toggle_night_mode
Ҳужжат 28.07.2021 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг
буйруғи
«Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 28 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2725-3]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сон «Давлат кадастрларини юритиш соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Ф. УМАРОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 19 июль,
3-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2021 йил 19 июлдаги 3-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2015 йил 22 октябрдаги 33-сон «Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2725, 2015 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 44-сон, 568-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2017 йил 6 июндаги 3-сон «Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2725-1, 2017 йил 20 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 558-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 8-сон «Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2725-2, 2017 йил 14 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 50-сон, 1232-модда).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/2725-3/0715-сон)