Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот тизимлари соҳасини қайта ташкил этиш ва бошқаришни такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги
Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қуйидаги қарорларига ўзгартиришлар киритилсин:
а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 20 февралдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган Ҳукумат алоқа хизмати ҳақида
Низомнинг:
1 бўлим 11-банднинг
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
II бўлим
2-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги билан» сўзлари «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги билан» сўзлари билан алмаштирилсин;
II бўлим
3-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси тўғрисида» 1992 йил 3 сентябрдаги 406-сон
қарорининг:
1-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банднинг
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси алоқа вазири» сўзлари «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бош директори» сўзлари билан алмаштирилсин;
мазкур қарор билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси тўғрисидаги
Низомнинг:
I бўлими
5-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги ҳузуридаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
III бўлимнинг
учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги билан» сўзлари «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги билан» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларида муқобил хизматни ўташ амалга ошириладиган вазирликлар, идоралар ва концернларнинг
рўйхатидаги (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 7 июндаги 275-сон қарори билан тасдиқланган Муқобил хизматни ташкил этиш ва уни ўташ тартиби тўғрисида Низомга илова) «Алоқа вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
д) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт ва алоқа соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 1996 йил 12 майдаги 175-сон
қарорининг:
номидаги «ва алоқа» ва «тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш» сўзлари чиқариб ташлансин;
1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикасида темир йўл, ҳаво ва автомобиль транспортида юк ва йўловчилар ташиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
Магистрал ва халқаро алоқа линияларини лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда улардан фойдаланишга оид фаолиятни лицензиялаш тўғрисида
Низом (2-илова) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
е) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт ва алоқа соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи учун давлат пошлинаси миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида» 1997 йил 19 февралдаги 89-сон қарори
2-бандининг:
биринчи хатбошидаги «Алоқа вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Алоқа вазирлиги билан» сўзлари «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги билан» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг «Интелсат» йўлдош алоқаси халқаро ташкилотига кириши тўғрисида» 1997 йил 24 февралдаги 105-сон қарорининг
2-бандидаги «Алоқа вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини 2010 йилгача бўлган даврда реконструкция қилиш ва ривожлантириш миллий дастури тўғрисида» 1995 йил 1 августдаги 307-сон қарорининг
4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.