toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот тизимлари соҳасини қайта ташкил этиш ва бошқаришни такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қуйидаги қарорларига ўзгартиришлар киритилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 июндаги 159-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 24-сон, 273-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 апрелдаги 84-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 15-сон, 167-модда)
в) корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларида муқобил хизматни ўташ амалга ошириладиган вазирликлар, идоралар ва концернларнинг рўйхатидаги (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 7 июндаги 275-сон қарори билан тасдиқланган Муқобил хизматни ташкил этиш ва уни ўташ тартиби тўғрисида Низомга илова) «Алоқа вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 11-12-сон, 97-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг «д» ва «е» кичик бандлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 360-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 15-16-сон, 131-модда)
ж) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг «Интелсат» йўлдош алоқаси халқаро ташкилотига кириши тўғрисида» 1997 йил 24 февралдаги 105-сон қарорининг 2-бандидаги «Алоқа вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 23 октябрь,
482-сон