toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари ҳамда кам учрайдиган (орфан) касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 29 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3258-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 8 июндаги 122-сон буйруғи (рўйхат рақами 3258, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3258/1057-сон) билан тасдиқланган Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари ҳамда кам учрайдиган (орфан) касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар рўйхатига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради
Вазир А. ХАДЖИБАЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 18 сентябрь,
22-сон
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 18 сентябрдаги 22-сон буйруғига
ИЛОВА
Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари ҳамда кам учрайдиган (орфан) касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун мўлжалланган тиббий буюмлар рўйхатига киритилаётган қўшимчалар
1. Қуйидаги мазмундаги 351-банд билан тўлдирилсин:

«

351.

Долутегравир +
Ламивудин +
Тенофовир

».

2. Қуйидаги мазмундаги 371-банд билан тўлдирилсин:

«

371.

Долутегравир +

Ламивудин +
Абакавир

».

3. Қуйидаги мазмундаги 411-банд билан тўлдирилсин:

«

411.

Дарунавир+
Ритонавир

».

4. Қуйидаги мазмундаги 164 — 171-бандлар билан тўлдирилсин:

«

164.

Рисдиплам

Орқа мия мушак атрофиясининг проксимал тури

Болалар орқа мия мушак атрофиясининг

I, II, III типлари

G12.0- G12.1

165.

Нусинерсен

166.

Онасемноген абепарвовек

167.

Актив ва пассив ҳаракатлар учун тренажер

Орқа мия мушак атрофиясининг проксимал тури

Болалар орқа мия мушак атрофиясининг

I, II, III типлари

G12.0- G12.1

168.

Вертикализатор

169.

Йўтал кўчириш мосламаси

170.

Бурун-ошқозон зонди ёки гастрома

171.

Ноинвазив ўпканинг нафас олиш аппарати

Орқа мия мушак атрофиясининг проксимал тури

Болалар орқа мия мушак атрофиясининг

I, II, III типлари

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2021 й., 10/21/3258-2/0915-сон)