Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ВАЗИРЛИКЛАР, ДАВЛАТ ҚЎМИТАЛАРИ ВА ИДОРАЛАРИНИНГ УМУМИЙ-МАЖБУРИЙ ТУСДАГИ НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРТИЗАСИ ВА УЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА» 1993 ЙИЛ 17 ИЮНДАГИ 294-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМча КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг умумий-мажбурий тусдаги идоравий норматив ҳужжатларининг ҳуқуқий экспертизаси учун йиғим тўланиши бюджетдан қўшимча маблағ ажратилишига олиб келишини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг умумий-мажбурий тусдаги идоравий норматив ҳужжатларининг ҳуқуқий экспертизаси ва уларни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1993 йил 17 июндаги 294-сон
қарори қуйидаги таҳрирдаги 3-банд билан тўлдирилсин.
«3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан маблағ билан таъминланадиган вазирликлари, идоралари ва давлат қўмиталари умумий-мажбурий тусдаги идоравий норматив ҳужжатлари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганлиги учун йиғим тўлашдан озод қилинадилар».