toggle_night_mode
Ҳужжат 14.01.2022 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 14 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3299-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги ПҚ-5250-сон «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 27 апрелдаги 26-сон буйруғи (рўйхат рақами 3299, 2021 йил 7 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2021 й., 10/21/3299/0438-сон) билан тасдиқланган Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 28 декабрь,
80-сон
Келишилди:
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А. БУРХАНОВ
2021 йил 23 декабрь
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари В. ТУРАБОВ
2021 йил 22 декабрь
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 28 декабрдаги 80-сон буйруғига
ИЛОВА
Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар
1. Қуйидаги мазмундаги 81-банд билан тўлдирилсин:
«81. Туман ва шаҳар ҳокимликлари ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича маълумотларни мазкур Низомнинг 16-иловасига мувофиқ шаклларда «Очиқ бюджет» ахборот портали ҳамда ўзларининг расмий веб-сайтларига ҳар чорак якунларига кўра, кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар жойлаштириб боради.».
2. Мазкур қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирдаги 16-илова билан тўлдирилсин.
3. Мазкур қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан келишилган.
Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчаларга
ИЛОВА
«Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
16-ИЛОВА
Ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича
МАЪЛУМОТ

____________________ туман (шаҳар)

____________ (ой) 20__ йил

1-жадвал

Т/р

Кўрсаткич номи

Сумма

(минг сўм)

1.

Йил бошига қолдиқ

2.

Фуқаролар ташаббуси жамғармасига ўтказилган маблағлар*

3.

Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган (ғолиб деб топилган) тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилган маблағлар**

3.1.

Тадбирларни амалга ошираётган пудратчи ташкилотларга бажарилган ишлар учун тўланган маблағлар

3.2.

Тадбирларни молиялаштиришга ажратилган, бироқ пудратчи ташкилотларга тўлаб берилмаган қолдиқ маблағлар

4.

Фуқаролар ташаббуси жамғармасидаги қолдиқ маблағлар

2-жадвал

Т/р

Бажарилган тадбирлар номи

Молиялаштирилган таклифлар сони

кўрсаткичлар

ўлчов бирлиги

миқдори

сарфланган маблағлар

1.

Ҳудудий ички йўллар

умумий узунлиги

2.

Умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва жиҳозлаш

сони

3.

Мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш

сони

4.

Соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш

сони

5.

Бошқа ижтимоий соҳа муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш

сони

6.

Ичимлик суви таъминотини яхшилаш

умумий узунлиги

7.

Кўча чироқларини ўрнатиш

чироқлар сони

8.

Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш

тадбирлар сони

9.

Бошқа тадбирлар

сони

жами

Х

Х

Изоҳ:
* Ушбу қаторда мазкур маълумотнинг 1-иловасидаги Фуқаролар ташаббуси жамғармасига ҳақиқатда ўтказилган маблағлар устунининг Жами ажратиладиган маблағлар қаторидаги маблағлар акс эттирилади.
** Ушбу қаторда мазкур маълумотнинг 2-иловасидаги Ажратилган маблағлар устунининг жами қаторидаги маблағлар акс эттирилади.
Ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича маълумотга
1-ИЛОВА
Фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағларини шакллантирилиши юзасидан
МАЪЛУМОТ

___________________туман (шаҳар)

____________ (ой) 20__ йил


Т/р

Фуқаролар ташаббуси жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари

Фуқаролар ташаббуси жамғармасига йўналтирилиши лозим бўлган маблағлар

Фуқаролар ташаббуси жамғармасига ҳақиқатда ўтказилган маблағлар

Фарқи

Изоҳ

1-чорак

2-чорак

3-чорак

4-чорак

1.

Туман (шаҳар) бюджетининг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоиз қисми миқдорида ажратиладиган маблағлар

2.

Туман (шаҳар) бюджетининг қўшимча манбаларининг 30 фоизи миқдорида ажратиладиган маблағлар

2.1.

Шу жумладан

эркин қолдиқ маблағлари

2.2.

даромадларнинг ҳисобот чораклари якунлари бўйича аниқланадиган прогноздан ошириб бажарилган қисми

2.3.

давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган тушумлар

2.4.

электрон савдо майдончасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишдан тушган маблағлар

2.5.

бюджетдан ажратиладиган маблағлар камайтирилиши натижасида бўшаб қолган маблағлар

3.

Жами ажратиладиган маблағлар

Ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича маълумотга
2-ИЛОВА
Фуқаролар ташаббуси жамғармасидан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган (ғолиб деб топилган) тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилган маблағлар юзасидан
МАЪЛУМОТ

_____________________туман (шаҳар)

______________ (ой) 20__ йил


Т/р

Тадбирнинг хос рақами (ID)

Жами тўпланган овозлар сони

шундан

Тадбирнинг қисқача мазмуни (соҳаси)

Тадбирнинг молиялаштирилиши (минг сўм)

онлайн овозлар

офлайн овозлар

SMS орқали

Тадбирни молиялаштириш учун очилган ҳисобварақ

Тадбирнинг фуқаро томонидан киритилган дастлабки қиймати

Тадбирни амалга ошириш қиймати*

Ажратилган маблағлар

Бажарилган ишлар учун тўлаб берилган маблағлар

Қолдиқ маблағлар

1.

2.

3.

...

Жами:

Изоҳ:
* Тадбирни амалга ошириш қиймати устунида лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан пудратчи ташкилотлар билан тузилган шартномада тадбирни амалга ошириш учун назарда тутилган қиймат акс эттирилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.01.2022 й., 10/22/3299-1/0028-сон)