1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.01 Умумий қоидалар. Лицензияланиши лозим бўлган фаолият турлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.10.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар бўйича савдо]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА ДАВЛАТ МОНОПОЛИЯСИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ФАРМОНИНИ БАЖАРИШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 15 январдаги 24-сонли «Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш устидан давлат назоратини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришга давлат монополиясини жорий этиш тўғрисида» 1997 йил 19 июндаги ПФ-1790-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи хўжалик юритувчи субъектларга махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тўғрисидаги аризаларни ўрганувчи идоралараро комиссия таркиби 1-иловага* мувофиқ;
* 1-илова берилмайди.
Корхоналарга, шу жумладан, хорижий сармоя жалб қилинган корхоналарга озиқ-овқат спирти, ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
амалдаги стандартлар, технологияларга ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатига, шунингдек, уни сотишнинг белгиланган тартибига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектларга озиқ-овқат спирти, ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини беришда уларга қўйиладиган талаблар рўйхати 3-иловага мувофиқ.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 4-сон, 23-модда) қарори билан тасдиқланган «Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисида Низом»нинг 2-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Озиқ-овқат спирти, ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Муҳитдинов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 14 август,
398-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 14 августдаги 398-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида корхоналарга, шу жумладан, хорижий сармоя жалб қилинган корхоналарга алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Мазкур Низом, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналарга, шу жумладан, хорижий сармоя жалб қилинган корхоналарга озиқ-овқат спирти, ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар)ни расмийлаштириш ва уларни бериш тартибини тартибга солади.
2. Махсус рухсатномалар (лицензиялар) беришга вакил қилинган давлат органи Вазирлар Маҳкамаси ҳисобланади.
Ишлаб чиқариладиган алкоголли маҳсулотнинг ҳар бир гуруҳи — озиқ-овқат спирти, ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари, узум виноси, коньяк спирти, коньяк, бренди, бальзам, шампан виноси, вижиллаб турадиган ва газланган винолар, вино материаллари, хом ашё спирти бўйича — алоҳида лицензия расмийлаштирилади.
3. Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи хўжалик юритувчи субъектлар лицензияни расмийлаштириш учун қайси идорага бўйсунишига қараб «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компаниясига, «Ўзкимёсаноат» уюшмасига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига Вазирлар Маҳкамаси номига мазкур Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ ариза ва ҳужжатларни тақдим этадилар.
Холдинг компанияси, уюшма, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқадилар ҳамда алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мазкур қарорга 3-иловада кўрсатиб ўтилган талабларга мувофиқлигини текширадилар ва ўзларининг хулосалари билан бирга ариза берилган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда барча ҳужжатлар пакетини Вазирлар Маҳкамасига киритадилар.
4. Вазирлар Маҳкамаси олинган ҳужжатларни мазкур қарор билан ташкил этилган идоралараро комиссияга беради, у ўн кун муддатда кўриб чиқади ва ўзининг алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар)нинг ариза берган корхонага берилиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифини Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Идоралараро комиссия зарур ҳолларда тегишли хулосалар тайёрлаш учун экспертларни жалб қилишга ҳақлидир.
5. Вазирлар Маҳкамаси тақдим этилган хулосаларни ва ҳужжатларни кўриб чиқиб бир ҳафта муддатда мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича махсус рухсатнома (лицензия)н расмийлаштиради.
Расмийлаштирилган лицензия Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритган «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компаниясига, «Ўзкимёсаноат» уюшмасига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, ариза берган корхоналарга кейинчалик бериш учун, жўнатилади.
6. Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома (лицензия) 5 йил муддатга берилади.
7. Вазирлар Маҳкамаси тегишли равишда расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилган, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга қўйилган талабларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга мос келмайдиган ҳужжатлар тақдим этилган ҳолларда лицензия беришни рад этиш ҳуқуқига эгадир.
Махсус рухсатнома (лицензия) бериш рад этилганлиги тўғрисидаги қарор «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компаниясига, «Ўзкимёсаноат» уюшмасига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, ҳокимликларга, шунингдек, ариза берган корхоналарга юборилади.
8. Лицензия берилганлиги учун;
озиқ-овқат спирти, ароқ, коньяк, вино, шампан виноси ишлаб чиқарувчи корхоналар — энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида;
вино ва вино материаллари ишлаб чиқарувчи жамоа хўжаликлари — заводлар — энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида давлат божи тўлайдилар.
Давлат божи республика бюджетига ўтказилади.
9. Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома (лицензия) қуйидаги ҳолларда Вазирлар Маҳкамаси томонидан бекор қилиниши мумкин:
а) агар лицензия олиш учун тақдим этилган материалларда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар мавжудлиги аниқланса;
б) агар корхоналар лицензияда белгиланган фаолият турига риоя қилмасалар;
в) агар бунинг учун вакил қилинган давлат органлари («Ўздавстандарт» маркази, Давлат санитария назорати, ИИВ, Меҳнат вазирлиги ва бошқалар) томонидан корхоналар текширилганда ишлаб чиқариш технология режимлари, санитар нормалар ва қоидалар, ишловчиларнинг иш шароитлари қўпол равишда бузилганлиги, сифатсиз маҳсулотлар ишлаб чиқарилганлиги ва бошқалар аниқланганда;
г) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Ариза берувчининг штампи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
АРИЗА
Ўзбекистон Республикасида алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) беришингизни сўрайман.
Товар ишлаб чиварувчиларнинг фикрма дўконлари мавжуд бўлганда давлат ҳокимияти ва бошқаруви ҳудудий органлари (ҳокимликлар)нинг чакана савдога рухсатномаси
Корхона жойлашган ердаги ҳокимликлар
5.
Лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция
Банклар
6.
Ишлаб чиқарилаётган алкоголли маҳсулотнинг экспертиза ва синов натижалари бўйича, шу жумладан, органолептика кўрсатгичлари бўйича сифатга мувофиқлигига «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси Марказий дегустация комиссиясининг хулосаси
Марказий дегустация хулосаси
Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисида низомга 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
-сон ЛИЦЕНЗИЯ
_________________ шаҳри
______________ да берилди
Шу ҳақда берилдики, _______________________________________________________________
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 14 августдаги 398-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат спирти, ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳуқуқини олиш учун хўжалик юритувчи субъектларга қўйиладиган талаблар
рўйхати
Т/р
Қўйиладиган талаблар
Тасдиқловчи ҳужжатлар
1.
Хўжалик юритувчи субъектлар «Корхоналар тўғрисида» қонунга мувофиқ корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномага эга бшлишлари керак.
Корхоналар (ташкилотлар)ни давлат рўйхатидан ўтказиш органлари
2.
Корхоналарнинг фаолияти тўғрисида ишончли статистика ахбороти билан таъминлаш мақсадида улар иқтисодиёт ва статистика давлат органларида рўйхатдан ўтган бўлиши керак.
Корхоналар жойлашган ердаги статистика органлари
3.
Юқори сифатли алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминловчи ишлаб чиқариш қувватлари (линиялир, технология асбоб-ускуналари)га эга бўлишлари керак.
Корхона раҳбарининг маълумотномаси
4.
Корхоналарда норматив-техник хужжатлар, технология йўриқномалари, техник шартлар ва бошқа хужжатларга эга бўлиш керак.
«Ўздавстандарт» марказининг ҳудудий органлари
5.
«Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси Марказий дегустация комиссиясининг корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган алкоголли маҳсулотларнинг сифатга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосасига эга бўлиши керак.
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни доимо назорат қилиб бориш учун корхоналар зарур асбоб-ускуналар, приборлар, кимёвий реакторлар ва «Ўздавстандарт» маркази органлари томонидан аттестациядан ўтказилган синов усуллари учун норматив-техник ҳужжатлар билан жиҳозланган ишлаб чиқариш лабораториясига эга бўлиши керак.
«Ўздавстандарт» марказий ҳудудий органлари
8.
Корхоналар Давлат санитария назорати ҳудудий органларининг ишлаб чиқаришнинг белгиланган санитария-гигиена талаблирига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосасига эга бўлиши керак.
Давлат санитария назоратининг ҳудудий органлари
9.
Корхоналар меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникасининг белгиланган талабларига мувофиқ бўлиши керак;
Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар тасдиқлаган ёнғин хавфсизлиги қоидаларига жавоб беришлари ва тегишли норматив-техник хужжатларга, асбоб-ускуналарга ва жиҳозларга эга бўлишлари керак.
Корхоналар товар ишлаб чиқарувчиларнинг фирма дўконлари мавжуд бўлганда чакана савдо учун давлат ҳокимияти ҳудудий органлари (ҳокимликлар)нинг рухсатномасига эга бўлишлари керак.