Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Турар жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш, уларнинг турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш ҳамда даромадларини кўпайтириш борасида тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6186-сон Фармонига
5-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармонига
5-ИЛОВА
2021 йилда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар, шу жумладан хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштириш учун уй-жойларни сотиб олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5020-сон қарори 6-бандининг «а» кичик банди
учинчи хатбошисидаги «отасидан айрилган, ёлғиз онаси» сўзлари «ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин.