1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш;
Самарқанд вилоятида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини янада жадаллаштириш ҳамда туризм салоҳиятини ошириш мақсадида амалга ошириладиган тадбирларни молиявий қўллаб-қувватлаш тўғрисида
Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини ошириш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда халқаро даражадаги тадбирларни ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича белгиланган вазифаларни бажариш учун манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Самарқанд вилоятида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш;
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги «Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3608-сон қарори билан Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасига (кейинги ўринларда — Жамғарма) 5 йил муддатга, 2 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, фоиз ставкаси йилига 3 фоизни ташкил қиладиган 30 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит (кейинги ўринларда — кредит) ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш;
3. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитини қоплаш прогноз жадвали 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилансинки:
Самарқанд вилояти ҳокимлиги кредитдан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;
кредитни қоплаш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли қарорига асосан Самарқанд вилоятининг маҳаллий бюджети қўшимча манбалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
5. Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов:
бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Жамғарма томонидан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқласин;
Жамғармага ажратилган кредитнинг мақсадли сарфланиши ва ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгар этиб белгилаб қўйилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги «Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3608-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Самарқанд вилояти ҳокимлигига ажратилган кредитнинг 2021 йилда сўндириладиган асосий қисми 2022 йилга ўтказилсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ўртасида тузилган кредит шартномасига тегишли ўзгартиришлар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги «Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3608-сон қарорига2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 22 сентябрь,
ПҚ-5249-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги ПҚ-5249-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитини қоплаш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги ПҚ-5249-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги «Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3608-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
«4. Белгилансинки, Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Жамғармага дастлабки бадали Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг Самарқанд вилояти ҳокимлигига 5 йил муддатга, 2 йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, фоиз ставкаси йилига 2,25 фоизни, 2019 йил 27 декабрдан — йиллик 2 фоизни ташкил қиладиган, воситачилик йиғимлари ундирилмаган ҳолда 50 миллион АҚШ доллари миқдорида ажратилган кредити ҳисобидан шакллантирилади».