toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Хитой Халқ Республикасидаги Ваколатхонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 декабрдаги 1041-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси ҳузурида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ваколатхонасини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Хитой Халқ Республикасидаги Ваколатхонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 декабрдаги 1041-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 30 декабрь,
793-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 декабрдаги 793-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Хитой Халқ Республикасидаги ваколатхонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 декабрдаги 1041-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорнинг номидаги «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Хитой Халқ Республикасидаги ваколатхонаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ваколатхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 3-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларидаги «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Хитой Халқ Республикасидаги ваколатхонасининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ваколатхонасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
4. 1 — 3-иловаларнинг номларида «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Хитой Халқ Республикасидаги ваколатхонасининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ваколатхонасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 09/21/793/1222-сон)