2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 10 февралдаги «Уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3-сонли қарорини ижро этиш юзасидан ҳамда коммунал хизматлар соҳасига замонавий ҳисобга олиш приборлари ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича тасдиқланган Дастурга мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иловага мувофиқ айрим фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. 2005 йилнинг 1 сентябрига қадар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 мартдаги «2002—2004 йилларда уй-жой фондини газни ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 99-сонли қарорининг 8-бандида белгиланган имтиёзларнинг амал қилиши узайтирилиши;
ҳудудий газ таъминоти корхоналари учун экология солиғи ҳамда Республика йўл жамғармаси, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига тўловларни ҳисоблаш чоғида аҳолига сотилган газни ҳисобга олиш приборлари қиймати солиққа тортиш объектидан чиқарилиши белгилаб қўйилсин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 28 апрель,
ПФ-3601-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 апрелдаги ПФ-3601-сонли Фармонига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 19 декабрдаги «Коммунал хизматни бошқариш тизимини янада ислоҳ қилиш тўғрисида»ги ПФ-2791-сонли Фармонида:
кўп хонадонли уйларни капитал таъмирлаш бўйича ишларни белгиланган тартибда ташкил этиш;
уй-жой эгалари ширкатлари ҳамда ягона буюртмачи хизматларини, уй-жой фондига хизмат қилиш ва коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича муқобил пудрат ташкилотларини тузиш учун зарур ташкилий-иқтисодий шарт-шароитларни яратиш;
шаҳарлар ва аҳоли пунктларини ободонлаштириш ҳамда санитария жиҳатидан тозалаш борасидаги ишларни ташкил этиш.»
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 17 апрелдаги «Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида»ги ПФ-2832-сонли Фармони 3-бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 17-18-cон, 126-модда)