1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Сурхондарё вилоятида қулай инвестиция муҳитини яратиш, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни рағбатлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Сурхондарё вилоятида кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни рағбатлантириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг экспортини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш бўйича «маҳаллабай» ишлаш тизимининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида:
1. Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қуйидаги маблағлар ажратилсин:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик]
а) оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, шу жумладан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида 100 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар, шундан:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.09.00 Бюджет ссудалари. Давлат кредитлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.10.00 Банклараро операциялар ва юридик, жисмоний шахслар ўртасида операциялар]
30 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, йиллик 10 фоиз ставкада, 7 йил муддатга «Миллий банк» акциядорлик жамиятига ва ушбу банк томонидан бошқа тижорат банкларига молиявий ресурс ажратиш орқали «Бир маҳалла — бир маҳсулот» тамойили асосида амалга ошириладиган лойиҳаларга кредит бериш учун. Бунда, тижорат банклари, шу жумладан «Миллий банк» акциядорлик жамияти тадбиркорлик субъектларига Марказий банкнинг асосий ставкасига тенг бўлган йиллик фоиз ставкасида кредитлар ажратади;
10 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар «Туронбанк» АТБ устав капиталидаги Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг улушини ошириш орқали Сурхондарё вилоятида лимончилик лойиҳаларини молиялаштириш учун;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш]
60 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, йиллик 7 фоиз ставкада, 7 йил муддатга «Миллий банк» акциядорлик жамиятига ва ушбу банк томонидан бошқа тижорат банкларига молиявий ресурс ажратиш орқали ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси паст ҳамда ишсизлик даражаси нисбатан юқори бўлган маҳалла ҳудудларида «етакчи» тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш учун. Бунда, тижорат банклари, шу жумладан «Миллий банк» акциядорлик жамияти «етакчи» тадбиркорлик субъектларига ҳар бир маҳалла учун 2 млрд сўмгача маблағни йиллик 10 фоиз ставкада ажратади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар]
б) 50 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар 3 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, йиллик 2,5 фоиз ставкада, 10 йил муддатга «Миллий банк» акциядорлик жамиятига ва ушбу банк томонидан бошқа тижорат банкларига молиявий ресурс ажратиш орқали вилоятда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўналишидаги янги лойиҳаларни молиялаштириш, зарур инфратузилмани яратиш ҳамда экспортёрларни айланма маблағ билан таъминлаш учун.
2. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик]
а) икки ой муддатда 2022-2023 йилларда вилоятда янги кичик тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва иш ўринларини яратиш прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;
б) бир ой муддатда:
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда тижорат банклари билан биргаликда «хонадонбай» ишлаш тизими асосида «оғир» маҳаллалардаги аҳолининг турмуш шароити, истак-хоҳиши ва имкониятларини ўрганиб чиқсин;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.02.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.21.00 Енгил, маҳаллий саноат;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.04.00 Қишлоқ жойларида ижтимоий соҳани ривожлантириш]
«оғир» маҳаллаларнинг «ўсиш нуқталари»ни тасдиқласин. Бунда, ҳар бир маҳаллада аҳолининг азалдан шаклланган меҳнат кўникмасидан келиб чиқиб, энг самарали «ўсиш нуқталари» сифатида чорвачилик, паррандачилик, томорқа ва иссиқхона хўжалиги, ҳунармандчилик, косибчилик ва кичик ишлаб чиқариш каби йўналишларга алоҳида эътибор қаратилсин;
в) икки ой муддатда тижорат банклари билан биргаликда «етакчи» тадбиркорлик субъектларини белгиланган тартибда танлаб олсин ва уларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси паст ҳамда ишсизлик даражаси нисбатан юқори бўлган маҳаллаларга бириктирсин;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.11.00 Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболлари. Моддий баланслар]
г) ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси паст ҳамда ишсизлик даражаси нисбатан юқори бўлган маҳаллалардаги тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истаги бўлган аҳолини «етакчи» тадбиркорлик субъектларига бириктириш ёки ўз бизнесини йўлга қўйишига кўмаклашиш чораларини кўрсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
3. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги халқаро молия институтларидан қўшимча жалб қилинаётган 50 млн АҚШ доллари эквивалентидаги қарз маблағлари ҳисобига Сурхондарё вилоятида 2021-2022 йилларда ташкил этиладиган замонавий иссиқхона лойиҳаларини молиялаштириш чораларини кўрсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.04.00 Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.06.00 Вақтинчалик солиқ имтиёзлари]
4. Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан белгилаб бериладиган вилоятнинг тоғли ва ерлари шўрланган ҳудудларида янгидан ташкил этиладиган ва шу ҳудудларда рўйхатдан ўтган ҳолда фаолият кўрсатадиган тадбиркорлик субъектлари учун (кластерлар бундан мустасно) 2021 йил 10 сентябрдан 2024 йил 1 январга қадар фойда солиғининг амалда белгиланган ставкасини 50 фоизга пасайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.02.00 Ҳокимни тайинлаш ва тасдиқлаш. Ваколатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
Молия вазирлиги бир ой муддатда Сурхондарё вилоятининг Бандихон, Қизириқ, Музработ ва Шеробод туманларида, шунингдек, халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан белгилаб бериладиган тоғли ва ерлари шўрланган ҳудудларда янги ташкил этиладиган ва шу ҳудудларда рўйхатдан ўтган ҳолда фаолият кўрсатадиган тадбиркорлик субъектларини (кластерлар бундан мустасно) 2024 йил 1 январга қадар юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, айланмадан олинадиган солиқ ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган миқдорини тўлашдан озод қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.06.00 Вақтинчалик солиқ имтиёзлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.06.00 Саноат ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
5. Сурхондарё вилоятининг маҳаллий саноат корхоналари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ҳамда фақат ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган асбоб-ускуна, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар учун божхона тўловлари (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан 2024 йил 1 июлга қадар озод қилинсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)
9. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.05.00 Ердан фойдаланишни ва муҳофаза қилиш соҳасини режалаштириш ва меъёрлаш;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар;
4.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.03 Саноат, транспорт, алоқа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар]
3-иловага мувофиқ Сурхондарё вилоятининг паст рентабелли 136,3 гектар ер майдонлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.05.00 Ердан фойдаланишни ва муҳофаза қилиш соҳасини режалаштириш ва меъёрлаш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.02 Аҳоли пунктлари ерлари;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.04 Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар]
Бандихон тумани «Бандихон» МФЙ ҳудудидаги 47Г, 47Б, 47Қ ва 46-контурларда жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган паст рентабелли 34 гектар ер майдонлари туман марказининг ишлаб чиқилаётган янги бош режасига мувофиқ кўп қаватли турар жойлар мажмуаси, аҳолининг дам олиши ва маданий ҳордиқ чиқариши учун яшил сайилгоҳ, маданий ва маърифий марказ ҳамда кўнгилочар объектлар барпо этиш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган аҳоли пунктларининг ерлари тоифасига;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.06 Ўрмон фонди ерлари]
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.03 Аукцион ва шартномалар ва бошқа битимларга асосан ерга бўлган ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши]
10. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда мазкур қарорнинг 9-бандида назарда тутилган ер участкаларининг тоифалари ўзгариши билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш, ер-кадастр ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш, бўш турган ер участкаларини тадбиркорлик субъектларига электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш, давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланишга бериш чораларини кўрсин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.12.00 Ерни олиб қўйиш натижасида етказилган зарар ва зиёнларни қоплаш]
11. Белгилансинки, мазкур қарорнинг 9-бандига мувофиқ 170,3 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва 454 гектар ўрмон фонди ерлари бошқа ерлар тоифасига ўтказилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари, истисно тариқасида, ундирилмайди.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
12. Ҳисоб палатаси Бош прокуратура билан биргаликда мазкур қарорга мувофиқ ажратилаётган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, тўловлар асосланганлиги ва лойиҳа харажатлари мақбуллаштирилганлиги устидан тизимли назорат ўрнатсин ҳамда ҳар чорак якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.
13. Қуйидагиларга:
Сурхондарё вилояти ҳокими Т.А. Боболовга — ушбу қарорга мувофиқ ажратилаётган маблағлардан мақсадли ва манзилли фойдаланилишини таъминлаш, «оғир» маҳаллаларда «хонадонбай» ишлаш тизими асосида ишларни йўлга қўйиш ва амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича самарали натижаларга эришиш;
Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоровга — Марказлар фаолиятини тўлиқ ва самарали йўлга қўйиш, маҳаллаларнинг «ўсиш нуқталари»ни аниқлаш ва янги тадбиркорликни, шу жумладан «драйвер» лойиҳаларни амалга оширишда ташаббускорларга кўмаклашиш ва шу орқали иқтисодий ўсишни таъминлаш;
Бош вазирнинг ўринбосари С.У. Умурзаковга — вазирликлар, идоралар ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилиши ҳамда ажратилаётган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши билан боғлиқ жараёнларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига 2021 йил 10 ноябрь ва 2022 йил 10 февралга қадар ахборот берилсин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 августдаги ПҚ-5228-сон қарорига 3-ИЛОВА