Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишдаги роли ва масъулиятини ошириш, маҳсулот етиштирувчи ва уни қайта ишловчиларнинг манфаатдорлигини таъминлашга доир бозор тамойилларини кенг жорий этиш мақсадида:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 декабрдаги ПФ-205-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2023 й., 06/23/205/0934-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 декабрдаги ПФ-205-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2023 й., 06/23/205/0934-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.02.00 Ҳоким;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.02 Пахтачилик]
а) пахта-тўқимачилик кластери фаолияти Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қарорлари билан ташкил этилади;
(3-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 декабрдаги ПФ-205-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2023 й., 06/23/205/0934-сон)
б) пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил қилишда етиштириладиган ёки сотиб олинадиган пахта хом ашёсининг камида 50 фоизини ўзида қайта ишлаш қуввати (энг камида ип-калава) мавжуд бўлган талабгорга бошқаларга нисбатан устунлик берилади;
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.05.00.00 Битимлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
в) пахта-тўқимачилик кластерини ташкил қилиш бўйича қарорга асосан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоят ҳокимлиги ва пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини йўлга қўйиш бўйича талабгор ўртасида уч томонлама битим ўттиз йил муддатга тузилади. Бунда талабгор чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона ёки чет эл юридик шахси бўлган тақдирда уч томонлама битим йигирма беш йилгача бўлган муддатга тузилади;
(3-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 декабрдаги ПФ-205-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2023 й., 06/23/205/0934-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
г) бир ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси ёки тегишли вилоят) барча пахта-тўқимачилик кластерларига фермер хўжаликлари билан шартнома асосида фаолият юритишига ва фермер хўжаликларига ушбу кластерлар билан пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича ихтиёрий равишда фьючерс шартномаларини тузишга рухсат берилади;
д) уч томонлама битимни бекор қилиш қуйидаги ҳолларда фақатгина суд тартибида амалга оширилади:
(3-банд «д» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 декабрдаги ПФ-205-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2023 й., 06/23/205/0934-сон)
томонларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси қарши бўлган тақдирда;
томонларнинг битимда кўзда тутилган мажбуриятларини белгиланган муддатда бажармаслиги (бундан форс-мажор ҳолатлар ва (ёки) ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра вужудга келадиган ҳолатлар мустасно);
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларнинг учдан икки қисми пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан ўзаро тузилган шартнома муносабатлари уч йил давомида тўлиқ бажарилмай келинганлигини асословчи ёзма мурожаатларининг мавжудлиги;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.06 Ер участкаларининг ижара ҳуқуқи]
е) 2022 йил ҳосилидан бошлаб пахта хом ашёсини етиштирувчи хўжалик субъектлари ер участкасининг ижара шартномаси бекор қилинган тақдирда, бўшаган ер участкасини қайта ижарага беришда ушбу туманда фаолият юритаётган пахта-тўқимачилик кластери бошқа тенг шароитларда устун ҳуқуққа эга бўлади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.02.00 Ҳоким;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
4.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.05.00.00 Битимлар;
5.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
6.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.02 Пахтачилик]
4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари», Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
икки ой муддатда республикада фаолият юритаётган барча пахта-тўқимачилик кластерлари билан пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлаш қувватларини ишга тушириш бўйича инвестиция киритиш, иш ўринлари яратиш ва бошқа шартларни ўз ичига олган тўрт томонлама битимни тузиш чораларини кўрсин;
2022 йилдан бошлаб уч томонлама битимда ҳар йили пахта-тўқимачилик кластерлари билан тузилган битим, шу жумладан инвестиция мажбуриятларининг бажарилишини, улар фаолиятининг самарадорлик ва молиявий аудитини амалга оширишни назарда тутсин. Бунда, йиллик пахта хом ашёси ҳажми 30 минг тоннадан юқори бўлган пахта-тўқимачилик кластерларида халқаро аудиторлик ташкилотлари жалб қилинади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 декабрдаги ПФ-205-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2023 й., 06/23/205/0934-сон)
5. Давлат солиқ қўмитаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда жорий йил якунига қадар пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан пахта хом ашёсини етиштириш ва сотиш бўйича шартномалар қатъий равишда ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари Миллий географик ахборот тизимида давлат рўйхатидан ўтган фермер хўжаликлари билан тузилиши ҳамда ушбу шартномаларни солиқ органларининг электрон шартномалар ахборот порталида мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартибини жорий этсин.
6. Давлат активларини бошқариш агентлиги «Ўзпахтасаноат» АЖни тугатиш Лойиҳа офиси билан биргаликда бир ой муддатда тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган мажмуаларни сотиш бўйича тузилган амалдаги шартномаларнинг мазкур Фармоннинг 2-иловасининг 2-бандига мувофиқлаштирилишини таъминласин.
7. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
Бош прокуратура давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, уларнинг мансабдор шахслари томонидан пахта-тўқимачилик кластери фаолиятига ноқонуний аралашув, турли бюрократик тўсиқлар яратиш каби аниқланган салбий ҳолатлар юзасидан зудлик билан қонунчиликда белгиланган чораларни кўрсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
9. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниев белгилансин.
Фармон ижросини назорат қилиш, масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 декабрдаги ПФ-205-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.12.2023 й., 06/23/205/0934-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 ноябрдаги ПФ-14-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 майдаги «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5989-сон Фармони 8-бандининг «б» кичик банди «пахта ип-калаваси ва трикотаж матони» сўзларидан кейин «(бўялган трикотаж матодан ташқари)» сўзлари билан тўлдирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 майдаги «Республика ҳудудларида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4341-сон қарори 1-бандида:
«мажмуалар фойдаланишга қабул қилингандан сўнг уларни «Ўзпахтасаноат» АЖни тугатиш Лойиҳа офиси томонидан «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига аъзо бўлган корхоналарга ёки тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган бошқа тадбиркорлик субъектларига 10 йил муддатга, 2 фоиздан ортиқ бўлмаган ставка лизинг асосида ёки сотиб олиш шарти билан ижарага бериш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.»;
б) қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Белгилаб қўйилсинки, мажмуалар қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион орқали лойиҳаларнинг асосий кўрсаткичларини таъминлаш шарти билан ҳамда мазкур қарорда белгиланган шартларда тақдим этилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.11.2021 й., 06/21/14/1053-сон; 14.12.2023 й., 06/23/205/0934-сон)