1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мақомини ошириш, чет эл кредитлари ва инвестицияларига хизмат кўрсатиш бўйича Ҳукумат ва Марказий банкнинг вакили сифатида миллий банк зиммасига юклатилган вазифаларнинг имкони борича тўла-тўкис бажарилиши учун шарт-шароитлар яратиш, хорижий шериклар учун ишончли кафолатлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Уставининг янги таҳрири Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кучга киритиш тартиби ҳақидаги қарорига мувофиқ тасдиқлансин (илова қилинади).
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Миллий банк устав жамғармаси умумий ҳажмининг камида 60 фоизининг асосий эгаси этиб белгилансин ва бу мақсадлар учун республика бюджетидан 2 миллиард сўм ва 200 миллион АҚШ доллари ажратилсин.
Молия вазирлиги бир ҳафта муддат ичида Миллий банк устав жамғармасига республика Ҳукумати тўлаган улуш сифатида кўрсатиб ўтилган маблағларни ажратсин.
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Бошқаруви банк устав жамғармасини шакллантириш учун хорижий муассисларни ва Ўзбекистон Республикаси резидентларини жалб этиш масаласини ишлаб чиқсин ва бу хусусда таклифлар киритсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 июлдаги 265-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
4. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Бошқарувига бериладиган кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг миқдорини мустақил белгилаш ҳуқуқи берилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
5. Республиканинг Ташқи иқтисодий фаолият субъектларига хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, жойларда валюта инвестицияларидан фойдаланишни назорат қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки тармоғини ривожлантириш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида Миллий банк филиалларини ташкил этишга кўмаклашсин;
Андижон, Жиззах, Навоий, Сурхондарё, Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг филиалларини очиш учун вилоятларнинг марказларида тегишли бинолар ажратилишини таъминласинлар;
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда Москва, Санкт-Петербург, Одесса, Чоп, Брест шаҳарларида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки филиалларини очиш чора-тадбирларини кўрсин;
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Москва филиалини очиш учун Элчихона меҳмонхонаси янги биносининг 1-қаватида жой ажратсин.
6. Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда 10 кун муддат ичида Миллий банкнинг солиқ солиш базасини ривожланиш учун сарфланадиган маблағлар миқдорида камайтиришга доир таклифни кўриб чиқсин ва республика Ҳукуматига киритсин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ў.Т. Султонов ва Б.С. Ҳамидов ўртоқлар зиммасига юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 21 январь,
45-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 январдаги 45-сон қарор билан ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг
УСТАВИ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (бундан кейин матнда «Банк» деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 7 сентябрдаги Фармонига асосан ташкил этилган.
2. Банк давлатнинг ихтисослаштирилган банки ҳисобланади, у Ўзбекистон Республикаси мулки бўлиб, Ҳукумат тасарруфида туради ва Ўзбекистон Республикасининг банк тизимига киради.
3. Банк фаолиятининг асосий йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасидаги сиёсатини рўёбга чиқариш, бошқа мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга, республиканинг экспорт имкониятини кенгайтиришга, товарлар ҳамда кўрсатиладиган хизматлар экспорти ва импорти таркибини яхшилашга кўмаклашиш, ташқи иқтисодий фаолиятга хизмат кўрсатиш, валюта маблағлари тўплаш ҳамда валюта манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир.
4. Банк Ҳукумат ва Марказий банкнинг топшириғига биноан бошқа давлатларнинг банклари, халқаро молия институтлари ва бошқа молия-кредит муассасалари билан муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифодалайди.
5. Банк ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Марказий банкнинг норматив ҳужжатларига, шунингдек ушбу Уставга амал қилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 31 декабрдаги 471-сон қарори таҳририда)
6. Банк юридик шахс ҳисобланади, ўзининг алоҳида мулки ва мустақил балансига эга бўлади, ўз номидан ҳуқуқ ва мажбуриятлар олиши, судда, хўжалик суди ва холислик судида даъвогар ҳамда жавобгар бўлиши мумкин.
7. Банк унинг филиаллари (бўлимлари) ва ваколатхоналар Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган доира шаклидаги муҳрга, ўз номи ўзбек, инглиз ва рус тиллари ёзилган штамплар ҳамда иш қоғозларига эга бўлади.
8. Банк ўз фаолиятини тижорат асосида амалга оширади.
9. Банк Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди, Ўзбекистон Республикаси Банк мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди, Ўзбекистон Республикаси ўз зиммасига бундай мажбурият олган ҳоллари бундан мустасно.
II. БАНКНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ХИЗМАТЛАРИ
10. Банк ўз фаолияти мақсадларига эришиши учун:
экспорт, импорт аъмоллари ва савдо-сотиққа тааллуқли бўлмаган аъмоллар бўйича республиканинг халқаро ҳисоб-китобларини, шунингдек, бошқа халқаро ҳисоб-китобларни ташкил этади ва амалга оширади;
Ўзбекистон Республикасининг топшириғига биноан Ўзбекистон Республикаси номидан қарз олувчи, кафил ва кредитор сифатида иш кўриш ҳуқуқига эга;
Ўзбекистон Республикаси чет эл валютасида берадиган ва оладиган давлатлараро ҳамда ҳукуматлараро қарзлар ва кредитларга хизмат кўрсатади, шунингдек, улар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширади;
ҳукуматлараро битимларнинг тўлов шартларини ишлаб чиқишда қатнашади;
хорижий давлатлар билан валюта-молия ва кредит-ҳисоб-китоб муносабатларини такомиллаштиради, бу муносабатларнинг самарадорлигини оширади, ҳисоб-китоб қилиш ва кредитлар беришнинг энг тежамли ва илғор шаклларини қўллайди;
чет эл банклари, концернлари, фирмалари ва бошқа шериклар томонидан шартномаларни бажариш чоғида уларнинг айби билан тўлиқ олинмайди қолган маблағларни ундиришга кўмаклашади;
экспорт ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва уларни ривожлантириш учун чет эл валютасида кредитлар беришни амалга оширади;
янги иш жойларини очишга, республика маҳсулотларининг жаҳон бозорига чиқишига кўмаклашувчи қишлоқ хўжалик хом ашёсини қайта ишлаш, ҳозирги замон асбоб-ускуналарини асосида саноат корхоналарини такомиллаштириб, уларда янги техникалар ўрнатиш, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш юзасидан иш жараёни такомилига етказилган илғор технологияларни республикага жалб этишга доир лойиҳа ва дастурларга кредит беради;
МДҲ қатнашчиси бўлган давлатлар ва хорижий давлатларнинг банклари билан бевосита гумаштачилик муносабатлари ўрнатади;
иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш давлат режаларини, пул-кредит сиёсати бош йўналишларини, жамланма валюта режасини, валюта тушуми ҳажмлари ва банк аъмоллари бўйича тўловларга доир таклифларни ишлаб чиқишда қатнашади;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида валюта бошқаруви ва банк фаолияти бўйича қонунчилик ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади;
тижорат муассасалари учун амалда бўлган қонунчилик доирасида банкка доир бошқа фаолиятларни амалга оширади.
12. Банкнинг маблағлари даромадлардан, шу жумладан, чет эл валютасида даромадлардан ҳосил бўладиган устав, захира жамғармалари ва бошқа жамғармалардан ташкил топади.
13. Банкнинг устав сармояси 4.000.000.000.00 (тўрт миллиард) сўмни ва 400.000.000.00 (тўрт юз миллион) АҚШ долларини ташкил этади, булар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тўланган маблағлар ҳисобига устав сармоясини кўпайтириш учун маблағларни ҳисоблаб ўтказиш ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг фойдаларини сармояга айлантириш кунидаги Марказий банкнинг курси бўйича сўмларга тенгдир.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 31 декабрдаги 471-сон қарори таҳририда)
14. Устав сармояси аниқ мақсадга қаратилган тушумлар республика бюджети маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида ман этилмаган бошқа манбалар ҳисобига ҳосил бўлади. Устав сармоясининг миқдори республика Ҳукуматининг қарорига биноан ўзгартирилиши мумкин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 31 декабрдаги 471-сон қарори таҳририда)
қимматли қоғозлар (облигациялардан ташқари) чиқариш натижасида олинган маблағлар;
(17-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 ноябрдаги 234-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 448-модда)
18. Банк кредит, молия, ҳисоб-китоб-касса хизматларини ва банкка тааллуқли бошқа хизматларнинг бутун мажмуини бажаради. Шу жумладан:
бошқа давлатларнинг банклари, кредит ва бошқа муассасалари (шу жумладан, халқаро) билан гумаштачилик муносабатлари ўрнатиш, экспорт, импорт аъмоллари, савдо-сотиққа тааллуқли бўлмаган ва бошқа аъмоллар бўйича халқаро ҳисоб-китобларини амалга ошириш шартлари ва тартиби тўғрисида, кредитлар бериш ва олиш ҳақида, ушбу Уставда назарда тутилган бошқа аъмолларни бажариш хусусида шартномалар (битимлар) тузади;
чет эл банклари ва халқаро банклар ҳамда бошқа ташкилотлардан халқаро банк амалиётида қўлланадиган шаклларда кредит ва қарзлар олади, шунингдек векселлар тарзида олинган кредит ва қарзларни ҳамда Банкнинг бошқа мажбуриятларини таъминлайди;
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 ноябрдаги 234-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 448-модда)
Банкнинг ташқи иқтисодий фаолияти билан боғлиқ бўлган мижозларига экспорт қилинадиган моллар ишлаб чиқаришни, барпо этиш ва уларни ривожлантириш учун бундай мижозларнинг кундалик фаолиятини таъминлаш учун сўмларда, шунингдек, чет эл валютасида қарзлар беради;
Банк аъмолларини бажариш ва пул маблағларини сақлаш учун банкларда, шу жумладан, чет эл банкларида гумаштачилик ҳисоблари очади;
банклардан, шу жумладан, чет эл банклари, халқаро банклар ва бошқа ташкилотлардан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, хорижий давлатларнинг фуқароларидан ҳисобларига ҳамда омонатга қўйиш учун сўм ва чет эл валюталарида маблағлар қабул қилади, чет эл халқаро банкларидаги ва бошқа кредит муассасаларидаги ҳисоблар ва омонатларга маблағлар жойлаштиради;
шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси банклари, чет эл банклари ҳамда халқаро банклар, бошқа молия муассасаларининг гумаштачилик ҳисобларидаги маблағларни тасарруф этиш тартибини, бундай ҳисобларни очиш ва юритиш тартибини ҳамда Банкдаги омонатга сўм ва чет эл валютасида маблағ жойлаштириш шартларини белгилайди;
тўлов ҳужжатларини сотиб олади ва сотади, шунингдек, ана шу ҳужжатлар билан боғлиқ битимлар тузади ва банк аъмолларини бажаради;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида чет эл валютаси (банкнот, казначей билетлари, тангалар), чет эл валютасида тўлов ҳужжатлари (чеклар, векселлар, аккредитивлар ва шу кабилар) ҳамда бошқа валюта бойликлари сотиб олади ва сотади, шунингдек, валюта бойликлари билан боғлиқ бўлган бошқа битимлар тузади ҳамда аъмолларни бажаради;
Халқаро банк амалиётига мувофиқ равишда хорижий мамлакатларда чет эл валютаси (дилинг) сотиб олиш ва сотиш ҳамда бошқа валюта аъмолларини бажаради;
учинчи шахслар номидан ижроси пул шаклида амалга оширилиши назарда тутилган кафиллик кафолатлар ва бошқа мажбуриятларни ўз зиммасига олади;
товарлар етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш шартларидан келиб чиқадиган талаблар қўйиш ҳуқуқини олади, бундай талабларни ва уларга тааллуқли инкассациялар (факторинг) ижросини таваккал қилиб ўз зиммасига олади;
асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва бошқа мол-мулк (лизинг)ни ижара шартларида сотиб олади ва бошқаларга беради;
тўлов ҳужжатлари ва бошқа қийматли қоғозлар (облигациялардан ташқари)ни чиқаради;
(18-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 ноябрдаги 234-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 448-модда)
давлат тўлов ҳужжатларини ва бошқа қийматли қоғозларни сотиб олади, сотади, сақлайди ҳамда улар билан боғлиқ бошқа аъмолларни бажаради;
ҳозирги замон техникаси ва технологияларини (кредит ва электрон варақаларни жорий этиш, Банкни жаҳон банклараро телекоммуникация тармоғига қўшиш ва ҳ. қ) орқали мижозларга хизмат кўрсатиш шаклларини такомиллаштиради;
қимматбаҳо металларни ҳисоблар ва омонатларга жалб этади ҳамда жойлаштиради, ҳам ички бозорда, ҳам халқаро бозорда қимматбаҳо металларни, табиий қимматбаҳо металларни сотиб олади, сотади ҳамда улар билан боғлиқ бошқа аъмолларни бажаради;
мижозларнинг топшириғига биноан маблағларни жалб этиш ва жойлаштириш, қийматли қоғозларни бошқариш ҳамда бошқа аъмоллардан иборат ишонч аъмолларини бажаради;
мижозлар ва гумашта-банкларнинг ҳисобини юритади;
мижозлар билан тузилган шартномалар асосида чет эл валютасини, қимматбаҳо металларни, валюта ва бошқа бойликларни сақлашга, комиссияга қабул қилади;
банк фаолияти билан боғлиқ маслаҳатлар беради ва маркетинг хизматлари кўрсатади.
ўз маблағлари билан, шу жумладан, улушбай асосда корхоналар, ташкилотлар ва бошқа тижорат тузилмаларини ташкил этишда ва уларнинг хўжалик фаолиятида, шу жумладан, холдинг асосида иштирок этиши;
корхоналар ва ташкилотларнинг берган ишончномаси бўйича молия ва хўжалик идораларида уларнинг номидан вакиллик қилиши мумкин.
20. Банкнинг мижозлар ва бошқа контрагентлар билан муносабатлари шартнома асосида қурилади.
21. Банк:
кредит берилган корхоналар ва ташкилотлардан уларнинг тўлов қобилиятини, шунингдек, берилган кредитлар қайтарилишининг таъминланганлигини тасдиқловчи ҳисоботлар, баланслар ва ҳужжатлар олишга;
банкнинг ўз маблағлари ёки кредитлар билан иштирокида амалга оширилиши мўлжалланаётган объектларнинг қурилиши, уларни техника билан қуроллантириш ва бошқа хўжалик фаолияти бўйича лойиҳа ечимларини экспертизадан ўтказишни талаб қилишга;
қонунда белгиланган ҳоллар қарздорларни тўлов қобилиятига эга эмас деб эълон қилишга;
шартномалар асосида актив ва пассив аъмоллар ўтказиш учун фоиз ставкалари, шунингдек, кўрсатилган хизматлар учун комиссион тарзда тақдирлаш миқдорларини белгилашга ҳақлидир.
24. Банк Кенгаши Мажлиси ҳар йили камида икки марта чақирилади. Зарурат бўлганда Банк Кенгашининг Навбатдан ташқари мажлислари:
Вазирлар Маҳкамаси;
Марказий банк;
Банк Кенгаши Раиси;
Банк Кенгашининг икки ва ундан ортиқ аъзолари;
Банк Бошқаруви;
ички аудит хизмати раҳбари;
Банкнинг ташқи аудитори ташаббуси билан чақирилади.
Банк Кенгаши мажлисида қарорлар қатнашчиларнинг 3/4 овози билан қабул қилинади. Кенгаш мажлисида Кенгашнинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади.
Банк Кенгаши Мажлиси унда Банк Кенгаши аъзолари рўйхатдаги таркибининг камида 75 фоизи қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Бунда мажлисларда Кенгаш Раисининг қатнашиши мажбурий ҳисобланади.
Банк Кенгаши ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ва ушбу Уставга амал қилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 июлдаги 265-сон қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Банк Уставини, унга ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш учун тақдим этади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Банк устав сармоясини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни тасдиқлаш учун тақдим этади;
Банк фаолияти йиллик натижаларини тасдиқлайди;
Банк Бошқаруви тавсиясига кўра даромадни тақсимлаш, шунингдек, зарарларни қоплаш тартибини тасдиқлайди;
Банкнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлайди;
Банк Бошқаруви аъзолари таркибини тасдиқлайди, Бошқарув Раиси ва Бошқарув Раисининг ўринбосарлари бундан мустасно;
Банкнинг кредитлар бериш, активлар ва пассивларни бошқариш, инвестицияларни амалга ошириш ва Банк мижозларига хизматларнинг янги турларини кўрсатиш соҳасидаги сиёсати асосий йўналишларини белгилайди;
Банк Бошқаруви ҳисоботларини эшитади;
Банк билан боғлиқ шахслар билан битишувлар тузиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
битишувни тузиш тўғрисида қарор қабул қилинадиган кунда қиймати банк активлари баланс қийматининг йигирма беш фоизидан ортиқ бўлган битишувлар ёки бир нечта ўзаро боғлиқ битишувлар тузиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
Банкнинг филиаллари, ваколатхоналари, шуъба ва номустақил корхоналарини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилади ҳамда уларнинг низомлари ва уставларини тасдиқлайди;
банк Бошқаруви фаолияти тартибини белгиловчи ҳужжатларни тасдиқлайди.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 июлдаги 265-сон қарори таҳририда)
Банк Бошқаруви Раиси ва унинг ўринбосарлари лавозимга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадилар.
Банк Бошқаруви Раиси Банкнинг юқори мансабдор шахси ҳисобланади, у Банк Устави билан ўзига берилган ваколатларга мувофиқ Банк фаолиятига раҳбарлик қилади ва Банкка юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Бошқарув Раиси ва унинг ўринбосарлари билан бир қаторда, Бошқарув таркибига, Банк Кенгаши қарорига биноан, Банкнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари лавозимига кўра кирадилар.
Банк Бошқаруви:
Банк фаолиятини ташкил қилади ва унга тезкор раҳбарликни амалга оширади, Уставдаги вазифаларнинг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг ҳамда Банк Кенгаши қарорларининг бажарилишини таъминлайди;
ушбу Уставга кўра Банк Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилиши керак бўлган барча масалаларни олдиндан кўриб чиқади, улар бўйича тегишли материаллар, таклифларни ва қарорлар лойиҳаларини тайёрлайди;
Бошқарув кўриб чиқиши учун киритилган бошқа масалаларни кўриб чиқади ва ҳал қилади.
Банк Бошқаруви Ҳукуматнинг валюта-молия муносабатлари соҳасидаги сиёсатини, Банкни ривожлантириш ва жорий фаолиятини Банк томонидан амалга ошириш билан боғлиқ барча масалаларни бамаслаҳат ва Бошқарув аъзолари фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқади.
Бошқарув қарорлари уларни қабул қилиш учун Бошқарув аъзолари рўйхатдаги таркибининг камида тўртдан уч қисми фикр билдиришган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 июлдаги 265-сон қарори таҳририда)
Банк фаолиятига доир барча масалаларни ҳал этади, ушбу Уставда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва Банк Кенгашининг ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир;
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 июлдаги 265-сон қарори таҳририда)
ишончномасиз Банк номидан иш кўради, республика органлари, корхоналари ва ташкилотларида, шунингдек бошқа давлатларда Банк фаолиятига доир барча масалалар бўйича Банк номидан вакиллик қилади;
шартномалар, битимлар, шу жумладан, меҳнат шартномалари тузади;
ишончномалар беради;
маблағларни, шу жумладан, хайрия тадбирлари учун тасарруф этиш ҳуқуқидан фойдаланади, хизмат сафарига, вакиллик қилишга ва бошқа мақсадларга сарфланадиган харажатларнинг энг юқори миқдорини белгилайди;
Банк фаолиятига доир бошқа масалаларни кўриб чиқади, ҳал этади.
VI. БАНКНИНГ МЕҲНАТ ЖАМОАСИ
28. Банкнинг меҳнат жамоаси — меҳнат шартномаси (контракти, битими) асосида, шунингдек, Банк билан ходим ўртасидаги меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг бошқа шакллари асосида Банк фаолиятида ўз меҳнати билан иштирок этадиган барча ходимлардан ташкил топади.
29. Банкнинг барча ходимлари Миллий банк ходимлари Кодексига риоя этишлари, Банкнинг аъмоллари, ҳисоблари ва омонатларига, мижозлари ва гумашталарига доир сирларни ошкор этмасликлари шарт.
30. Банк ҳар бир ходимининг меҳнат даромадлари, Банк ишининг пировард натижаларини ҳисобга олган ҳолда, шахсан қўшган меҳнат ҳиссасига қараб белгиланади, солиқлар билан тартибга солинади ва уларнинг миқдори чекланмайди.
Даромад тақсимланганда даромаднинг бир қисми (10 фоизгача) Банк меҳнат жамоаси аъзоларининг мулкига айлантирилади.
32. Банкда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг ягона қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Банк Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгиланган ҳажм ва муддатларда унга бухгалтерия баланси, ҳисоботлар ва бошқа материалларни тақдим этади.
33. Тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилигини аудиторлик ташкилоти тасдиқлаб бергандан кейин Банк Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилаган шаклда ва муддатларда йиллик балансни, фойда ва зарарга доир ҳисоб-китобни эълон қилади.
34. Банкнинг аъмолларини бажарадиган йили 1 январда бошланади ва 31 декабрда тугайди.
IХ. БАНК ФАОЛИЯТИНИ ТАФТИШ ҚИЛИШ ВА ТЕКШИРИШ
35. Банк фаолиятини тафтиш қилиш ва текшириш Банкнинг тафтиш комиссияси (ички аудит), мустақил аудиторлик ташкилотлари ва қонунчиликка мувофиқ бундай текширишларни ўтказиш ваколати берилган бошқа назорат идоралари томонидан амалга оширилади.