланган тартибда ҳал этилишигача меъёрий ҳужжатнинг (ёки унинг тегишли қисмининг) амал қилишини тўхтатишга ҳақлидир.
19. Меъёрий ҳужжатларни қабул қилган орган тугатилган ёки қайта ташкил этилган тақдирда унинг ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиши, уларнинг тарқатилиши, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши ҳақидаги масалалар унинг ҳуқуқий вориси ёки юқори турувчи орган томонидан ҳал этилади.
20. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган меъёрий ҳужжатларни давлат бошқарувининг тегишли органлари, муассасалар, ташкилотлар ва корхоналар эътиборига етказади.
Белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши ва нашр этилиши (эълон қилиниши) керак бўлган меъёрий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар бажариш учун юборилишига йўл қўйилмайди.
21. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли органларга улар қабул қилган меъёрий ҳужжатлар бўйича тушунтириш бериш зарурлиги тўғрисида тақдимномалар киритишга ҳақлидир.