Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Жиноятчиликка қарши курашни кучайтириш, Қамчиқ довонида ва Наманган вилоятининг довон яқинидаги аҳоли яшайдиган пунктларда жамоат тартибини сақлаш ва халқ хўжалиги объектларини қўриқлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Наманган вилоятининг Поп туманидаги Қамчиқ шаҳарчасида Поп туман ички ишлар бўлими таркибида штатдаги ходимлар сони
иловага мувофиқ 50 нафардан иборат бўлган Қамчиқ милиция бўлинмаси ташкил этилсин.
2. Шу йилнинг биринчи ярим йиллигида янгидан ташкил этилган бўлинма харажатлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига 1997 йил учун назарда тутилган умумий маблағлар ҳисобидан амалга оширилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1997 йилнинг иккинчи ярим йиллигидан бошлаб, штатдаги ходимлар сони 50 нафардан иборат бўлган янги милиция бўлинмаси ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигини маблағ билан таъминласин.
4. «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси Қамчиқ милиция бўлинмаси ташкил этилиши муносабати билан Ички ишлар вазирлигини зарур моддий-техника ресурслари билан таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ажратилган штатлар сонини бутлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.