Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
МАҲАЛЛИЙ САНОАТ, АҲОЛИГА МАИШИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ, ДАВЛАТ САВДОСИ ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ КОРХОНАЛАРИНИ ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон
қарорида назарда тутилган маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирларини амалда рўёбга чиқаришни таъминлаш, қайта ташкил этилаётган жамоалар манфаатларини янада тўлароқ ҳисобга олиш, шунингдек, мулкчилик шаклларини ўзгартириш механизмини тартибга солувчи зарур меъёрий базани шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, давлат савдоси ва умумий овқатланиш корхоналари ва ташкилотларининг меҳнат жамоалари мулкни сотиб олаётганда уларга бериладиган қўшимча имтиёзлар рўйхати
1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда 1993 йилнинг 20 январига қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг республика шаҳар ва қишлоқларидаги ҳудудий бўлинмаларини тузиш ва уларни маблағ билан таъминлаш, шунингдек, уларни малакали кадрлар билан тўлдириш масаласини ҳал этсинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари А.Н. Возненко ва Б.С. Ҳамидов ўртоқлар зиммасига юклатилсин.
Манғит халқ истеъмол товарлари фабрикаси
Амударё тумани саноат комбинати
Избоскан тумани саноат комбинати
Косонсой тумани саноат комбинати
Сариосиё тикувчилик фабрикаси
Янгиер шаҳар саноат комбинати
Тошлоқ тикувчилик фабрикаси
Ҳазорасп хўжалик-рўзғор товарлари фабрикаси
Қибрай тумани саноат комбинати
Бухоро зардўзлик буюмлари фабрикаси
Самарқанд хўжалик-рўзғор буюмлари заводи
Навбаҳор тумани саноат комбинати
Пешку тумани саноат комбинати
Шеробод тумани саноат комбинати
Тошкент «Чевар» акционерлик жамияти