toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштириш, шунингдек, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича кенг жамоатчилик билан ўтказилган муҳокама натижалари ижросини таъминлаш мақсадида:
1. 2021 йил 15 августдан бошлаб етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлашнинг қуйидаги тартиби ўрнатилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўзларига бириктирилган турар жойга эга бўлмаган ва турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар 18 ёшга тўлгандан кейин кўп квартирали уй-жойлардан умумий майдони 25 — 50 квадрат метр оралиғида бўлган, мазкур болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолларда, 50 — 70 квадрат метр оралиғида бўлган квартиралар ёки мазкур квартиралар нархидан ортиқ бўлмаган нархда якка тартибдаги турар жой (ҳовли) ажратилади. Бунда мазкур тоифага кирувчи ногиронлиги бўлган болаларга квартиралар кўп қаватли уйларнинг учинчи қаватигача ажратилади;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун уй-жойлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) томонидан кўчмас мулкнинг бирламчи бозоридаги шаҳар ва туманларда қурилган кўп квартирали уй-жойлардан харид қилинади;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тегишли туман (шаҳар)да кўчмас мулк бирламчи бозорида мазкур бандда назарда тутилган мезонларга мос келадиган уй-жойлар мавжуд бўлмаганда, уй-жойлар кўчмас мулкнинг иккиламчи бозоридан тегишли мезонларга мувофиқ ҳолда харид қилинади;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жойлар билан таъминлаш «онлайн-навбат» тизими асосида амалга оширилади.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агентлик етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жой билан таъминланиши ҳолати ҳақидаги ҳар ойда янгиланадиган маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштириб боради.
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. 2026 йил 1 январдан бошлаб турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар ишлаётган ёки таълим олаётган ҳудудда ижара шартномасига мувофиқ ижарага олинган уй-жойларнинг ижара тўловларини тўлаш тартиби жорий этилсин. Бунда:
мулк ҳуқуқи асосида уй-жой олиш ёки ижара тўловларини тўлаб бериш етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг танловига мувофиқ амалга оширилади;
ижара тўловлари Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 10 йилгача муддатга, бироқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар 30 ёшга киргунга қадар тўланади;
Тошкент шаҳрида ижара тўловларининг базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача бўлган қисми, вилоятлар марказлари ва Нукус шаҳрида эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 бараваригача ҳамда қолган ҳудудларда базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 бараваригача бўлган қисми тўлаб берилади.
Мазкур бандга мувофиқ ижара тўловлари тўлаб берилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мулк ҳуқуқи асосида уй-жой ажратилмайди.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-255-сонли Фармонига асосан киритилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойлар мулк ҳуқуқи асосида, бироқ улар 30 ёшга тўлгунга қадар уй-жойни сотиш, ҳадя қилиш ёки гаровга қўйиш ёхуд ижарага бериш ҳамда уй-жойда ўзи ва оила аъзолари (эри ёки хотини, фарзандлари)дан ташқари бошқа фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқисиз ажратилади;
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
б) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш жараёнида қуйидагилар тақиқланади:
битта кўп квартирали уй-жойнинг ҳар бир кириш йўлагидаги квартираларда бир нафардан ортиқ, агар кириш йўлагида квартираларнинг сони 10 тадан ортиқ бўлса ҳар 10 та квартирага бир нафардан ортиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш (улар ўртасида никоҳ тузилган ҳоллар бундан мустасно);
икки ва ундан ортиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун кўп квартирали уй-жойдан битта квартира ажратиш (улар ўртасида никоҳ тузилган ҳоллар мустасно);
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун алоҳида кўп қаватли уй-жойлар қуриш ва бу ерда уларнинг барчасини жойлаштириш;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун ётоқхоналардан уй-жойлар ажратиш (харид қилиш);
кўп квартирали уйлардаги турар жойларнинг мансарда ва цокол қаватларидан уй-жой харид қилиш;
в) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар коллеж, академик лицей, техникум ва олий таълим муассасаларида ўқиётган даврида уларга ажратилган уй-жойларда коммунал хизматларнинг меъёрий кўрсаткичлари бўйича фойдаланилган коммунал хизматлар учун тўловларнинг эллик фоизи тегишли туман ва шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан компенсация қилинади.
Бунда ажратилган уй-жойларда фойдаланиладиган коммунал хизматларнинг меъёрий кўрсаткичлари тегишли туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
3. Қуйидагилар:
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жойлар билан таъминлашни ташкил этиш, уй-жойларнинг адолатли тақсимланиши ва ўз вақтида ажратилишини назорат қилиш бўйича Республика комиссиясининг (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) таркиби 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича туман (шаҳар) комиссияларининг (кейинги ўринларда — туман (шаҳар) комиссиялар) намунавий таркиби 1а-иловага мувофиқ;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармонига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
2021 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун уй-жой харид қилишнинг мақсадли параметрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қуйидагилар туман (шаҳар) комиссияларнинг вазифалари этиб белгилансин:
ҳудудий бошқармалар томонидан харид қилинадиган бирламчи ва иккиламчи уй-жойлар бўйича хулоса бериш;
харид қилиниши режалаштирилган уй-жойни баҳолаш учун баҳоловчини аниқлаш ва танлаш;
етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг асослантирилган мурожаати асосида уй-жойнинг умумий майдонини кенгайтириш ва мазкур қарорнинг 2-бандида назарда тутилган талабларни сақлаб қолиш шарти билан сотишга рухсат бериш;
фаолият юритадиган ҳудудда етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани уй-жой билан таъминлаш жараёнини мониторинг қилиш.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармонига асосан бешинчи — тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
4. Уй-жойларга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой харид қилиш ва қуриш учун:
2021 йилда талаб этиладиган маблағларнинг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, қолган қисми Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ва бошқа маблағлар ҳисобидан ажратилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2024 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида Агентлик учун ажратилган маблағлар таркибида алоҳида сатрда маблағлар режалаштирилади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2024 йилдан бошлаб етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларни ҳисоблаш учун уй-жойларнинг бир квадрат метрининг энг юқори нархи Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Агентлик, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Миллий статистика қўмитаси томонидан ҳудудлар кесимида белгиланади.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 ноябрдаги ПФ-223-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, таъмирлаш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатлар тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ва Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳисобидан қопланади.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
5. Республика комиссияси (А. Арипов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2021 йил 1 декабрга қадар мазкур қарор доирасида уй-жойга муҳтож 757 нафар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Агентлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
ўн кун муддатда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига киритилишини;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ажратилган уй-жойлар яшаш учун барча зарур шароитларга эга бўлган (таъмирланган ва жиҳозланган) ҳолда топширилишини таъминласин.
7. Ҳисоб палатаси (Б. Турабов) ва Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш учун ажратиладиган маблағларнинг шаклланиши ва мақсадли сарфланиши устидан назорат ўрнатсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Агентлик:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
бир ой муддатда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлашнинг «онлайн-навбат» тизимини амалиётга жорий этсин;
уй-жойга муҳтож етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар рўйхатининг «онлайн-навбат» тизимига киритилишини ва доимий янгиланишини таъминласин;
Молия вазирлиги (Т. Ишметов) билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойга муҳтожлигини «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқланишини йўлга қўйсин.
9. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сон қарори билан тасдиқланган Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом.
10. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг таълим олишини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга навбатга қўйилмаган ҳолда жойлаштирилади;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар техникум, коллеж, академик лицей ёки олий таълим муассасасида ўқиётган даврида ҳар ўқув йилида бир маротаба ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш харажатлари учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида субсидиялар ажратилади;
вазирлик ва идоралар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган графикка асосан бир йилда камида бир маротаба барча «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйлари, шунингдек «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг болалар маҳаллаларида (кейинги ўринларда — ўқув-тарбия муассасалари) тақдимотлар ўтказади. Бунда, мазкур тақдимотлар ўтказиш методикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади;
ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг нодавлат таълим ташкилотларининг хорижий тиллар, олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун имтиҳон топшириладиган 2 та фан, ошпазлик, қандолатчилик, сартарошлик, компьютер саводхонлиги ва ўзларининг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда бошқа мос йўналишлар бўйича курсларида ўқиш харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бир йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваригача миқдорда компенсация қилинади;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқишни давлат олий таълим муассасаларида давом эттирганда уларга Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан стипендия тўловлари 50 фоизга оширилган ҳолда тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Белгилансинки, олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонига Меҳрибонлик уйлари, кичик ҳажмли болалар уйлари, болалар шаҳарчалари, SOS — болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйларининг битирувчилари бўлган, шунингдек васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар ҳамда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги, бедарак йўқолган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги сабабли ота-она ёки ёлғиз она қарамоғидан маҳрум бўлган, шунингдек, топиб олинган (ташлаб кетилган) ота-онаси номаълум бўлган болалар ҳамда никоҳда бўлмаган онанинг (ёлғиз онанинг) вафот этганлиги натижасида боқувчисиз қолган болалар (йигирма беш ёшга тўлганлар бундан мустасно) учун қўшимча равишда бир фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталари ажратилади. Бунда ушбу қўшимча квоталарнинг олий таълим муассасалари бўйича тақсимоти Агентлик томонидан белгиланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-17-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2025 й., 06/25/17/0127-сон)
12. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов) Молия вазирлиги (Т. Ишметов) билан биргаликда бир ой муддатда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар)ни харид қилиш харажатларини қоплаб бериш тартибини тасдиқласин.
13. Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) ва Молия вазирлиги (Т. Ишметов) бир ой муддатда ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ўқиш харажатларини компенсация қилиш тартибини тасдиқласин.
14. 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ўқув-тарбия муассасаларини тамомлаган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлигини таъминлашнинг қуйидаги тартиби жорий этилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан:
Агентлик ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги шакллантирган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар рўйхати асосида уларнинг йирик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида ҳар йили амалиёт ўташи ташкил этилади;
техникум, коллеж ёки олий таълим муассасасига ўқишга кирмаган ҳамда касб эгаллаш истагидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ўз тизимидаги касбий кўникмалар марказларида касб-ҳунарга ўқитилиши йўлга қўйилади;
Агентлик ва Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг бандлиги бўйича доимий мониторинг амалга оширилади;
(14-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
б) «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурида белгиланган маблағлар ва тартиблар доирасида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уларнинг бизнес лойиҳаларида кўзда тутилган мақсадларга кредитлар навбатга қўйилмаган ҳолда ажратилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) ўқув-тарбия муассасалари Ёшлар ишлари агентлиги ва Агентлик томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг турмушини яхшилаш, касб-ҳунар ва бизнес билан шуғулланиш орқали даромад топиш ҳамда уларга бундай фаолиятни йўлга қўйишнинг амалий жиҳатларини ўргатишга қаратилган «коучинг» видео материаллар, мотивацион роликлар ва дарсликлар тўпламлари билан ўқув-тарбия муассасалари Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан таъминланади.
(14-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
15. Белгилансинки, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, уларни фарзандликка, васийликка (ҳомийликка, патронатга) олаётган ва тарбия қилаётган оилаларни моддий, ҳуқуқий ва психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш мақсадида:
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ота-оналарининг яқин қариндошларига ушбу болаларни навбатсиз фарзандликка ёки оилага тарбияга (патронатга) олиш ҳуқуқи берилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон)
2021 йил 1 сентябрдан кейин ногиронлиги бўлган болаларни васийликка (ҳомийликка, патронатга) олган оилаларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланадиган тўловлар базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдоригача етказилади;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхат асосида оғир касалликка чалинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг республикада йўлга қўйилмаган жарроҳлик амалиётлари бўйича хорижий давлатлардаги жарроҳлик операциялари билан боғлиқ харажатлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан тўлиқ миқдорда компенсация қилинади;
«Меҳрибонлик» уйлари ва Болалар шаҳарчаларига 2 та психолог штат бирлиги ажратилади;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда уларни фарзандликка ёки васийликка (ҳомийликка, патронатга) олган фуқароларга Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан бепул юридик хизмат кўрсатилади.
16. Молия вазирлиги (Т. Ишметов) икки ой муддатда:
а) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар томонидан тўланадиган давлат божлари ва маҳаллий йиғимларга камайтирувчи коэффициентларни белгилаш юзасидан таклифларни;
б) қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи болалар академик лицей ва олий таълим муассасаларига кирганда, уларнинг мазкур пенсияни олиш ҳуқуқини академик лицей ва олий таълим муассасаларида ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунга қадар сақлаб қолиш;
ўқув-тарбия муассасаларига ёки етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга моддий ёрдам бериш учун тадбиркорлик субъектлари томонидан хайрия ёрдами тарзида йўналтириладиган маблағлар суммасига фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар сифатида қаралишини белгилашни;
мазкур қарордан келиб чиқиб, «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни.
17. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини кенг ёритиш тавсия этилсин.
18. Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
19. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Миллий гвардия қўмондони Р.М. Джураев, халқ таълими вазири Ш.Ҳ. Шерматов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Д.М. Кенжаев зиммасига юклансин.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар чоракда ахборот бериб борилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 9 август,
ПҚ-5216-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги ПҚ-5216-сон қарорига
1-ИЛОВА

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жойлар билан таъминлашни ташкил этиш, уй-жойларнинг адолатли тақсимланиши ва ўз вақтида ажратилишини назорат қилиш бўйича Республика комиссияси
ТАРКИБИ

1.

А.Н. Арипов

Бош вазир, Комиссия раиси

2.

М.П. Оллоёров

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори, Комиссия раиси ўринбосари

3.

Н.Т. Йўлдошев

Бош прокурор, Комиссия раиси ўринбосари

4.

Р.М. Джураев

Миллий гвардия қўмондони

5.

С.М. Рахмонова

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар омбудсмани)

6.

Х.У. Умарова

мактабгача ва мактаб таълими вазири

7.

А.З. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори

8.

К.А. Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

9.

Б.Т. Абдуллаев

ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

10.

О.Р. Фозилкаримов

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

11.

Б.И. Закиров

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири

12.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

Изоҳ: Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги ПҚ-5216-сон қарорига
1а-ИЛОВА
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича туман (шаҳар) комиссияларининг
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

1.

Лавозим бўйича

туман (шаҳар) ҳокими, Комиссия раиси

2.

Лавозим бўйича

туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директори, Комиссия раиси ўринбосари

3.

Лавозим бўйича

туман (шаҳар) прокурори

4.

Лавозим бўйича

туман (шаҳар) адлия бўлими бошлиғи

5.

Лавозим бўйича

туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи

6.

Лавозим бўйича

Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали бошлиғи

7.

Лавозим бўйича

туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази масъул ходими, Комиссия котиби

(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги ПҚ-5216-сон қарорига
2-ИЛОВА
2021 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун уй-жой харид қилишнинг мақсадли
ПАРАМЕТРЛАРИ*

млн сўм

Т/р

Ҳудудлар

Уй-жойларнинг сони

(бирлик)

Харажатларнинг ҳисобланган қиймати

шундан

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбаларидан

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

33

5 148

2 574

2 574

2.

Андижон вилояти

30

4 680

2 340

2 340

3.

Бухоро вилояти

26

4 056

2 028

2 028

4.

Жиззах вилояти

17

2 652

1 326

1 326

5.

Қашқадарё вилояти

16

2 496

1 248

1 248

6.

Навоий вилояти

91

14 196

7 098

7 098

7.

Наманган вилояти

44

6 864

3 432

3 432

8.

Самарқанд вилояти

99

15 444

7 722

7 722

9.

Сурхондарё вилояти

13

2 028

1 014

1 014

10.

Сирдарё вилояти

39

6 084

3 042

3 042

11.

Тошкент вилояти

100

15 600

7 800

7 800

12.

Фарғона вилояти

26

4 056

2 028

2 028

13.

Хоразм вилояти

50

7 800

3 900

3 900

14.

Тошкент шаҳар

173

29 583

14 792

14 792

Жами

757

120 687

60 344

60 344

* Уй-жойларнинг ҳисобланган қийматига ва уй-жойлар сонига Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги, уй-жойларнинг ҳисобланган қиймати бўйича Қурилиш вазирлиги ва уй-жойлар сони бўйича Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2021 й., 07/21/5216/0783-сон; 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон; 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон; 21.11.2024 й., 06/24/185/0944-сон; 12.02.2025 й., 06/25/17/0127-сон; 12.05.2025 й., 06/25/84/0432-сон; 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)