1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
«ТАСДИҚЛАНДИ»
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви
(2000 йил 22 февраль, 3/6-сон баённома) 466-сон
Марказий банк томонидан тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатларига қўйиладиган талаблар тўғрисида
1.2. Тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатлари банк амалиётларини қонун ҳужжатлари доирасида амалга оширишнинг батафсил, аниқ тартибини ўрнатиб, мазкур банк раҳбарлари ва ходимлари учун ижро этилиши мажбурий бўлган қўлланма вазифасини бажаради.
(1.2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/14-сонли қарори (рўйхат рақами 916-1, 10.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2020 й., 10/20/916-1/0734-сон)
1.3. Тижорат банклари ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар қонун ҳужжатлари ва улар ўртасида тузилган шартномалар, шунингдек Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари билан тартибга солинади.
(1.3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/14-сонли қарори (рўйхат рақами 916-1, 10.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2020 й., 10/20/916-1/0734-сон)
1.4. Тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатлари банкларда самарали ички назорат тизимини яратиш, банк фаолиятига хос бўлган таваккалчиликни самарали бошқариш (таваккалчиликни аниқлаш, баҳолаш, кузатиш)ни, хавфсиз ва соғлом банк фаолиятини юритишни, банк қонунчилигига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш, банк фаолиятини бошқариш ва банк операцияларини амалга оширишни қулайлаштириш мақсадида ишлаб чиқилади ва қабул қилинади.
1.5. Тижорат банклари ўз ваколатлари доирасида фақат мазкур банк учун мажбурий xapaктерга эга бўлган ички меъёрий ҳужжатларини низом, йўриқнома, кўрсатма, тартиб, қоида, буйруқ шаклида қабул қиладилар.
1.7. Тижорат банки ички меъёрий ҳужжатларида белгиланган қоидалар уларнинг мижозлари билан тузилган шартномаларда кўрсатиб ўтилган тақдирдагина, мижозлар учун мажбурий юридик кучга эга бўлади.
2.1. Тижорат банклари ишлаб чиққан меъёрий ҳужжатлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлиши ва Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари талабларига жавоб бериши шартдир.
(2.1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/14-сонли қарори (рўйхат рақами 916-1, 10.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2020 й., 10/20/916-1/0734-сон)
2.3. Ички меъёрий ҳужжатнинг тузилиши ҳуқуқий тартибга солиш мавзусининг мантиқан ривожланиб боришини, шунингдек, бўлажак ҳужжатнинг бир хил мазмунда тушунилиши ва амалда қўлланилишини таъминлаши лозим.
2.4. Ички меъёрий ҳужжат, унинг мазмунига мос келувчи қисқача номга эга бўлиши, мазмуни ва ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, ушбу ҳужжат алоҳида сарлавҳали боб, бўлим ва бандларга бўлиниши ҳамда рақамланиши лозим.
2.5. Ички меъёрий ҳужжатдаги қоидалар адабий тилда аниқ ва равшан баён қилинган бўлиши лозим. Турлича шарҳлаш имкониятларини истисно қилиш мақсадида ички меъёрий ҳужжатда ишлатилаётган тушунча ва иборалар уларнинг қонун ҳужжатларида қабул этилган маънолари билан бир хил шаклда қўлланилади.
(2.5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/14-сонли қарори (рўйхат рақами 916-1, 10.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2020 й., 10/20/916-1/0734-сон)
Зарур ҳолларда, махсус иборалар ва тушунчаларнинг қисқача таърифи бериб ўтилади, умум томонидан қабул қилинган қисқартмалар қўлланилади ва бошқа қисқартмаларга тушунчалар берилади. Бунда эскирган ҳамда кўп маъноли сўзлар ва сўз бирикмалари, нисбий ўхшатишларни ишлатиш мумкин эмас.
Мазкур ички меъёрий ҳужжатнинг бошқа бандларига, шунингдек Марказий банк ва бошқа вазирлик, идоралар томонидан аввал қабул қилинган меъёрий ҳужжатларга ҳавола қилишга фақатгина уларнинг ўзаро боғлиқлигини кўрсатиш ёки такрорлашларга йўл қўймаслик мақсадидагина йўл қўйилади.
2.7. Ички меъёрий ҳужжатнинг ҳар бир банди битта меъёрий қоидадан иборат бўлиши ҳамда ҳар бир алоҳида банд тўла ва тугалланган мазмунни ўз ичига олган бўлиши керак.
3.1. Ички меъёрий ҳужжатлар банкнинг тегишли таркибий бўлинмасида ишлаб чиқилганидан сўнг, банкнинг юридик хизмати томонидан, ушбу ҳужжатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ва бу борада юридик хулоса тайёрланиб, тегишли йиғма жилдларга тикиб қўйилади.
(3.1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/14-сонли қарори (рўйхат рақами 916-1, 10.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2020 й., 10/20/916-1/0734-сон)
Тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатларининг, уларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисида юридик хизматнинг хулосаси ва розилик имзоси (визаси) бўлмаса, қабул қилинишига йўл қўйилмайди.
(3.1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/14-сонли қарори (рўйхат рақами 916-1, 10.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2020 й., 10/20/916-1/0734-сон)
3.2. Ички меъёрий ҳужжат, агар унда бошқа муддат кўрсатилган бўлмаса, банк Кенгаши ёки банк Бошқаруви томонидан тасдиқланган куннинг эртасидан амалга киритилади.
3.3. Тижорат банклари ички меъёрий ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш банкнинг тегишли бошқарув органлари (банк Кенгаши ёки банк Бошқаруви)нинг қарори асосида киритилади. Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар асосий меъёрий ҳужжат расмийлаштирилган тартибда расмийлаштирилиши лозим.
3.4. Тижорат банки ички меъёрий ҳужжатига тааллуқли қонун ҳужжатларида ўзгаришлар юз берса ва унда муддат белгиланмаган бўлса, банк, бир ҳафта муддат ичида ўзининг меъёрий ҳужжатига тегишли ўзгартириш киритиши шарт.
(3.4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/14-сонли қарори (рўйхат рақами 916-1, 10.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2020 й., 10/20/916-1/0734-сон)
3.5. Марказий банк томонидан банк назоратини амалга ошириш жараёнида тижорат банклари ички меъёрий ҳужжатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ўрганилади.
(3.5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/14-сонли қарори (рўйхат рақами 916-1, 10.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2020 й., 10/20/916-1/0734-сон)
Ўрганиш давомида тижорат банклари ички меъёрий ҳужжатлари қонун ҳужжатларига зид бўлган ёхуд уларнинг талабларига тўлиқ жавоб бермаслик ҳоллари аниқланган тақдирда, Марказий банк ушбу ички меъёрий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритиш ёки уларни бекор қилиш тўғрисида тижорат банклари кенгашлари ёки бошқарувларига ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатма беради.
(3.5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/14-сонли қарори (рўйхат рақами 916-1, 10.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2020 й., 10/20/916-1/0734-сон)
(3.5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/14-сонли қарорига (рўйхат рақами 916-1, 10.06.2020 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2020 й., 10/20/916-1/0734-сон)
3.6. Тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатлари банкнинг қайси бошқарув органи томонидан тасдиқланган бўлса, мазкур бошқарув органининг тегишли қарори билан бекор қилинади.
3.7. Тижорат банклари улар томонидан қабул қилинган ички меъёрий ҳужжатларнинг, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг реестрини юритиб бориши лозим.
Ички меъёрий ҳужжатлар, шунингдек уларга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тижорат банклари томонидан тасдиқлангандан сўнг 15 кун ичида Марказий банкка тақдим этилиши керак.
(3.7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/14-сонли қарорига (рўйхат рақами 916-1, 10.06.2020 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2020 й., 10/20/916-1/0734-сон)
4.1. Тижорат банкларининг кредит операцияларини тартибга солувчи ички меъёрий ҳужжатлари қонун ҳужжатлари ҳамда Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 905, 2000 йил 2 март) ва Ўзбекистон Республикаси банкларида кредит ҳужжатларини юритиш тартиби тўғрисида низом (рўйхат рақами 906, 2000 йил 2 март) талабларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларига мувофиқ бўлиши шарт.
(4.1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/14-сонли қарори (рўйхат рақами 916-1, 10.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2020 й., 10/20/916-1/0734-сон)
4.2. Ҳар бир тижорат банки кредит операцияларини амалга оширишни тартибга солувчи ички меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқиши ва улар алоҳида ҳужжат кўринишида банк Бошқаруви томонидан тасдиқланиши лозим.
4.3. Тижорат банкларининг кредит операцияларини тартибга солувчи ички меъёрий ҳужжатларида берилаётган кредитларнинг қайтарилиши, фоизлилиги, муддатлилиги ва мақсадли ишлатилиши шартлари белгиланиши керак.
4.4. Кредит операцияларини тартибга солувчи ички меъёрий ҳужжатларда куйидаги асосий талаблар ўз аксини топиши лозим:
қарз олувчи томонидан банкка тақдим этилиши шарт бўлган ҳужжатлар рўйхати;
кредитни қайтарилишининг таъминоти сифатида банк томонидан қабул қилиниши мумкин бўлган таъминот турлари;
таъминот турларининг ликвидлигига банк томонидан қўйиладиган талаблар.
4.5. Тижорат банкларининг кредит операцияларини тартибга солувчи ички меъёрий ҳужжатларида банклар томонидан ўз мижозларига ишончли (бланкали) кредит бериш шартлари албатта кўрсатиб ўтилиши лозим.
4.6. Тижорат банкларининг кредит операцияларини тартибга солувчи ички меъёрий ҳужжатларида банклар томонидан қарз олувчиларнинг кредит аризаларини рўйхатга олиш китобларини юритиш тартиби ва кредит аризаларини кўриб чиқишнинг аниқ белгиланган муддатлари белгиланган бўлиши шарт.
(5.2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/14-сонли қарорига (рўйхат рақами 916-1, 10.06.2020 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2020 й., 10/20/916-1/0734-сон)
5.2. Мазкур Низомнинг амалга киритилиши муносабати билан Марказий банкнинг 1997 йил 28 февралдаги 315-сонли «Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан ишлаб чиқиладиган меъёрий ҳужжатларни келишиш, ҳисобга олиш ва амалга киритиш тартиби» ўз кучини йўқотади.