2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.03 Сувдан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Сув ва сувдан фойдаланиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Нурафшон шаҳрида Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг маъмурий биносини қуриш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда унинг ҳузуридаги сув хўжалиги ташкилотларини замонавий маъмурий бино билан таъминлаш ва уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларга тегишли бўлган ҳамда белгиланган тартибда баҳоланган қийматда «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида электрон аукцион савдоларига чиқариладиган бино ва иншоотлар (кейинги ўринларда — бино ва иншоотлар) рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда:
мазкур қарорга иловага мувофиқ тасдиқланган рўйхатдаги бино ва иншоотлар белгиланган тартибда баҳоланган қийматда «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида электрон аукцион савдоларига чиқарилишини;
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг «Тошкентсувқурилишинвест» давлат муассасаси — буюртмачи этиб белгилансин;
бош лойиҳачи ва бош пудратчи ташкилотлар қонунчиликда белгиланган тартибда танлов ёки тендер орқали аниқлансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 23 июль,
452-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июлдаги 452-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларга тегишли бўлган ҳамда белгиланган тартибда баҳоланган қийматда «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида электрон аукцион савдоларига чиқариладиган бино ва иншоотлар