1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.01.00 Стандартлаштириш / 09.07.01.03 Стандартлар бўйича давлат назорати]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Стандартлаштириш. Сертификатлаш]
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирининг
Буйруғи
«Автомобиль йўллари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
(Техник ҳужжатлар)
ШНҚ 2.05.02-07*
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 1 ноябрда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 50]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 23 августдаги 01/2-61-сонли « ШНҚ 2.05.02-23 «Автомобиль йўллари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (ҳисоб рақами 304, 14.10.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ буюраман:
1. ШНК 2.05.02-07* «Автомобиль йўллари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Адлия вазирлигида ҳисобга олинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 15 октябрь,
186-сон
Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2021 йил 15 октябрдаги 186-сон буйруғига ИЛОВА
ШНҚ 2.05.02-07* «Автомобиль йўллари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. 7.1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
I маркали А, Б, Г турдаги зич ва ўта зич иссиқ асфальтбетон ва полимер асфальтбетон қоришмалари ҳамда чақиқ тош мастикали асфальтбетон қоришмалари
I маркали ғовак иссиқ асфальтбетон қоришмалар
»;
Изоҳ қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Асфальтбетон қоришмалари ГОСТ 9128, ГОСТ 31015 ёки OʼzDSt 3120 талабларига жавоб бериши керак.
2. Бир қатламли қопламалар ва қопламанинг устки қатлами учун кўрсатилган материаллар қабул қилинади.
3. Хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари (ички йўллар) бир қатламли қопламалар билан лойиҳаланганда, ғовак иссиқ асфальтбетон қоришмаларидан фойдаланишга рухсат берилади.»