Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришга давлат монополиясини жорий этиш тўғрисида» 1997 йил 19 июндаги ПФ-1790-сон
Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси, «Ўзкимёсаноат» уюшмаси, «Ўздавстандарт» маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи хўжалик юритувчи субъектларни, уларнинг мулкчилик шаклларидан қатъи назар, шу жумладан, хорижий сармоя жалб қилинган корхоналарни, уларнинг мазкур қарорга
3-иловада келтирилган талабларга мувофиқлиги юзасидан рўйхатдан ўтказиш далолатномаларини 1997 йил 1 сентябргача Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар.
3. 1998 йил 1 январдан бошлаб бир ой савдо қилиш учун қуйидаги чекланган ставкалар белгилансин:
савдо қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғим — энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида;
вино-ароқ маҳсулотлари билан савдо қилиш ҳуқуқи учун лицензия йиғими — энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида.
Бунда савдо қилиш ҳуқуқи учун ва лицензия йиғими сертификати (гувоҳномаси) бир ойдан ўн икки ойгача муддатга берилади.
4. «Ўзстандарт» агентлиги, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча корхоналарда алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришнинг технологик режимларини ва маҳсулот сифатини мунтазам равишда назорат қилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Муҳитдинов зиммасига юклансин.