1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
1.2. Тижорат банкларининг ички қоидалари банк амалиётларини қонунчилик ҳужжатлари доирасида амалга оширишнинг батафсил, аниқ тартибини ўрнатиб, мазкур банк раҳбарлари ва ходимлари учун ижро этилиши мажбурий бўлган қўлланма вазифасини бажаради.
(1.2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 10 декабрдаги 37/16-сонли қарори (рўйхат рақами 916-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/916-3/0042-сон)
1.3. Тижорат банклари ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида амалга оширилади.
(1.3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 10 декабрдаги 37/16-сонли қарори (рўйхат рақами 916-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/916-3/0042-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 27-боби, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки бошқарувининг 2005 йил 29 августдаги 76, 2005-47, 267-В-сон қарори билан тасдиқланган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом.
1.4. Тижорат банкларининг ички қоидалари банкларда самарали ички назорат тизимини яратиш, банк фаолиятига хос бўлган таваккалчиликларни бошқариш (таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, назорат қилиш, камайтириш ва улар ҳақида хабардор этиш), хавфсиз ва соғлом банк фаолиятини юритишни, банк қонунчилигига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш, банк фаолиятини бошқариш ва банк операцияларини амалга оширишни қулайлаштириш мақсадида ишлаб чиқилади ва қабул қилинади.
(1.4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 10 декабрдаги 37/16-сонли қарори (рўйхат рақами 916-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/916-3/0042-сон)
1.5. Тижорат банклари ўз ваколатлари доирасида фақат мазкур банк учун мажбурий характерга эга бўлган ички қоидаларини стратегия, низом, тартиб, қоидалар ёки сиёсат шаклида қабул қиладилар.
(1.5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 10 декабрдаги 37/16-сонли қарори (рўйхат рақами 916-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/916-3/0042-сон)
1.6. Тижорат банкларининг ички қоидалари банк кузатув кенгаши (бундан буён матнда кенгаш деб юритилади) ёки банк бошқаруви (бундан буён матнда бошқарув деб юритилади) томонидан тасдиқланади.
(1.6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 10 декабрдаги 37/16-сонли қарори (рўйхат рақами 916-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/916-3/0042-сон)
(1.7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 10 декабрдаги 37/16-сонли қарорига (рўйхат рақами 916-3, 15.01.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/916-3/0042-сон)
2.1. Тижорат банклари ишлаб чиққан ички қоидалар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлиши лозим.
Тижорат банклари ички қоидаларида фуқароларнинг қонун билан ҳимояланган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига зид нормалар белгиланишига йўл қўйилмайди.
(2.1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 10 декабрдаги 37/16-сонли қарори (рўйхат рақами 916-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/916-3/0042-сон)
2.3. Ички қоиданинг тузилиши ҳуқуқий тартибга солиш мавзусининг мантиқан ривожланиб боришини, шунингдек, бўлажак ҳужжатнинг бир хил мазмунда тушунилиши ва амалда қўлланилишини таъминлаши лозим.
(2.3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 10 декабрдаги 37/16-сонли қарори (рўйхат рақами 916-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/916-3/0042-сон)
2.4. Ички қоида, унинг мазмунига мос келувчи қисқача номга эга бўлиши, мазмуни ва ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, ушбу ҳужжат алоҳида сарлавҳали боб, бўлим ва бандларга бўлиниши ҳамда рақамланиши лозим.
(2.4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 10 декабрдаги 37/16-сонли қарори (рўйхат рақами 916-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/916-3/0042-сон)
2.5. Ички қоидалар расмий тилда аниқ ва равшан баён қилинган бўлиши лозим. Турлича шарҳлаш имкониятларини истисно қилиш мақсадида ички қоидада ишлатилаётган тушунча ва иборалар уларнинг қонунчилик ҳужжатларида қабул этилган маънолари билан бир хил шаклда қўлланилади.
(2.5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 10 декабрдаги 37/16-сонли қарори (рўйхат рақами 916-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/916-3/0042-сон)
2.6. Ички қоидада қонунчилик ҳужжатларида белгиланган нормаларнинг сўзма-сўз қайтарилишига йўл қўйилмайди. Ички қоидаларнинг матнида амалдаги қонунчилик ҳужжатларига ҳавола этишга истисно тариқасидагина рухсат этилади.
Мазкур ички қоиданинг бошқа бандларига, шунингдек Марказий банк ва бошқа вазирлик, идоралар томонидан аввал қабул қилинган меъёрий ҳужжатларга ҳавола қилишга фақатгина уларнинг ўзаро боғлиқлигини кўрсатиш ёки такрорлашларга йўл қўймаслик мақсадидагина йўл қўйилади.
(2.6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 10 декабрдаги 37/16-сонли қарори (рўйхат рақами 916-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/916-3/0042-сон)
2.7. Ички қоиданинг ҳар бир банди битта меъёрий қоидадан иборат бўлиши ҳамда ҳар бир алоҳида банд тўла ва тугалланган мазмунни ўз ичига олган бўлиши керак.
(2.7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 10 декабрдаги 37/16-сонли қарори (рўйхат рақами 916-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/916-3/0042-сон)
2.8. Агар ички қоидада рўйхатлар, жадваллар, графиклар, схемалар, ҳужжат ва бланклар намуналарини келтириш зарурати бўлса, улар, қоидага кўра, иловаларда жойлаштирилади. Зарур ҳолларда, ички қоиданинг тегишли бандларида уларга ҳавола этилади.
(2.8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 10 декабрдаги 37/16-сонли қарори (рўйхат рақами 916-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/916-3/0042-сон)
2.9. Ички қоида қуйидаги реквизитларга эга бўлиши лозим:
(2.9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 10 декабрдаги 37/16-сонли қарори (рўйхат рақами 916-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/916-3/0042-сон)
ҳужжатнинг тартибга солиш предметини ёритувчи қисқача номи ва ҳужжатнинг тури;
ҳужжатни қабул қилган банк бошқарув органи қарори рақами ва санаси;
3.1. Ички қоидалар банкнинг тегишли таркибий бўлинмасида ишлаб чиқилганидан сўнг, банкнинг юридик хизмати томонидан, ушбу ҳужжатнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ва бу борада юридик хулоса тайёрланиб, тегишли йиғмажилдларга тикиб қўйилади.
Юридик хулосада ички қоиданинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги акс эттирилиши лозим.
Тижорат банкларининг ички қоидаларининг, уларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисида юридик хизматнинг хулосаси ва розилик имзоси (визаси) бўлмаса, қабул қилинишига йўл қўйилмайди.
(3.1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 10 декабрдаги 37/16-сонли қарори (рўйхат рақами 916-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/916-3/0042-сон)
3.3. Тижорат банклари ички қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар банкнинг тегишли бошқарув органларининг қарори асосида киритилади. Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар асосий ички қоида расмийлаштирилган тартибда расмийлаштирилиши лозим.
(3.3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 10 декабрдаги 37/16-сонли қарори (рўйхат рақами 916-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/916-3/0042-сон)
3.4. Тижорат банки ички қоидасига тааллуқли қонунчилик ҳужжатларида ўзгаришлар юз берса ва унда муддат белгиланмаган бўлса, банк, бир ҳафта муддат ичида ўзининг қоидасига тегишли ўзгартириш киритиши шарт.
(3.4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 10 декабрдаги 37/16-сонли қарори (рўйхат рақами 916-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/916-3/0042-сон)
3.5. Марказий банк томонидан банк назоратини амалга ошириш жараёнида тижорат банклари ички қоидалари қонунчилик ҳужжатларига зид бўлган ёхуд уларнинг талабларига тўлиқ жавоб бермаслик ҳоллари аниқланган тақдирда, Марказий банк ушбу ички қоидаларга тегишли ўзгартиришлар киритиш ёки уларни бекор қилиш тўғрисида кенгаш ва (ёки) бошқарувга ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатма беради.
(3.5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 10 декабрдаги 37/16-сонли қарори (рўйхат рақами 916-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/916-3/0042-сон)
3.6. Тижорат банкларининг ички қоидалари банкнинг қайси бошқарув органи томонидан тасдиқланган бўлса, мазкур бошқарув органининг тегишли қарори билан бекор қилинади.
(3.6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 10 декабрдаги 37/16-сонли қарори (рўйхат рақами 916-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/916-3/0042-сон)
3.7. Тижорат банклари улар томонидан қабул қилинган ички қоидаларнинг, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг реестрини юритиб бориши лозим.
Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида ишлаб чиқилиши белгиланган ички қоидалар, шунингдек уларга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тижорат банклари томонидан тасдиқлангандан сўнг 15 кун ичида Марказий банкка тақдим этилиши керак.
(3.7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 10 декабрдаги 37/16-сонли қарори (рўйхат рақами 916-3, 15.01.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/916-3/0042-сон)
(IV боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 8 июлдаги 14/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 916-2, 05.08.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2022 й., 10/22/916-2/0718-сон)
5.11. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
(5.11-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 10 декабрдаги 37/16-сонли қарорига (рўйхат рақами 916-3, 15.01.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2025 й., 10/25/916-3/0042-сон)
(5.2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/14-сонли қарорига (рўйхат рақами 916-1, 10.06.2020 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2020 й., 10/20/916-1/0734-сон)
5.2. Мазкур Низомнинг амалга киритилиши муносабати билан Марказий банкнинг 1997 йил 28 февралдаги 315-сонли «Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан ишлаб чиқиладиган меъёрий ҳужжатларни келишиш, ҳисобга олиш ва амалга киритиш тартиби» ўз кучини йўқотади.
Марказий банк раисининг ўринбосари А.Қ. ҚОДИРОВ
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 7-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2020 й., 10/20/916-1/0734-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 05.08.2022 й., 10/22/916-2/0718-сон; 17.01.2025 й., 10/25/916-3/0042-сон)