2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.03 Сувдан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Сув ва сувдан фойдаланиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Нурафшон шаҳрида Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг маъмурий биносини қуриш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда унинг ҳузуридаги сув хўжалиги ташкилотларини замонавий маъмурий бино билан таъминлаш ва уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларга тегишли бўлган ҳамда белгиланган тартибда баҳоланган қийматда «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон аукцион савдоларига чиқариладиган бино ва иншоотлар (кейинги ўринларда — бино ва иншоотлар) рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Сув хўжалиги вазирлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
мазкур қарорга иловага мувофиқ тасдиқланган рўйхатдаги бино ва иншоотлар белгиланган тартибда баҳоланган қийматда «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилишини;
бино ва иншоотларни сотишдан тушадиган маблағларни (сотиш билан боғлиқ харажатлар чегирилган ҳолда), Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг ривожлантириш жамғармасига йўналтирилишини таъминласин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги мазкур қарорга иловага мувофиқ тасдиқланган рўйхатдаги бино ва иншоотларни сотишдан тушадиган маблағлар Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилишини ва Нурафшон шаҳрида белгиланган тартибда ажратилган ер майдонида бошқарманинг маъмурий биноси қурилишини молиялаштиришга йўналтирилишини таъминласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 891-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2025 й., 09/25/891/0011-сон)
бош лойиҳачи ва бош пудратчи ташкилотлар қонунчиликда белгиланган тартибда танлов ёки тендер орқали аниқлансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 23 июль,
452-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июлдаги 452-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларга тегишли бўлган ҳамда белгиланган тартибда баҳоланган қийматда «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон аукцион савдоларига чиқариладиган бино ва иншоотлар
РЎЙХАТИ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)