toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорнинг 1-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 29 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3221-3]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш тўғрисида» 2021 йил 24 августдаги ПҚ-5231-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 28 январдаги 2020-03-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорининг (рўйхат рақами 3221, 2020 йил 24 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2020 й., 10/20/3221/0203-сон) 1-иловасидаги Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг матни иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор 2022 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Раис Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 24 ноябрь,
2021-50-сон
Келишилди:
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
2021 йил 23 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 2021-50-сон қарорига
ИЛОВА
«

‎Кўрсаткичлар

Сатр коди‎‎

Сумма‎

‎‎1

2‎‎

3‎‎

‎‎Солиқ даврида ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи (бундан буён матнда ҚҚС деб юритилади) суммаси (3-илованинг 040-сатри-7-илованинг 030-сатри)

‎010

‎‎Товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси бўйича ҚҚС суммаси (1-илованинг 4-устуни 010-сатри)

‎‎020

‎‎

‎‎Бюджетга тўланиши (камайтирилиши) лозим бўлган ҚҚС суммаси, жами (020-сатр-010-сатр)

‎‎030*
‎‎

‎‎
‎‎*Агар 030-сатр кўрсаткичи салбий бўлса, солиқ тўловчи мазкур сумманинг ўрнини Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 274-моддасида белгиланган тартибда қоплаш ҳуқуқига эга. Шунга мувофиқ:
‎‎ҚҚСнинг салбий суммасини*: ‎‎қайтариш талаб этилади келгуси тўловлар учун ҳисобга олиш талаб этилади
‎*керакли катакка «1» белгиси қўйилади‎
‎‎Қайтариш (қоплаш) талаб этиладиган: ‎‎солиқ суммаси _____________________________ сўм;
‎‎солиқ даври 202___ йил _____________ ойи (ойлари).
‎‎‎‎Қайтариш (қоплаш) тартиби*:‎‎ ‎‎умумбелгиланган ‎‎тезлаштирилган
‎‎*керакли катакка «1» белгиси қўйилади‎‎

‎‎Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҚҚС салбий суммасини қайтариш (қоплаш) учун илова қилинадиган тегишли ҳужжатлар:

Файл танлаш

‎‎Раҳбар

‎‎____________________
‎(имзо)

‎‎Бош бухгалтер

‎‎‎‎____________________ ‎
‎(имзо)

».‎

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2021 й., 10/21/3221-3/1106-сон)