1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 29 ноябрь,
721-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги 721-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда:
«3. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори ўзини ўзи молиялаштириш асосида фаолият кўрсатадиган ва ер ажратиб бериш лойиҳасини тузадиган «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳа институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Қурилиш вазирлиги қурилиш бўлим (бошқарма)лари томонидан баҳолаш ташкилотини жалб этган ҳолда ер участкасини танлаш босқичида аниқланади»;
«Вақтинча берилган ерни қишлоқ хўжалигини юритиш учун яроқли ҳолатга келтириш мақсадга мувофиқ бўлмаган ёки бузилган ерлар қишлоқ хўжалигидан бошқа соҳада фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириладиган тарзда тупроқ қатлами бузилган тақдирда, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори тўлиқ ҳажмда қопланади»;
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 августдаги 235-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 8-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 9-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Ўзбек давлат ер тузиш илмий-лойиҳалаш институти «Ўздаверлойиҳа»» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 42-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзбек давлат ер тузиш илмий-лойиҳа институти «Ўздаверлойиҳа»» сўзлари ««Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг рус тилида қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2016 йил 31 августдаги 287-сон қарорига илованинг 7-банди «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) иметь максимальную взлетную массу не более 25 кг, за исключением беспилотных летательных аппаратов, предназначенных для агротехнических мероприятий в сельском хозяйстве, максимальная взлетная масса которых не должна превышать 100 кг».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июндаги 487-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«истисно тариқасида, ходим аризасини қаноатлантириш тўғрисида вазир ёки вазирлик таркибига кирувчи ташкилот раҳбарининг розилиги асосида қуйидаги ҳолатларда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача бўлган миқдорда моддий ёрдам тўлаб берилади».
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги 224-сон қарори билан тасдиқланган Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 116-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«116. Ер участкаларини рекультивация қилиш (қайта тиклаш) лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан 15 кун ичида амалга оширилади».
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 июндаги 510-сон қарори билан тасдиқланган Тупроқнинг агрокимёвий таҳлилини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомда:
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 7-сон, 157-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомда:
«36. Вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари очиқ мустақил танлов асосида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади, бунда вилоятлар ҳокимлари ва уларнинг тегишли ўринбосарлари танлов комиссияси таркибига киритилади.
37. Туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари бошлиқлари очиқ мустақил танлов асосида Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади, бунда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосарларидан бири танлов комиссияси таркибига киритилади».
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомда:
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 505-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:
«Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги».
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги низомда: