1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда иқтисодий тадқиқотлар сифати ва ролини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳани ислоҳ қилиш бўйича ишлаб чиқилаётган ташаббусларнинг сифатини, олиб борилаётган ислоҳотлар натижадорлигини тубдан ошириш, шунингдек, 2022 — 2026 йилларда ҳудудлар, тармоқлар ва соҳаларни ривожлантириш бўйича дастурларни илмий асосланган инновацион ёндашувлар асосида ишлаб чиқиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси]
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (кейинги ўринларда — Марказ) зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.11.00 Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболлари. Моддий баланслар]
ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларини жадаллаштиришга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларини илмий асосланган таклиф ва тавсиялар билан доимий равишда таъминлаб бориш;
жойларда мавжуд ресурслар базасини ўрганиш орқали иқтисодиёт тармоқларида янги ишлаб чиқариш занжирларини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг)]
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар чоракда туманлар кесимида аҳоли орасида сўровлар ўтказиб бориш;
Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига қўшилиши жараёнларининг миллий иқтисодиётга таъсирини ўрганиб бориш ҳамда мазкур йўналишларда илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ваколатли идораларга тақдим этиб бориш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.01.00 Умумий қоидалар]
саноатда кластерлар фаолиятини ривожлантириб бориш бўйича илғор халқаро тажрибани чуқур таҳлил қилиш орқали илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиб, ваколатли идораларга тақдим этиб бориш;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
замонавий ахборот технологиялари ва идоралараро интеграциялашган маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига долзарб муаммоларни бартараф этишга қаратилган бизнес таҳлилларни тақдим этиб бориш;
Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун ва моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиб бориш.
2. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Марказнинг ҳудудий филиаллари юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тузилади;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар]
ҳудудий филиаллар ходимлари Марказ директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
ҳудудий филиаллар илмий ходимларига Марказ ходимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва тиббий хизмат кўрсатиш тартиби татбиқ этилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.03.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси]
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.11.00 Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболлари. Моддий баланслар]
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотлари Марказга ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳолати бўйича мавжуд маълумотлар базаларидан фойдаланишга рухсат беради ва ҳудудлар бўйича маълумотлар базасини интеграциялашга кўмаклашади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Марказнинг ҳудудий филиалларига мазкур қарор билан юклатилаётган вазифаларни самарали бажаришлари учун ҳар томонлама ёрдам беради.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
6. Белгилансинки, ушбу қарорни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар 2021 йилда Инновацион ривожланиш вазирлигига давлат илмий дастурлари доирасида бажариладиган илмий лойиҳаларни молиялаштиришга ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади, 2022 йилдан эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.08.00 Бепул фойдаланиш]
7. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда Марказнинг ҳудудий филиаллари олий ўқув юртларининг биноларида бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги «Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда иқтисодий тадқиқотлар сифати ва ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4471-сон қарорига2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 13 август,
ПҚ-5223-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 августдаги ПҚ-5223-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
ТУЗИЛМАСИ
Ходимларнинг умумий сони — 75 нафар,
шу жумладан илмий ходимлар — 61 нафар.
Ёрдамчи ходимларнинг сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 августдаги ПҚ-5223-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги «Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда иқтисодий тадқиқотлар сифати ва ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4471-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар