Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Иқтисодиётнинг молиявий секторига хорижий инвестицияларни жалб этиш, шунингдек Тошкент шаҳрининг туристик салоҳиятини ошириш ҳамда ушбу соҳасидаги инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрининг марказий қисмида кўп тармоқли комплекс қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 декабрдаги 991-сон
қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
1.
2-банддаги «2020» рақами «2022» рақами билан алмаштирилсин.
«белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган материаллар (шу жумладан мебель ва жиҳозлар), хом ашё, ускуналар, технологик ҳужжатлар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, шунингдек, металл прокати, асбоблар-ускуналар учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);
белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича «вақтинча олиб кириш» божхона режимида олиб келинадиган қурилиш техникаси, машина ва механизмлар, асбоб-ускуналар, вақтинчалик бино ва иншоотлар, транспорт воситалари даврий божхона тўловлари тўлашдан».