toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2024
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 29 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2649-5]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 5 февралдаги 5-сонли ««Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2649-9, 22.02.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 18 декабрдаги 21-сон буйруғи (рўйхат рақами 2649, 2015 йил 19 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 3-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ХАДЖИБАЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 16 сентябрь,
21-сон
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 16 сентябрдаги 21-сон буйруғига
ИЛОВА
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
тўртинчи хатбошидаги «Қишлоқ врачлик пунктлари» деган сўзлар «Оилавий шифокор пунктлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «қишлоқ врачлик пунктлари» деган сўзлар «оилавий шифокор пунктлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Соғлиқни сақлаш муассасаларининг раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда бошқарув ходимлари жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил қилиш мутахассислиги бўйича, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ҳамда бошқарув ходимлари гигиена мутахассислиги бўйича малака тоифаси олиш учун мурожаат қилишлари мумкин.».
2. 9-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги тиббиёт муассасаларида бевосита диагностика ва даволаш-профилактика фаолияти билан шуғулланаётган илмий даражаси мавжуд бўлган, шунингдек мазкур Низомнинг 4 — 6-бандларига мувофиқ иш стажига, юқори назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган мутахассисларга истисно тариқасида, бир поғона юқори малака тоифаси берилади. Бунда, соғлиқни сақлаш вазирининг тақдимномасига кўра илмий даражаси мавжуд бўлмаган мутахассисларга ҳам бир поғона юқори малака тоифаси берилиши мумкин.».
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Аризада талабгорнинг биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси маълумотлари (серияси, рақами, талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда туғилган йили) кўрсатилади, шунингдек аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:»;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи — ўн олтинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи — ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2021 й., 10/21/2649-5/0912-сон)