toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 03.07.2026
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
буйруғи
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатлари қоплаб бериладиган бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва халқаро бухгалтер сертификатлари рўйхатини тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 13 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3325]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 26 июндаги 382-сонли «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатлари қоплаб бериладиган бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва халқаро бухгалтер сертификатлари рўйхатини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3325-1, 03.07.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 январдаги 38-сон «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатлари қоплаб бериладиган бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва халқаро бухгалтер сертификатлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 21 сентябрь,
54-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 21 сентябрдаги 54-сон буйруғига
ИЛОВА
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатлари қоплаб бериладиган бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва халқаро бухгалтер сертификатлари
РЎЙХАТИ

Т/р

Бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар номи

Бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро бухгалтерлар сертифакатлари номи

Халқаро сертификатлар доирасидаги бухгалтерияҳисобига тегишли фан ёкикурслари номи

1.

Association of Chartered Certified Accountants (ACCA)

Association of Chartered Certified Accountants (ACCA)

Молиявий ҳисобот «Financial Reporting (FR)»;

Халқаро молиявий ҳисобот дипломи «Diploma of International Financial Reporting (DipIFR)»;

Аудит ва ишонч билдириш хизматлари «Audit and Assurance (AA)».

2.

Certified Institute of Management Accountants (CIMA)

Certified Institute of Management Accountants (CIMA)

Молиявий ҳисобот ва солиқ солиш «Financial Reporting and Taxation (F1)».

3.

Institute of Chartered Accountants in England and Wales (ICAEW)

Associated Chartered Accountant (ACA)

Аудит ва ишонч билдириш хизматлари «Audit and Assurance»;

Молиявий ҳисоб ва молиявий ҳисобот «Financial Accounting and Reporting».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2021 й., 10/21/3325/0958-сон)