2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.07.00.00 Референдум. Сайлов. Сайлов тизими / 01.07.04.00 Округ ва участка сайлов комиссиялари;
3.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.01.00 Умумий қоидалар. Олий Мажлисга сайловлар / 01.08.01.03 Бир палатали парламент (ОМ, ОС);
4.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.09.00.00 Депутатлар ва Сенат аъзолари / 01.09.02.00 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг мақоми;
5.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.09.00.00 Депутатлар ва Сенат аъзолари / 01.09.04.00 Маҳаллий халқ депутатлари кенгаши депутатининг мақоми;
6.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.01.00 Умумий масалалар. Сайлаш тартиби. Ваколатларнинг тугаши;
7.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.01 Умумий қоидалар. Маҳаллий вакиллик органларини сайлаш тартиби;
8.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар;
10.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.01 Умумий қоидалар;
11.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.01.00 Умумий масалалар;
12.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар;
13.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.01 Умумий қоидалар. Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини олиб борувчи органлар;
14.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.03.00.00 Банкротлик ва санация (шунингдек, 03.03.03.00 га қаранг) / 09.03.01.00 Умумий қоидалар;
15.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.02.00 Метрология / 09.07.02.01 Умумий қоидалар;
16.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.01 Умумий қоидалар;
17.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.01.00 Умумий қоидалар;
18.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.01.00 Асосий қоидалар;
19.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.02.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасида давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари;
20.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар;
21.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.01.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланишнинг умумий масалалари;
22.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.01.00 Умумий қоидалар;
23.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.01.00 Умумий қоидалар;
24.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.01.00 Умумий қоидалар;
25.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Референдумлар. Сайловлар. Сайлов тизими. Депутат;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
3.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
4.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар. Давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:
I. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 1, 34-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 3, 38-модда; 1999 йил, № 9, 206-модда):
биринчи хатбошисидан «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишни ташкил этар экан» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги 10-1-банд билан тўлдирилсин:
«10-1) сайланган шахсга Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганлиги тўғрисида қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган намунадаги гувоҳнома топширади»;
2) 30-моддасининг биринчи қисмидан «маҳаллий вақт билан» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.01 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мажбурият ҳуқуқи. Мажбуриятларнинг алоҳида турлари]
II. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган «Ижара тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 1, 45-модда; 1993 йил, № 9, 329-модда) 12-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда, башарти давлат мол-мулки ижарага берилган бўлса, ижара ҳақи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланиши лозим».
III. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган «Алоқа тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 3, 159-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 3, 38-модда):
1) 2-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Алоқа соҳасидаги муносабатларнинг объектлари почта жўнатмаларини қабул қилиб олиш, ташиш ва кўрсатилган жойига етказиб бериш воситаларининг йиғиндиси бўлган почта алоқаси тармоқларидан ҳамда бир ёки бир нечта узатиш турларини: телефон, телеграф, факсимил узатишларни, ҳужжатли хабарларнинг бошқа турлари маълумотларини узатишни, телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини трансляция қилишни таъминловчи телекоммуникациялар воситалари йиғиндиси бўлган телекоммуникациялар тармоқларидан иборат»;
2) 4-моддасидаги тегишли келишикдаги «Олий Кенгаши» деган сўзлар шундай келишикдаги «Олий Мажлиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 5-моддасининг биринчи қисмидан «Президенти ҳузуридаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
4) 6-моддасидаги «якка тартибдаги, жамоа, давлат ва аралаш» деган сўзлар «хусусий ва оммавий» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «Муайян эгаликдаги ер ҳудудлари», «алоқа коммуникациялари» ва «бундай коммуникацияларни» деган сўзлар тегишинча «Ер участкалари», «телекоммуникациялар линиялари» ва «бундай линияларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «алоқа коммуникацияларининг» деган сўзлар «почта ва телекоммуникациялар тармоқларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи қисмидаги «алоқа коммуникациялари» деган сўзлар «телекоммуникациялар тармоқлари ва иншоотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Почта ва телекоммуникациялар кўрсатадиган универсал хизматларнинг тарифлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда почта ва телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан тартибга солинади.
Почта ва телекоммуникациялар кўрсатадиган хизматларнинг қолган турлари тарифлари қонун ҳужжатларига мувофиқ шартнома асосида белгиланади»;
9) 14-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Алоқа корхоналари кўрсатилаётган хизматлар сифати учун Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, халқаро конвенциялар ва шартномаларга мувофиқ жавобгар бўладилар».
IV. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 97-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда) 18-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотларни, олдиндан (камида икки ой олдин) Маҳаллий меҳнат органига мўлжалланаётган ишдан озод қилишлар тўғрисидаги ахборотларни бўшаб қоладиган ҳар бир ходимни кўрсатган ҳолда тақдим этиш. Бўш иш жойлари бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳамда ходимларнинг ишдан озод қилиниши тўғрисидаги ахборотларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади».
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.01.00 Асосий қоидалар]
V. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118-модда; 1997 йил, № 4—5, 126-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда) 34-моддасининг:
«Атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар чиқарганлик ва оқизганлик учун ҳамда чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўлов миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади»;
«Атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар чиқарганлик ва оқизганлик учун ҳамда ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини жойлаштирганлик учун тўлов тушуми, шунингдек бу маблағлардан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади».
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.01 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
VI. 1993 йил 7 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 6, 247-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 3, 38-модда):
1) 2-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан фойдаланишга ҳамда ундан фойдаланувчиларнинг барчаси фаолиятига, шу жумладан авиация фаолиятига тааллуқли муносабатлар республика ҳудудида ушбу Кодекс, республиканинг бошқа қонунлари билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низом билан, шунингдек тегишинча Авиация маъмурияти ҳамда Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида фуқаро авиацияси ва экспериментал авиациянинг парвоз қилиш қоидалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида давлат авиациясининг парвоз қилиш қоидалари билан тартибга солинади»;
«Ўзбекистон Республикасининг, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига асосан ўзга давлатнинг муайян аэродромга мулк ҳуқуқи асосида (аэродром эгаси), ижара шартномасига биноан ёки Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларга кура тегишли бўлган ҳамда аэродромнинг мувофиқлик сертификатига эга бўлган юридик шахси ёки фуқароси шу аэродромнинг эксплуатанти деб эътироф этилади»;
«Аэродромларнинг, шунингдек улардаги асбоб-ускуналарнинг фойдаланишга яроқлилиги нормалари ва уларни сертификатлаштириш тартиби:»;
учинчи қисмидаги «унинг фойдаланишга яроқлилиги ҳақида сертификат» деган сўзлар «аэродромнинг мувофиқлик сертификати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 62-моддасининг иккинчи қисмидаги, 64-моддасининг учинчи қисмидаги, 65-моддасидаги, 66-моддасининг учинчи қисмидаги, 71-моддасининг учинчи қисми ва 73-моддасидаги тегишли келишикдаги «Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида парвоз қилиш Қоидалари» деган сўзлар шундай келишикдаги «Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида фуқаро авиацияси ва экспериментал авиациянинг парвоз қилиш қоидалари ёки Ўзбекистон Республикаси Самовий ҳудудида давлат авиациясининг парвоз қилиш қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«77-модда. Ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари учун мўлжалланган аэропортлар, аэродромлар ва ҳаво йўллари
Ҳаво транспортида халқаро кўламда ташишга мўлжалланган, божхона, чегара ва санитария-карантин назорати таъминланадиган аэропортлар, аэродромлар ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари учун мўлжалланган аэропортлар, аэродромлар деб эътироф этилади.
Ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари учун мўлжалланган аэропортларни, аэродромларни очиш ҳақидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.
Халқаро ҳаво йўлларини очиш ҳақидаги қарор Авиация маъмурияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати билан келишилган ҳолда қабул қилинади.
Ҳаво кемаларининг халқаро парвозлари учун мўлжалланган аэропортлар, аэродромлар ва ҳаво йўлларини очиш тартиби Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги Низом билан белгиланади»;
7) 92-моддасининг биринчи қисми «шаҳар аэровокзалида ёхуд» деган сўзлардан кейин «аэродромда» деган сўз билан тўлдирилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.01 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
VII. «Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 6, 248-модда) 2-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳаво кодексида баён этилган Авиация маъмуриятининг вазифаларини Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлиги назорати давлат инспекцияси зиммасига юкласин».
(VIII бўлим Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлисининг 2002 йил 12 декабрдаги 442-II-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 12-сон, 220-модда)
IX. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 1, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 3, 38-модда; 1999 йил, № 9, 206-модда):
«13) депутатларга Олий Мажлис депутатининг гувоҳномаси ва кўкрак нишонини беради»;
2) 17-моддасининг саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Округ ва участка сайлов комиссиялари тегишли сайлов округларидан сайланган депутатлар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинганидан кейин ўз фаолиятларини тўхтатадилар»;
«Округ сайлов комиссияси ўзига тақдим этилган ҳужжатларнинг ушбу Қонун талабларига мувофиқлигини аниқлаб, ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида, такрорий сайлов ёки бўшаб қолган ўринларга Олий Мажлис депутатлари сайлови ўтказилаётган тақдирда эса икки кун ичида сайловчилар ташаббускор гуруҳини рўйхатга олиш тўғрисида ёки рўйхатга олишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади»;
«48-модда. Олий Мажлис депутатининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони
Олий Мажлис депутатига Олий Мажлис депутатининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони Марказий сайлов комиссияси томонидан берилади. Олий Мажлис депутатининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони намунаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади».
X. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган «Стандартлаштириш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 2, 46-модда):
1) 2-моддасининг учинчи қисмидан «рўйхатга оладилар» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 3-моддасининг учинчи қисмидаги «ахборот жамғармаларини» деган сўзлар «тармоқ ахборот жамғармаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «стандартлари» деган сўз «давлат стандартлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисми қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«маъмурий-ҳудудий стандартлар»;
модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Давлат ягона ва узлуксиз таълим тизимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган давлат таълим стандартлари ишлаб чиқилади»;
XI. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган «Метрология тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 2, 48-модда):
1) 1-моддаси қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«ўлчов воситаларини метрологик аттестация қилиш» — ягона намуналарда ишлаб чиқариладиган (ёки Ўзбекистон ҳудудига ягона намуналарда олиб кириладиган) ўлчов воситаларининг хоссаларини синчиклаб тадқиқ этиш асосида улар қўлланиш учун ҳаққоний эканлигининг метрология хизмати томонидан эътироф этилиши;
«метрология хизматлари, марказлари, лабораторияларини аккредитация қилиш» — ўлчовларнинг ягона бирлигини таъминлаш ишларини аккредитация қилишни белгиланган соҳада ўтказишга метрология хизматлари, марказлари, лабораторияларининг ваколатли эканлигининг расмий эътироф этилиши;
«ўлчов воситаларини калибрлаш ҳуқуқига эга бўлиши учун юридик шахслар метрология хизматини аккредитация қилиш» — юридик шахслар метрология хизматининг белгиланган соҳада ўлчов воситаларини калибрлашдан ўтказишга ваколатли эканлигининг расмий эътироф этилиши;
«ўлчовларнинг бажарилиш услубиётларини метрологик аттестация қилиш» — ўлчовдаги хатолик хусусиятларини тадқиқ қилиш ва баҳолаш;
«давлат метрология текшируви» — ўлчов воситаларининг турини тасдиқлаш ва текширувдан ўтказиш, уларнинг тайёрланиши, таъмирланиши, сотилиши ва ижарага берилишини лицензиялаш бўйича давлат метрология хизмати томонидан амалга ошириладиган фаолият»;
«Давлат метрология текшируви қуйидаги тарзда амалга оширилади:
ўлчов воситаларининг турларини синаш ва тасдиқлаш;
ўлчов воситаларини метрологик аттестация қилиш;
ўлчов воситаларини, шу жумладан эталонларни текширувдан ўтказиш, калибрлаш;
ўлчов воситаларини ҳамда ўлчовларнинг бажарилиш услубиётларини синаш, текширувдан ўтказиш, метрологик аттестация қилиш, ўлчов воситаларини ва метрология фаолиятнинг бошқа муайян турларини калибрлаш ҳуқуқига эга бўлиши учун метрология хизматлари, марказлари, лабораторияларини аккредитация қилиш;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ўлчов воситаларини тайёрлаш, таъмирлаш, реализация қилиш, ижарага беришга доир фаолиятини лицензиялашда мазкур шахсларнинг белгиланган метрология қоидалари ва нормаларига риоя этишларини гувоҳлантириш (аттестация қилиш).
Давлат метрология назорати ўлчов воситаларини, шу жумладан ўлчам бирликларининг эталонларини чиқариш, уларнинг ҳолати ва қўлланилиши, белгиланган метрология қоидалари ва нормаларига риоя этилиши устидан, шунингдек аккредитация қилинган метрология хизматлари, марказлари ва лабораториялари фаолияти устидан амалга оширилади.
Зарур ҳолларда «Ўздавстандарт» қарорига биноан метрология текшируви ва назоратнинг бошқа турлари ва шакллари ҳам белгиланиши мумкин»;
5) қуйидаги мазмундаги 17-1-модда билан тўлдирилсин:
«17-1-модда. Ўлчов воситаларини калибрлаш
Ушбу Қонуннинг 14-моддасида кўрсатиб ўтилганидан бўлак соҳаларда қўлланиладиган ва мажбурий текширувдан ўтказилмайдиган ўлчов воситалари уларни ишлаб чиқариш, реализация қилиш, ишлатиш, ижарага бериш, таъмирлашда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда калибрлашдан ўтказилиши мумкин.
Юридик шахсларнинг метрология хизматларини ўлчов воситаларини калибрлаш ҳуқуқига эга бўлиши учун аккредитация қилиш тартиби ва калибрлашни ўтказиш тартиби «Ўздавстандарт» томонидан белгиланади».
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар. Давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар]
XII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Дўстлик» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 117-модда) билан тасдиқланган «Дўстлик» орденининг тавсифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Дўстлик» ордени 1 микрон қалинликда тилла қопланган томпакдан тайёрланади ва у бир-бирига жойлаштирилган турли катталикдаги, маркази битта бўлган иккита саккиз қиррали юлдуз шаклида бўлади. Катта ва кичик юлдузлар оралиги мовий эмаль билан тўлдирилган. Юлдузнинг бурчаклари орасида таралувчи зарҳал, учлари юмалоқланган нур тутамлари жойлашган. Катта юлдузнинг қарама-қарши қирралари оралиги 47 миллиметр, кичик юлдузнинг қарама-қарши қирралари оралиги эса 41 миллиметр.
Орденнинг марказида, диаметри 12 миллиметрли доира ичида оқ кумушранг фонда кўлни кўлга бериб кўришиш рамзий тасвирланган бўлиб, қўллар тасвирининг айрим ерлари зарҳалланган. Тасвир атрофида, мовий эмаль берилган фонда ўн икки инсоний фазилат рамзи сифатида ўн иккита кумушранг юлдуз жойлашган. Сатҳида юлдузлар жойлашган доира диаметри 24 миллиметр. Бутун тасвир атрофида айлана жойлашган бўлиб, унинг юқори қисмига қизил эмаль билан нақш этилган «DOʼSTLIK» деган ёзув, пастки қисмига эса зарҳал дафна барглари жо бўлган. Айлана диаметри 33 миллиметр.
Орден мовий, яшил, сариқ, қизил рангли, бир-биридан оқ йўл билан ажратилган, эни бир хил рангдор йўлли шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади».
XIII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 125-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 3, 38-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 206-модда):
1) 10-моддасининг биринчи қисми «ҳамда ўз ваколатларини тегишли халқ депутатлари Кенгашига янги сайлов тайинлангунга қадар амалга оширади» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«Округ ва участка сайлов комиссиялари тегишли сайлов округларидан сайланган депутатлар вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинганидан кейин ўз фаолиятларини тўхтатадилар»;
«Тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси ўзига тақдим этилган ҳужжатларнинг ушбу Қонун талабларига мувофиқлигини аниқлаб, ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида, такрорий сайлов ёки бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайлови ўтказилаётган тақдирда эса икки кун ичида сайловчилар ташаббускор гуруҳини рўйхатга олиш тўғрисида ёки рўйхатга олишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади»;
XIV. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунининг 1998 йил 28 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 167 ва 168-моддалар; 1999 йил, № 9, 229-модда) 16-моддаси иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси «Хўжалик юритувчи субъектларнинг» деган сўзлардан кейин «(кичик ва ўрта корхоналар, микрофирмалар бундан мустасно)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
(XV бўлим Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2002 йил 12 декабрдаги 435-II-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 12-сон, 216-модда)
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.01.00 Умумий қоидалар]
XVI. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда):
1) қуйидаги мазмундаги 185-1-модда билан тўлдирилсин:
«185-1-модда. Рангли металлар, уларнинг парча ва резги чиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни ўтказиш қоидаларини бузиш
Қимматбаҳо металлар сирасига кирмайдиган рангли металлар, уларнинг парча ва резги-чиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни ўтказиш қоидаларини бузиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
мол-мулк мусодара қилиниб ёки мусодара қилинмай, энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ билан жазоланади»;
биринчи қисмининг санкциясидаги «эллик бараваригача» деган сўзлар «эллик бараваридан етмиш беш бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
биринчи қисмининг диспозициясидан «ёхуд шундай ҳаракатлар паспорт, ҳарбий билет ёки бошқа муҳим шахсий ҳужжатларга нисбатан содир этилган бўлса» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
а) паспорт, ҳарбий билет ёки бошқа муҳим шахсий ҳужжатларга нисбатан ёхуд ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларга нисбатан содир этилган бўлса;
б) оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
биринчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади»;
иккинчи қисмининг санкциясидаги «уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш» деган сўзлар «уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
5) қуйидаги мазмундаги 228-1-модда билан тўлдирилсин:
«228-1-модда. Давлат проба тамғаларини тайёрлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Ғаразгўйлик ёки бошқа шахсий манфаатларни кўзлаб давлат проба тамғасини қонунга хилоф равишда тайёрлаш, ўтказиш ёки ундан фойдаланиш, шунингдек уни қалбакилаштириш —
мол-мулк мусодара қилиниб, энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) такроран;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
мол-мулк мусодара қилиниб, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
6) қуйидаги мазмундаги 255-1-модда билан тўлдирилсин:
«255-1-модда. Бактериологик, кимёвий ва бошқа хил ялпи қирғин қуроллари турларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, тўплаш, олиш, бировга ўтказиш, сақлаш, қонунга хилоф равишда эгаллаш ва улар билан бошқа ҳаракатларни содир этиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан тақиқланган бактериологик (биологик), кимёвий ва бошқа хил ялпи қирғин қуроллари турларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, тўплаш, олиш, бировга ўтказиш, сақлаш, қонунга хилоф равишда эгаллаш ва улар билан бошқа ҳаракатларни содир этиш —
мол-мулк мусодара қилиниб, беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
мол-мулк мусодара қилиниб, саккиз йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.01.00 Умумий қоидалар]
XVII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5—6, 102-модда, №9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда) 345-моддасининг бешинчи қисми «185» рақамидан кейин «185-1» деган рақам билан тўлдирилсин.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.01.00 Умумий қоидалар]
XVIII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда):
1) қуйидаги мазмундаги 219-1-модда билан тўлдирилсин:
«219-1-модда. Рангли металлар, уларнинг парча ва резгичиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни ўтказиш қоидаларини бузиш
Қимматбаҳо металлар сирасига кирмайдиган рангли металлар, уларнинг парча ва резги-чиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни ўтказиш қоидаларини бузиш —
рангли металларни, уларнинг парча ва резги-чиқитларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
2) 245-моддасининг биринчи қисми «218» рақамидан кейин «219-1» деган рақам билан тўлдирилсин;
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг органларига ушбу Кодекснинг 215-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси макроиқтисодиёт ва статистика вазири ҳамда унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва статистика вазири ҳамда унинг ўринбосарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг иқтисодиёт ва статистика бош бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, туман, шаҳар ҳокимликларининг иқтисодиёт ва статистика бўлимлари бошлиқлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чорасини қўлланишига ҳақлидирлар».
XIX. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 6 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида депутатларнинг мақоми тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 114-модда; 1996 йил, № 9, 141-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда):
«28-модда. Ўзбекистон Республикасида депутатнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолати
Депутатнинг ҳокимият вакиллик органида ишлаган вақти умумий ва узлуксиз иш стажига, аввалги ихтисоси бўйича иш стажига қўшиб ҳисобланади»;
4) 33-моддасидаги «депутатлик ваколатлари тўғри деб топилганидан» деган сўзлар «депутат тариқасида рўйхатга олинганидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) русча матни 13-моддасининг учинчи қисмидаги, 30-моддасининг биринчи қисмидаги, 32-моддасининг биринчи қисмидаги тегишли келишикдаги «Совет (Кенгаш)» деган сўзлар шундай келишикдаги «Кенгаш» деган сўз билан алмаштирилсин.
(XX бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 3 апрелдаги ЎРҚ-27-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 14-сон, 109-модда)
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар. Давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар]
XXI. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 64-модда; 1997 йил, № 2, 64-модда; 1998 йил, № 5-6,114-модда, № 9, 164-модда):
1) 1-моддаси «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» деган сўзлардан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси»;
2) мазкур Қонун билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари тўғрисидаги Низом «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвони тўғрисидаги матндан кейин қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвони бахшичилик санъатини янада ривожлантиришдаги, миллий қадриятларимизни эъзозлаш ва ўзбек халқ оғзаки ижодиётини кенг тарғиб этишдаги, ўз ижоди ва ижрочилик фаолияти билан халқимизни, айниқса ёшларни кўп минг йиллик маданиятимиз сарчашмаларидан баҳраманд қилишдаги ҳамда Ватан истиқлоли ва шон-шарафини улуғлаш йўлидаги салмоқли ҳиссалари учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади»;
3) мазкур Қонун билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонларининг кўкрак нишонлари тавсифининг:
Кўкрак нишони 1 микрон қалинликда тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланиб, диаметри 36 миллиметрли доира шаклида бўлади.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида кумушранг айланма югуриш йўлкалари билан ўралган, яшил рангли эмаль қопланган стадион майдони тасвирланган бўлиб, унинг марказида олимпия рамзи — ички сатҳи ҳам кумушранг бешта ўзаро туташ ҳалқалар жойлашган. Стадион майдони узра Ўзбекистон Республикаси Давлат гербини тутиб турган иккита кумушранг қўл тасвирланган. Гербнинг юқори қисмида, мусамман жойлашган ерда диаметри 1,5 миллиметрли ёқут жойлаштирилади. Нишоннинг юқори ярим айланаси бўйлаб, герб узра «OʼZBEKISTON IFТIXОRI» деган ёзув жойлашган. Нишоннинг пастки ярим айланасида яшил шаффоф эмаль қопланган дафна навдаси жойлашган бўлиб, унинг ўртасидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги лента ўтган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади»;
тавсиф «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвонининг кўкрак нишони тавсифи матнидан кейин қуйидаги мазмундаги матн билан тўлдирилсин:
(XXII бўлим Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2004 йил 2 декабрдаги 709-II-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 8-9-сон, 65-модда)
XXIII. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 26 апрелдаги Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низом (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5—6, 70-модда) 12-бандининг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш (оқизиш) ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндиларни жойлаштириш нормативларини белгилайди ва табиатдан фойдаланувчилар эътиборига етказади; табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаганлик (оқизганлик) ҳамда чиқиндиларни жойлаштирганлик учун олинган ҳақнинг бир қисмидан белгиланган тартибда фойдаланади».
(XXIV бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш]
XXV. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 1, 12-модда) 4-моддасининг иккинчи қисмидаги ҳамда 24-моддасининг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги бош бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.01.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланишнинг умумий масалалари]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш]
XXVI. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 1, 14-модда) 6 ва 37-моддаларидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги бош бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
XXVII. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 95-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда. № 9, 206-модда) 5-моддасининг йигирма биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан алмаштирилсин:
«сайланган шахсга Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганлиги тўғрисида гувоҳнома топширади;
депутатларга Олий Мажлис депутатининг гувоҳномаси ва кўкрак нишонини беради».
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар. Давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар]
XXVIII. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августда қабул қилинган «Эл-юрт ҳурмати» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 163-модда) билан тасдиқланган «Эл-юрт ҳурмати» орденининг тавсифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Эл-юрт ҳурмати» ордени 1 микрон қалинликдаги тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланади ва у икки ёқлама нурлар таралувчи саккиз қиррали юлдуз шаклида бўлади. Юлдуз бурчаклари орасида мовий рангдаги шаффоф эмаль қопланган, таралувчи нур тутамлари жойлашган. Юлдузнинг қарама-қарши қирралари оралиги 52 миллиметр. Нурларни ўз ичига олган доира диаметри — 49 миллиметр.
Орденнинг марказида, доирада қизил рангли йўл билан ҳошияланган Регистон архитектура мажмуи тасвирланган. Унинг орқасида, фон билан берилган, рангли эмаль қопланган водийлар ва тоғлар, улар узра эса мовий осмон фонида чиқиб келаётган қуёш тасвирланган. Бутун тасвир шаффоф эмаль билан қопланган бўлиб, у тасвир узра ярим доира сегментини ташкил этади.
Тасвир атрофи айлана билан ҳошияланган бўлиб, айлананинг юқори қисмида, оқ фонда «ЕL-UYRT HURMATI» деган ёзув, айлананинг пастки қисмида яшил шаффоф эмаль билан қопланган дафна новдаси жойлашган.
Орден Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади».
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар. Давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар]
XXIX. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 164-модда) 4-моддаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.01 Умумий қоидалар. Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини олиб борувчи органлар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш]
XXX. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 8-модда) 17-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«режали текширишларни ўтказиш муддатини кўчириш тўғрисида, башарти бунча объектив асослар бўлса, махсус ваколатли органга тақдимнома киритиш».
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш]
XXXI. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган «Ўрмон тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 122-модда) 9-моддасидаги, 12-моддасининг иккинчи қисмидаги, 15-моддасининг иккинчи қисмидаги, 16-моддасининг учинчи қисмидаги, 26-моддасининг еттинчи қисмидаги, 27-моддасининг учинчи қисмидаги, 29-моддасининг тўртинчи қисмидаги, 33-моддасининг иккинчи қисмидаги, 34-моддасининг иккинчи қисмидаги тегишли келишикдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси» деган сўзлар шундай келишикдаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ўрмон хўжалиги бош бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 26 май,
82-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 153-модда; 2002 й., 12-сон, 216-модда; 220-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 8-9-сон, 65-модда; 2006 й., 14-сон, 109-модда; 2007 й., 52-сон, 533-модда; 2017 й., 24-сон, 487-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2019 й., 03/19/544/3337-сон; 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон; 20.10.2020 й., 03/20/642/1396-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2022 й., 03/22/763/0306-сон, 04.11.2022 й., 03/22/800/0990-сон; 28.12.2024 й., 03/24/1015/1087-сон)