Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган фуқаролар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 16 декабрдаги 20, 39 ва 105-сон қарори билан тасдиқланган (рўйхат рақами 2749, 2016 йил 6 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 1-сон, 9-модда) Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган фуқаролар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги
йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган фуқаролар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
а)
биринчи хатбошидаги «ҳужжатлар» деган сўз «маълумот ҳамда ҳужжатлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси маълумотлари;»;
«фуқаронинг ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси маълумотларини тегишли органлардан белгиланган тартибда сўраб олади;».
3. 3-илова
матнидаги «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Бош штаби» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби» деган сўзлар билан алмаштирилсин.