Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги
Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 декабрдаги 304-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2166, 2010 йил 21 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 499-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги низомнинг 14-банди
бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«малака комиссияси қарорини бекор қилиш ва ҳудудий адлия бошқармаси ёки Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг ҳудудий бошқармаси раҳбарининг тақдимномасини қайта кўриб чиқиш учун юбориш тўғрисида қарор қабул қилиш;».
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.