Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик
кодексига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 2.04.08-13 «Газ таъминоти. Лойиҳалаш меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва
қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Адлия вазирлигида ҳисобга олинган кундан эътиборан кучга киради.
а) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Маиший газдан фойдаланиш ускуналарини улаш учун ишлатиладиган эластик шланглар техник созлигини тасдиқловчи гувоҳнома ва мувофиқлик сертификатига эга бўлиши керак. Бундай шлангларнинг ички диаметри 10 mm дан кам бўлмаган, узунлиги 1,5 m дан ошмаган ва «газ» сўзи билан маркаланган бўлиши лозим.»;
б) қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Газ ҳисоблагичлар, иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти қозонлари ҳамда газ плиталарни қўп қаватли уйларда, шунингдек тор шароитларда ўрнатишда ҳисоблагичларни қувурларга улаш жойларида эгилувчан металл қувурлардан фойдаланишга рухсат этилади. Металл қувурлар икки томонлама муфталар билан мустаҳкамланганда, у қўшимча резбали ва пайвандланган бўғинларга эга бўлмаслиги керак.».