toggle_night_mode
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 23 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1989-2]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 январдаги 4-сон «Республика аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2009 йил 16 июндаги 07-125-сон, 64-сон қарори (рўйхат рақами 1989, 2009 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й, 30-31-сон, 354-модда) билан тасдиқланган Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш.С. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 19 июль,
179-сон
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 19 июль,
41-сон
Келишилди:
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. ХУСАНОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 5 июль
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2021 йил 19 июлдаги 179-сон ва 41-сон қарорига
ИЛОВА
Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
олтинчи ва ўнинчи хатбошилар тўртинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. 16-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қаттиқ маиший чиқиндиларни вақтинчалик пунктларга йиғиш;».
3. 19-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
4. 2-илованинг 1-жадвали мазкур ўзгартиришларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
5. 4-илованинг жадвали мазкур ўзгартиришларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
6. 5-илова мазкур ўзгартиришларнинг 3-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришларга
1-ИЛОВА
«Ҳудудларни супуриш учун ходимларнинг
МЕЪЁРЛАНГАН

1-жадвал

Қоплама тури

хар 1000 кв.м майдонга нисбатан вақт меъёрлари (дақиқада)

Ўртача йиллик даврийлик (марта ҳисобида

ҳар 1000 кв.м майдонга йил давомида сарфланадиган вақт (соатида)

хар 1000 кв.м майдонга йилига белгиланган ходимнинг меъёрланган сони

Ҳудудда қопламали майдон

100,1

110

183,5

0,09

Ҳудудда қопламасиз (тупроқли, тошли ва қопламаси бўлмаган) майдон

134,4

221

495,0

0,24

Мазкур жадвалда ҳудудларни супуришда ходимларнинг меъёрланган сони ахлатни белгиланган жойгача транспортировка қилишни ҳисобга олган ҳолда бир йилда 1000 м2 майдонни супуришга сарфланадиган вақтдан келиб чиқиб ҳисобланган.
Ҳудудни супуришда банд бўлган ходимларнинг, талаб этиладиган штат бирлигини аниқлашда, ҳақиқатда супуриладиган майдон м2 да қопламали ва қопламасиз майдон турларига кўра алоҳида аниқланади.
Супуриладиган ҳудуднинг ҳақиқий майдони 1000 га бўлинади ва ҳосил бўлган сон супуриладиган 1000 м2 майдонни супуриш учун зарур бўлган ходимларнинг меъёрланган сонига кўпайтирилади.».
Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришларга
2-ИЛОВА
«Кўкаламзорлаштириш ишларида банд бўлган 2, 3 ва 4-разрядли кўкаламзорлаштирувчи (яшил хўжалик ишчи)лари томонидан ўсимликлар (кўчатлар)ни экиш ва уларни парвариш қилиш учун ходимларнинг меъёрланган сони

Иш турлари

Ўлчов бирлиги

Ҳар 100 кв.м майдонга (100 метр) нисбатан йиллик вақт меъёрлари, соат*

Ишлаб чиқариш меъёри (киши/соат) (1 бир/3 гр)

Ҳар 1 га (10 000 кв.м) майдонга ходимлар сони (100 кв.м * 4гр)

Битта ходим бир йилда хизмат кўрсатадиган меъёр (10000 кв.м / 5гр)

Кўкаламзорлаштириладиган майдон

Жумладан:

бир йиллик ўсимликлар ва кўп йиллик ўсимликлар экилган майдонлар

100 кв.м

31,25

0,032

3,2

3125 м2

Арча ва баргли дарахтлар экилган майдон

100 кв.м

20,8

0,048

4,81

2080 м2

».

Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришларга
3-ИЛОВА
«Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш тўғрисидаги йўриқномага
5-ИЛОВА
Асосий ишлаб чиқариш ходимларининг алоҳида лавозимларини жорий этиш шартлари

Лавозим номлари, разрядлар диапазони

Лавозимни жорий этиш шартлари

Бошқармалар учун бирликларнинг меъёрланган сони

1.

Участка устаси

30 — 40 та ишчига 1 та бирлик

Ишчилар сонидан келиб чиқиб

2.

Бригадир

10 — 15 та ишчига 1 та бирлик

Ишчилар сонидан келиб чиқиб

3.

Электр-газ пайвандловчи (1 — 6 разрядли газпайвандловчи, электр пайвандловчи)

Иш сменаси давомида иш билан таъминлаш даражасини ҳисобга олган ҳолда, пайванд ишларини бажариш зарурати

2,0

4.

2 — 6 разрядли электр асбоб-ускуналарини таъмирлайдиган ва уларга хизмат кўрсатадиган электр монтёри

2 даражадан паст бўлмаган камида 100 комплект электр жиҳозларининг мавжудлиги

1,0

5.

2 — 5 разрядли электрчи

500 бирлик ёритиш ускуналари учун 1 та бирлик

Ёритиш бирликларининг сонидан келиб чиқиб

6.

2 — 4 разрядли электр моторлар моторчиси

100 та бирлик электр моторлари учун 1 та бирлик

Электр моторлари бирликларининг сонидан келиб чиқиб

7.

4 — 6 разрядли созловчи-механик

Иш сменаси давомида иш билан таъминланишини ҳисобга олган ҳолда металл ва ёғочга ишлов бериш станокларининг мавжудлиги ҳолларида

1,0

8.

2 — 6 разрядли таъмирловчи чилангар

Мунтазам равишда таъмирлаш ва созлаш талаб этиладиган механизмлар мавжудлиги ҳолларида

2,0

9.

2 — 5 разрядли барча номдаги чилангарлар

Таъмирланиши талаб этиладиган механизмлар, машиналар ва агрегатларнинг мавжудлиги ҳолларида

3,0

10.

2 — 5 разрядли авточилангарлар

Ҳар 10 та бирлик автотранспорт воситалари учун 1 та бирлик

Автотранспорт воситаларининг сонидан келиб чиқиб

11.

2 — 4 разрядли стропачилар

1 та бирлик юк кўтариш жиҳози (автокран) учун 1 та бирлик

Юк кўтариш жиҳозларининг сонидан келиб чиқиб

12.

2 — 5 разрядли насос қурилмаси машинисти

1 та бирлик кўчма ёки турғун насос қурилмаси ёки 20 та вертикал ва кузатув қудуқлари учун 1 та бирлик

Насос қурилмалари сонидан келиб чиққан ҳолда

13.

Дурадгор, ёғочга ишлов берувчи

Смена давомида иш билан таъминланганликни ҳисобга олган ҳолда, дурадгорлик ва ёғочга ишлов бериш бўйича иш ҳажмларининг мавжудлиги

2,0

14.

Мироб (ариқ-дренаж тизимига сув беришни тартибга солувчи ишчи)

10 км ариқ тизими учун 1 та бирлик

Ариқ тизимининг узунлигидан келиб чиққан ҳолда

15.

2 — разрядли аккумуляторчи

100 та аккумулятор батареяси (автомобиллар, юклаш машиналари ва бошқалар учун) учун 1 та бирлик

Аккумуляторлар сонидан келиб чиққан ҳолда

16.

Ҳудудларни ташқи безатиш ишчиси

Ҳар 1000 м2 ташқи хизмат кўрсатиш бўйича иш ҳажмларига 1 та бирлик

Ташқи хизмат кўрсатиш иш ҳажмларидан келиб чиққан ҳолда

17.

Қабристон назоратчиси

Қабристонда 1 та бирлик

1,0

18.

Қабристон қоровули

Қабристонда (ишнинг сменалилигидан келиб чиққан қолда) шаҳар ва туман марказларида 3 — смена, қишлоқ аҳоли пунктларида 1 — смена.

3 сменада — 3 та бирлик. 1 сменада — 1 та бирлик.

19.

Дафн маросими хизматлари ишчиси

Бир кунда 3 та кўмиш маросими ўтказишда 1 та бирлик

Бир кунда ўтказиладиган кўмиш мароси?ларидан келиб чиққан ҳолда

20.

Истироҳат боғлари ва боғларда ҳожатхоналарни тозаловчи

1 — 3 та пулсиз хизмат кўрсатиладиган ҳожатхоналар учун 1 та бирлик

Ҳожатхоналар сонидан келиб чиққан ҳолда

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 10/21/1989-2/0695-сон)