Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилишни, беморларнинг ижтимоий-ҳуқуқий аҳволини ва психиатрия хизмати мутахассисларини ижтимоий ҳимоя қилишни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасида аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир тадбирларнинг идоралараро дастури иловага
* мувофиқ маъқуллансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1997 йилда ва кейинги йилларда руҳий касалларни эҳтиёжга мувофиқ меҳнат қилишга қайта ўргатиш ва ишга жойлаштириш учун зарар кўриб ишлаётган корхоналарнинг бир қисмини ихтисослаштирилган корхоналарга айлантирсинлар.
Руҳий касалларни меҳнат қилишга қайта ўргатиш ва ишга жойлаштириш учун ихтисослаштирилган корхоналар фаолияти солиқ олиш масалалари бўйича даволаш муассасалари ҳузуридаги даволаш-ишлаб чиқариш устахоналари иши шарт-шароитларига тенглаштирилсин, улар фаолиятидан олинган даромадлар эса ихтисослаштирилган корхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ва ҳудудий психиатрия муассасаларини маблағ билан таъминлашга йўналтирилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.